29
чекланмайди. Депозит сертификати (олти ой муддатга берилиши мумкин) қисқа
муддатли қўйилма тури бўлса, облигациялар (масалан, 20 йилда қайтариш
муддати билан) узоқ муддатли қўйилма турига киради. Лекин, узоқ муддатли
қимматли қоғозларни сотиб олиш ва қисқа муддатда, масалан олти ой ўтгандан
сўнг, инвестор узоқ муддатли воситалардан қисқа муддатли мақсадлар учун
фойдаланиш мумкин. Кўпинча инвесторлар ана шундай воситаларни
танлайдилар ва ўз пулларини қисқа муддатларга қўйишни ҳохлайдилар.
Масалан, яқин олти ой мобайнида инвестор керак бўлмайдиган маблағига олти
ойлик муддатга эга бўлган депозит сертификати сотиб олиши мумкин. Қирқ
ёшга тўлган инвестор пенсияга чиққунча пул йиғиш учун бирон-бир
компаниянинг облигациясини 20 йилга сотиб олиш мумкин. Одатда узоқ
муддатли инвестициялар капитал қўйилмалар шаклида намоён бўлади.
Мулк шаклларидан келиб чиқиб инвестициялар хусусий, давлат, қўшма ва
хорижий шаклларга ажратилади.
Хусусий инвестициялар
нодавлат юридик
шахсларининг ва фуқароларнинг маблағларини тадбиркорлик фаолияти
объектларига қўйилишини англатади.
Давлат инвестициялари
- бу давлат
томонидан миллий даромаднинг давлат бюджети маблағлари кўринишида
мамлакат иқтисодиётининг ривожланиши учун сарфлаётган мабалағларидир.
Инвестиция муносабатлари шу даражада мураккаб ва кўп қирралики, кўпинча
давлатлар ўртасидаги муносабатлар хусусий шахслар ўртасидаги муносабатлар
билан узвий боғланган бўлади. Бундай алоқа инвестор ҳуқуқ ва талабларни
давлатга топширганда яққол кўринади. Хорижий инвестициялар ҳам давлат ёки
хусусий инвестициялар шаклида бўлиши мумкин. Биринчи шаклда давлат
инвестициялари иштирок этиб, бунда бир давлат бошқа давлатга кредитлар ёки
бошқача шаклдаги қарзлар бериши мумкин. Бундай муносабатларга халқаро
ҳуқуқ нормалари қўлланилади. Иккинчи шаклда эса, бир мамлакат хусусий
фирмалари, компаниялари ёки фуқаролари бошқа мамлакатнинг тегишли
субъектларига берадиган инвестициялар тушунилади.
Ҳудудий жойлаштирилиши бўйича инвестициялар ички ва ташқи
инвестицияларга бўлинади.
Ҳозирги даврда бир қатор давлатларда моддий ишлаб чиқариш жарёнидаги
инвестициялашдан ташқари ижимоий-маданий соҳалар учун, фан тармоқлари
учун, маданият, таълим, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия ва спорт соҳалари
учун, информатика соҳаси, табиатни муҳофаза қилиш учун инвестиция
маблағлари ажратилмоқда. Бу инвестициялар хорижий адабиётларда «инсон
инвестицияси», «инсон капиталига инвестиция қилиш» деб аталмокда. Бу
инвестициянинг алоҳида бир кўриниши бўлиб, асосан кишиларнинг соғлиғини
сақлаш, ақлий ва маънавий ривожланиши учун, ҳаётини узайтириш ҳамда
кишиларнинг иш фаолиятида ижодий қатнашиши ва унинг самарадорлигини
ошириш учун сарфланади. Ҳозирги вақтда Ўзбекистон Республикасида
инвестициянинг асосий қисмлари соғлиқни сақлаш, маориф учун
сарфланмоқда. Бунга мисол қилиб, қишлоқ жойларда врачлик амбулатория
пунктлари, коллеж ва лицейлар қуриш дастурларини мисол қилиб келтириш
мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: