А. Рахмонов, Ё. Жуманазаров, С. Акбаров ёш даврлари психологияси



Download 0,92 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/94
Sana20.01.2023
Hajmi0,92 Mb.
#900707
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   94
Bog'liq
ёш ва педагогика мажмуа

 
 
2. Ёш даврлари психологияси қандай тамойилларга асосланади? 
Ёш даврлари психологияси қуйидаги
 
тамойилларга
риоя қилади. 
1.
Диалектик материализм таълимотига биноан психика юксак даражада ташкил 
топган материянинг хусусияти ва ёки миянинг маҳсулидир. Одатда психика ташқи дунёнинг 
сезги органлари орқали инсоннинг миясига бевосита таъсир этиши асосида вужудга келиб, 
сезги, идрок, тасаввур, хотира, тафаккур, нутқ, хаёл каби билиш жараёнларида, шунингдек, 
шахснинг хусусиятлари ва ҳолатларида, диққатида, ҳис-туйғуси ва характер хислатларида, 
қизиқиши ва эҳтиёжларида ўз ифодасини топади. 
2.
Психиканинг негизида миянинг рефлектор фаолияти ётади. Ташқи дунёдан кириб 
келадиган қўзғатувчиларга ички ёки ташқи биологик органлар жавоб реакциясини билдиради. 
Бош мия катта ярим шарларида вужудга келадиган муваққат нерв боғланишлари психик 
ҳодисаларнинг физиологик асослари ҳисобланади ва улар ташқи таъсирнинг натижасида 
ҳосил бўлади. Бош мия пўстлоғида вужудга келадиган муваққат нерв боғланишлари 



И. 
П. 
Павловнинг нерв жараёнларининг иррадиацияси, концентрацияси ҳамда ўзаро 
индукцияси қонунлари замирида рўй беради. Бу қонунлар турли йўсиндаги муваққат 
боғланишлар, ассоциациялар қандай юз бераётганини, қандай шарт-шароитда тормозланишини 
(кўзғалишини), муваққат боғланишларнинг йўқолаётгани ёки пайдо бўлаётганини тушунтириш 
имконини беради. 
Психофизиологик 
қонуниятларга 
биноан 
миянинг 
функцияси 
муваққат 
нерв 
боғланишларининг бирлашиш механизми ҳамда анализаторлар фаолияти механизмлари 
таъсирида ҳосил бўлади. Юқоридаги таълимотга кўра ҳар иккала механизм ҳайвонларнинг 
ташқи оламга муносабатини акс эттиради. Шунинг учун психик фаолият воқеликни акс 
эттиришдан, олий нерв фаолиятининг ташқи оламини тимсоллар сифатида ифодалашидан иборатдир. 
3.
Психикани тадқиқ этиш инсоннинг бутун (онтогенезидаги) онгли фаолиятини – унинг 
ҳам назарий, ҳам амалий ҳаёт фаолиятини ўрганишдир. Одам зотининг онглилиги унинг турли-
туман фаолиятида (ўйин, мехнат, ўқишда), хатти-ҳаракатларида намоён бўлади. Инсон шахси ҳар 
хил шакл ва мазмунга эга бўлган назарий ҳамда амалий фаолиятларда таркиб топа боради.
Бунда муҳит, ирсий белгилар, тарбия асосий омиллар ҳисобланади. 
Инсон ўзи яшаб турган даврни, моддий турмушни акс эттиради, ижтимоий-сиёсий муҳит 
таъсири остида билимларини ўзлаштириб боради, ижтимоийлашади, тарихан ўзгаради. Онтогенезда 
унинг ҳис-туйғулари, характери, қобилияти, иқтидори, тафаккури, эҳтиёжлари, эътиқодлари, уни 
фаолликка даъват қилувчи ҳаракат мотивлари, истаклари, тилаклари, хоҳишлари, позицияси ҳам аста-
секин ўзгариб боради. 
4.
Инсоннинг билиш фаолияти (жараёнлари) ривожланиши унга ўзини қуршаб турган 
борлиқни янада чуқуррок, тўғрироғи, тўлароқ ва аниқроқ акс эттириш имкониятини яратади ва у 
борлиқнинг асл моҳиятини, турли йўсиндаги ўзаро боғланишлари, мураккаб муносабатлар ва 
алоқаларни тобора аниқроқ ёритади. Шу билан бирга мазкур жараёнларда шаклланиб келаётган 
инсоннинг борлиқда, воқеликка, жисмларга, кишиларга ва ўзига муносабати вужудга келади. 
5.
Инсон онгининг ривожланиши унинг ташқи оламни фаол акс эттиришда намоён бўлади. 
Тарихий материализм таълимотича, инсоннинг моддий турмуши, у ҳаёт кечираётган тузумнинг 
моддий асосигина эмас, балки уни қуршаб олган одамларнинг турмуш тарзлари, умуминсоний 
қиёфалари, эътикодлари, дунёқарашлари, ижтимоий воқеликка муносабатлари, интилишлари, 
фаолиятлари, ижод маҳсуллари ва хатти-ҳаракатларининг мажмуасидир. 
6.
Инсоннинг борлиқни (воқеликни) акс эттириши фаол жараёндир. Маълумки, инсои 
зотининг ривожланиши объектив борлиққа (воқеликка) ва ўзига фаол таъсир кўрсатишида содир 
бўлади. Боланинг катта ёшдаги кишилар ташкил қиладиган амалий фаолияти, масалан, ўйини, 
кузатиши, меҳнати, ўқиши, адабий асарни мутолаа қилиши ҳамда қизиқишининг барқарорлашуви, 
иқтидорннинг такомиллашиши ва бошқалар унинг психик ривожланишини ифодалайди. 
7. Боланинг нутқни эгаллаши унинг билиш жараёнларини (сезги, идрок, тасаввур, хотира, 
тафаккур ва хаёлини) ҳамда амалий фаолиятини (ўқиш, ўйин ва меҳнатини) кескин ўзгартиради. Бу 
ўзгаришлар айниқса илк болалик даврида яққол намоён бўлади. Нутқнинг вужудга келиши бола 
шахсининг ривожини тезлаштиради, шахслараро мулоқотни юқори даражага кўтаради. 
8. Ривожланиш инсон шахсининг таркиб топиши жараёнидир. Ривожланиш ўзаро узвий борлиқ 
қатор босқичларда амалга ошади. Бола ақл-заковатининг кўрсаткичи, сифати, характери унинг 
атрофдаги одамлар билан кундалик муносабатлари ва амалий фаолиятида вужудга келади, ўзаро 
таъсир (савол-жавоб) натижасида унда ақлнинг ижодий маҳсулдорлиги, теранлиги, тезлиги орта 
боради. Ҳозирги даврда инсоннинг ривожини янада жадаллаштирувчи воситалар мавжуд ва унинг 
ақлий ўсиш даражасини тест (синов) лар билан аниқлаш мумкин, Ёш даври психологияси предмети 
таълим ривожланишни уз кетидан эргаштириб боради, деган қоидага амал қилади. 
Юқоридаги мулоҳазалардан келиб чиққан ва инсоннинг онтогенезида психик ривожланишини 
мукаммал, тўла бўлмасада, очиб бериш имкониятига эга бўлган умумий назарий қоидалар, яъни 
принциплар мавжуд. Ана шу принциплар асосида турли ёш ва жинсдаги одамларда олиб 
бориладиган илмий тадқиқот ишларида методологик ва методик хатоларга камроқ йўл қўйилади. 
Шундай ишларда инсон туғилганидан умрининг охиригача қандай ўзгариб бориши тўғрисида 
маълумот тўплаш мумкин. 




Download 0,92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish