А. Рахмонов, Ё. Жуманазаров, С. Акбаров ёш даврлари психологияси


 Узоқ умр кўрувчиларнинг психологик хусусиятлари



Download 0,92 Mb.
Pdf ko'rish
bet93/94
Sana20.01.2023
Hajmi0,92 Mb.
#900707
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   94
Bog'liq
ёш ва педагогика мажмуа

5. Узоқ умр кўрувчиларнинг психологик хусусиятлари 
Йирик жаҳон психологлари С. Пако, Г. Оффре, Л. Бине, У. Майнот, Э. Медавир, А. Комфорт, 
И. В. Давидовский, Б. Г. Ананьев, Н. В. Нагорний, Е. Д. Александрова ва бошқалар узоқ умр кўриш 
сирларини экологик омиллар орқали тушунтиришга ҳаракат қиладилар. Аксарият олимларнинг 
фикрича, экологик омиллар инсоннинг яшаш шароитига, камол топишига, бевосита ёки билвосита 
таъсир қиладиган омиллардир. Инсоннинг ижтимоий муҳити шароитлари ичига касб меҳнати, 
турмуш тарзи, маданияти ва маънавияти кабилар киради. 
Жаҳон фани тўплаган маълумотларга кўра очиқ ҳавода ортиқча зўриқишсиз жисмоний 
меҳнат билан шуғулланган одамларда ҳаракатнинг тезлиги, қад-қоматнинг тиклиги, маънавий 
тетиклик, руҳий фаоллик узоқроқ сақланади. Мана шу ҳолат жисмоний тарбия билан доимий 
шуғулланувчи кишиларда ҳам бўлади. 
«Умрни узайтириш муаммолари» номли (1952) китобда доғистонликларда узоқ умр 
кўришнинг асосий сабаблари қуйидагича экани таъкидланган: 1) Республиканинг тоғли қисмидаги 
иқлим шароити ва жуғрофий омиллар; 2) суткасига 3–4 марта истеъмол қилинадиган гўштли, 
ўсимлик мойли ва сутли озиқ-овқатлар, чекишнинг, ичиш ва ортиқча жинсий алоқанинг 
тақиқлангани; 3) авлодан-авлодга асрлар давомида ўтиб келаётган маданий анъаналар, ўзига хос 
турмуш тарзи ва унинг хусусиятлари; 4) гигиенанинг барча қонун ва қоидаларига риоя қилиниши ва 
бутун умр бўйи жисмоний меҳнат билан шуғулланиш; 5) бир маромда ҳам пассив, ҳам актив ҳордиқ 
чиқариш; 6) аҳоли турмуш даражасининг моддий-маиший жиҳатдан яқинланиши ва ҳоказолар. 
С. Пако ва унинг издошлари таъкидлаганидек, кексайиш жараёнида айрим психофизиологик 
ва психологик жараёнларнинг барқарорлашуви инсон умрининг узайишига, унда ижодий фаоллик 
узлуксиз давом этишига ёрдам беради, ақлий меҳнат билан доимо шуғулланувчи кекса одамларда 
мантиқий хотира сақланади. Шу билан бирга иқтидорли ва ақлни пешлаш машқлари билан 
шуғулланган кишиларда ҳам интеллектнинг юксак даражаси сақланиб, бошқа билиш 
функцияларининг фаолияти бир текис ҳаракатни вужудга келтиради. 
Узоқ умр кўришнинг, умр узайишининг муҳим омилларидан яна биттаси касб-корлик 
фаолиятига боғлиқ психий ҳолатнинг барқарорлашувидир. Ана шу ҳолатга инсоннинг кўриш 
идрокида фазони фарқлаш (фазовий тасаввур) қобилияти киради. Француз геронтологи ва 


99 
офтальмологи Г. Оффре «Геронтология асослари» (1960) китобидан жой олган «Кўзнинг кексаларга 
хос ўзгариши» асарида илмий-амалий аҳамиятга эга бўлган маълумотлар келтиради. Унинг фикрича, 
кексаликда пресбиопия (грекча, қариликда кўришнинг заифлашуви) ҳодисаси рўй бериб, яқинни 
кўриш ёмонлашади. Г. Оффренинг фикрича, 10 ёшдан кўриш аккомодациясининг кучи пасайиши, 
агарда 10 ёшда аккомодация кучи 16 диоптрияга (грекча оптик ўлчов) тенг бўлса, 40-45 ёшда 4, 
кейинчалик эса 1 бир диоптрияга тушиб кетиши мумкин. 50-60 ёшларда аккомодация ўзининг энг 
қуйи даражасига тушади, бироқ шундан кейинги ёш даврларида барқарорлашиб боради. Жаҳон 
психологияси фани маълумотларига қараганда аккомодациянинг кучи шунчалик камайиб борадики, 
яқинни фақат кўзойнак билан кўриладиган бўлади. Баъзи манбаларда майда нарсалар билан 
шуғулланмайдиган, кўзи узоқни кўришга ўрганган одамда аккомодация юксак даражада сақланиши, 
кўз хиралашуви жуда секин, гоҳо бутунлай рўй бермаслиги мумкин. 
М. Я. Ложечникова ва Л. Н. Кулешованинг аниқлашича, ҳайдовчилар, темирйўлчилар, 
овчиларнинг кўриш сезгирлиги ёшлигида 1 ёки 1,5 бирликка тенг бўлса, узоқ йиллардан кейин ҳам 
ўзгармаслиги мумкин. 
И. В. Давидовский ва Б. Г. Ананьевлар таъкидлаганидек, қариш ва узоқ умр кўриш ўзига хос 
хусусиятларга эга. Бинобарин умрни узайтиришнинг жуда кўп омиллари бор. Юқорида узоқ умр 
кўришнинг экологик омиллари ифодаланди, лекин унинг психологик, ижтимоий психологик 
омиллари, манбалари ва механизмлари ҳам мавжуддир. Умуман айтганда, инсоннинг умрини 
узайтириш учун шахслараро яхши муносабат, ширин муомала, самимий мулоқот, оилавий тотувлик, 
асаб системасини асраш, барқарор ҳис-туйғу, хамдардлик, психик фаоллик, иродавий тетиклик 
бўлиши зарур. 


Download 0,92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish