А. Ш. Бекмуродов, Я. К. Карриева, И. У. Нематов, Д.Ҳ. Набиев, Н. Т. Каттаев, Г. А. Абдилакимов


 Ўзбекистон Республикасида ташқи иқтисодий фаолиятни



Download 1,67 Mb.
Pdf ko'rish
bet78/117
Sana29.05.2022
Hajmi1,67 Mb.
#615843
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   117
Bog'liq
10-Укув кулланма

 
8.2. Ўзбекистон Республикасида ташқи иқтисодий фаолиятни 
ривожлантириш концепцияси 
 
Ўзбекистон Республикасида Марказий Осиѐ давлатлари билан кўп
томонлама алоқаларни ривожлантиришга катта эътибор берилмоқда.
Республикамизнинг Яқин Шарқ ва Жанубий-Шарқий Осиѐдаги
ривожланаѐтган мамлакатларга яқинлиги, чегарадошлиги, Европа ва Осиѐ
мамлакатлари савдо йўлида жойлашганлиги ташқи иқтисодий фаолиятнинг
ривожига ижобий таъсир кўрсатмоқда. 
Бунинг натижасида экспортга ихтисослашган қўшма субъектларни
ташкил этиш, эркин иқтисодий ҳудудларни шакллантириш негизида ташқи
иқтисодий фаолиятни янада ривожлантириш имкониятлари вужудга келади. 
Ҳозирги кунда республикамизда импортнинг ўрнини қоплаш ва
экспортга йўналтирилган ишлаб чиқаришни қўллаб – қувватлаш дастури


112 
амалга оширилмоқда. Ташқи иқтисодий фаолиятни янада эркинлаштириш
учун хорижий сармояларни устувор йўналишларга жадалроқ жалб
қилишга, уларга кафолат ва имтиѐзлар беришга, лицензиялар, ―ноу хау‖лар
сотиб олишга, валюта тушумларини кадрларни тайѐрлашга сарфлашда
эркинликлар беришга қаратилган изчил сиѐсат олиб борилмоқда. 
Ташқи иқтисодий фаолиятнинг самарадорлигини ошириш – ушбу
соҳадаги бошқарувни такомиллаштириш, энг аввало, саноат йўналишидаги
субъектларини бошқариш ва иқтисодий рағбатлантириш тизимини
яратишга кўп жиҳатдан боғлиқдир. Жаҳон андозалари даражасидаги
маҳсулотларни ишлаб чиқаришни кенгайтириш, уларнинг
рақобатбардошлигини ошириш муҳим вазифа ҳисобланади. Бунинг учун
субъектларни замонавий илғор технология, энг янги ускуналар, айниқса
кичик ва ўрта субъектлар учун мўлжалланган ихчам ускуналар билан
жиҳозлаш талаб қилинади. 
Ўзбекистонда экспорт фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида 
имтиѐзлар берилган бўлиб, уларнинг айримлари қуйдагилардан иборат: 
субъект ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотни эркин алмаштириладиган
валютага сотадиган бўлса, унга аккредитивсиз экспорт қилиш ҳуқуқи
берилади; 
товар экспорти ички бозор баҳосидан паст баҳода амалга оширилганда
солиққа тортиш ҳақиқатда сотиладиган баҳо бўйича амалга
оширилади; 
экспортга чиқарилаѐтган товарларнинг ҳажми умумий сотиш
ҳажмининг 30 фоизини ѐки ундан ортиғини ташкил қилса, даромад
солиғининг миқдори икки мартагача қисқартирилади; 
МДҲга маҳсулот экспорт қиладиган субъектлар 1998 йил 1 январдан
бошлаб акциз солиғи ва қўшимча қиймат солиғидан озод
қилинадилар; 
мулкчилик шаклидан қатъий назар, барча ишлаб чиқариш субъектлари
чет давлатларда ўзларининг уйларини, ваколатхоналарини очишлари
мумкин. Шу билан бирга, уларга консигнация шартлари асосида товар
етказиб беришларига рухсат берилади. 
Ташқи иқтисодий фаолиятни ривожлантиришда хорижий сармояларни
жалб этиш учун қулай шарт-шароитлар яратишга, ҳамда зарур бўлган
инфраструктураларни яратишга катта аҳамият берилмоқда. Булар
жумласига, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, 
Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки, Хорижий сармоялар бўйича
агентлик, ―Ўзбекинвест‖ экспорт-импорт миллий суғурта компаниясини 
киритишимиз мумкин. Бу ташкилот ва муассасаларнинг республикамизга
хорижий сармояларнинг кириб келишини тезлаштиришда, устувор
йўналишларни аниқлашда, уларни суғурталашда, банк ва консалтинг
хизматлари кўрсатишда беқиѐс аҳамиятга эгадир. 

Download 1,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish