Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар судининг кассация инстанциясига
Шайхонтоҳур туман Халк таълими
бўлимининг Васийлик ва хомийлик
органи томонидан
А Р И З А
даъво талабларни ва кассация шикоятининг асосларини
аниқлаштириш тўғрисида
Шайхонтоҳур туман Халк таълими бўлимининг Васийлик ва хомийлик органи вояга етмаган Вахабов Амирбек Абдуллаевич манфаатида жавобгарлар Худайбердиева Дилфуза Бахрамовна, «ХХI Century Packaging» МЧЖ, «DX Pack» МЧЖ ва Вахабова Наргиза Абдулла қизига нисбатан вояга етмаганнинг мерос улушини пул миқдорида ундириш, «ХХI Century Packaging» МЧЖдан вояга етмаганнинг фойдасига 174.725.275 сум тўланмаган дивидендни хамда ушбу Жамиятдаги улуши эвазига 703.937.208 сум ва «DX Pack» МЧЖдаги улуши эвазига 127.027.081 сум ундиришни сўраган. сўралган.
Вахабова Наргиза Абдулла қизи ўз навбатида Худайбердиева Дилфуза Бахрамовна, Худайбердиев Бахром Мирзаевичларга нисбатан қарши даъво ариза киритиб, уларнинг меросдаги улушларини пул миқдорида чиқаришни сўраган.
Фуқаролик ишлари бўйича Шайхантоҳур туманлараро судининг 2019 йил 14 январдари хал қилув қарорида кўрсатилишича Шайхонтоҳур туман Халк таълими бўлимининг Васийлик ва хомийлик органининг бизнинг даъво талабларимиз хамда Н.А.Вахабованинг даъво талаблари қаноатлантирилган.
Бироқ Шайхонтоҳур туман Халк таълими бўлимининг Васийлик ва хомийлик органининг бизнинг даъво талабимиз қисман қаноатлантирилган.
Даъво аризада биз қуйидагиларни сўраганмиз. сўралган:
Вояга етмаган Вахабов Амирбекнинг мерос мулкдаги, яъни
1) Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Фаробий кўчаси, 385-уй, 30-хонадондаги;
2) Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Катта Миробод, 4-тор, 15-уйдаги;
3) Тошкент шахар, ТТЗ-массиви, 38-уй, 1-хонадондаги;
4) Тошкент шахар, Улмас Умарбеков кучаси, 1-уйдаги;
5) «Малибу» автомашинадаги;
6) «ХХI Century Packaging» МЧЖдаги улуши хисобига 703.937.208 сум;
7) «DX Pack» МЧЖдаги улуши эвазига 127.027.081 сум;
8) «ХХI Century Packaging» МЧЖдаги дивиденди эвазига 174.725.275 сум;
9) суд ижрочилари томонидан 53 тартиб рақам остида руйхатланган мол-мулкдаги;
улушини пул шаклида ажратишни ва ушбу пулни боланинг номига очилган банкдаги хисоб рақамига ўтказиб беришни сўраганмиз. сўралган.
Кассация шикоятини беришимга берилишига сабаб, бизнинг фикримизча,
Мерос мулкига кирган уй-жойлар бугунги кундаги бозор нархдан анча пастрок бахоланган;
2.Тошкент шахар, Катта Миробод, 4-тор, 15-уй хамда Тошкент шаҳар, Ўлмас Умарбеков кўчаси, 1-уйни бахолашда ер участкасига бўлган хуқуқнинг бахоси эътибордан четда колган, яъни бахоланмаган;
3.гарчан суд-товаршунослик экспертизасининг хулосасига кўра суд ижрочилари томонидан руйхатланган мол-мулкларнинг умумий бахоси 167.116.500 сумни ташкил этсада, номаълум сабабларга кўра, суд уларнинг умумий бахосини 87.885.500 сум деб кўрсатган;
4. «ХХI Century Packaging» МЧЖдаги дивиденди эвазига 174.725.275 сум ундириш хақидаги талабимизга умуман хуқуқий бахо берилмаган ва у бўйича қарор чиқарилмаган;
5.Масъулияти чекланган жамиятларнинг бахоси жуда паст бахоланган, уларга тегишли бўлган бинолар ва асбоб ускуналар эътибордан четда колган.
Шайҳонтохур тумани халқ
таълими бўлими мудири Ф.Широва
Шайҳонтохур тумани ХТБнинг
Васийлик ва хомийлик органи Н.Мамаджанова
Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар судининг кассация инстанциясига
Шайхонтоҳур туман Халк таълими
бўлимининг Васийлик ва хомийлик
органи томонидан
Do'stlaringiz bilan baham: |