А. Ш. Бекмуродов, Я. К. Карриева, И. У. Нематов, Д.Ҳ. Набиев, Н. Т. Каттаев



Download 5,05 Kb.
Pdf ko'rish
bet79/117
Sana11.04.2023
Hajmi5,05 Kb.
#926896
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   117
Bog'liq
NjPnOOQHIivU5tyirLhh2UeUDDL3JVqGP86AKSfz

 
 
8.3.Ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширувчи хорижий
инвестиция иштирокидаги корхоналарни кредитлаш 
 
Бугунги кунда Республикамизда пул-кредит дастакларининг тижорат 
банклари фаолиятида таъсири механизми нуқтаи назаридан олиб караганда, 
хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналардаги бериладиган кредитлар 
миқдори марказий банкнинг қайта молиялаш ставкасига, марказий банкнинг 
сўмдаги депозитлар бўйича мажбурий захира ставкасига ва кредитларнинг 
ўртача фоиз ставкасига тескари мутаносибдир. Ташқи иқтисодий фаолият 
(ТИФ) Миллий банкининг кредит ресурслари миқдорига эса тўғри 
мутаносибдир. Бунинг сабаби шундаки, Марказий банкнинг мажбурий заҳира 
ставкалари оширилиши тижорат банкларининг кредитлаш салоҳиятларини 
тўғридан тўғри пасайтиради. Мажбурий захира ажратмалари тижорат 
банкларининг жалб қилинган ресурсларига нисбатан ҳисобланади. Ўз 
навбатида жалб қилинган ресурсларнинг асосий қисми тижорат банкларининг 
кредит ресурслари ҳисобланади. 
Бугунги кунда хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарга 
бериладиган кредитларга таъсир қилувчи асосий омиллар сифатида хорижий 
инвестициялар иштирокидаги корхоналарга бериладиган кредитлар ҳажми, 
кредитларнинг ўртача фоиз ставкаси, Марказий банкнинг сўмдаги депозитлари 
бўйича мажбурий захира ставкаси, ТИФ Миллий банкининг кредит ресурслари 
кабиларни келтириш мумкин. 
ТИФ Миллий банкининг хорижий инвестициялар иштирокидаги 
корхоналарнинг кредитлаш салоҳиятига таъсир килувчи муҳим омиллардан яна 
бири, кредит ресурсларининг етарлилик даражаси ҳисобланади. Кредит 
ресурсларининг етарли даражада бўлиши тижорат банкларига ўз мижозларини 
барқарор тарзда кредитлаш имконини беради. Халқаро банк амалиётида кредит 
ресурсларининг етарлилик даражаси куйидаги иккита кўрсаткич орқали 
аниқланади: 


110 
1. Трансакцион депозитлар кўрсаткичи. 
Бу кўрсаткични аниқлаш учун трансакцион депозитлар суммаси тижорат 
банкининг жами депозитлари суммасига бўлинади ва олинган натижа 100 
фоизга кўпайтирилади. Экспертларнинг фикрига кўра, агар тижорат банклари 
депозитларининг салмоғи 30 фоиздан ошмаса, банкнинг депозит базаси 
барқарор ҳисобланади. 
2. Тижорат банки умумий капиталининг етарлилик даражаси. 
Буни аниклаш учун умумий капитал суммаси банк активларининг рискка 
тортилган суммасига бўлинади ва олинган натижа 100% га кўпайтирилади. 
Халқаро Базел стандарти бўйича тижорат банклари умумий капиталининг 
етарлилик коэффициентини минимал даражаси 8% ни ташкил этилиши лозим. 
Агар бу коэффициентининг хақиқатдаги даражаси 8% дан паст булса у холда 
тижорат банкининг умумий капитали етарли эмас деб ҳисобланади. 
Жаҳоннинг етакчи банлари экспертларнинг тавсиясига кўра, соф фоизли 
маржа кўрсаткичининг меъёрий даражаси 4,5% ни, соф фоизли спрэд 
кўрсаткичининг меъёрий даражаси эса, 1,25% ни ташкил этади. Миллий банк 
тизимида соғлом рақобат муҳити мавжуд бўлган шароитда тижорат банклари 
ана шу белгиланган даражаларда фаолият юрита оладилар. Агарда банк 
тизимида соғлом рақобат муҳити шакллантирилмаган булса, у ҳолда монопол 
банклар ушбу кўрсаткичларнинг юқори даражасида фаолият юритиш 
имкониятига эга бўлишади, кичик ва ўрта тижорат банклари эса бу 
кўрсаткичларнинг меъёрий даражасини ҳам таъминлай олишмайди.
Хулоса қилиб айтганда, ҳозирги даврда ТИФ Миллий банкининг хорижий 
инвестициялар иштирокидаги корхоналарни кредитлаш салоҳиятига асосан 
учта омил таъсир килмокда. Булар Марказий банкнинг мажбурий захира 
талабномасининг ўзгариши, кредитларнинг фоиз ставкалари ўзгариши ва ТИФ 
Миллий банки кредит ресурсларининг етарлилик даражасидир. Шу сабабли, 
ушбу омиллар банкнинг кредитлаш салоҳиятига нисбатан юзага келиш 
эҳтимоли бўлган салбий таъсирларга барҳам бериш муҳим амалий аҳамият касб 
этади.

Download 5,05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish