Мустакил урганиш учун саволлар
1. Ер кадастри маълумотларига кандай маълумотлар киради?
2. Ер кадастри маълумотлари кай усуллар ёрдамида олинади?
3. Ер кадастри максадлари учун план-картографик материалларини тайёрлашнинг кандай усулларини биласиз?
4. План-картографик материалларни тайёрлашнинг кандай замонавий усулларини биласиз ва бу усулларнинг кандай афзалликлари мавжуд?
5. План-картографик материаллар кандай тадбир ёрдамида янгланиб турилади?
6. Кузатув ишлари нима ва уларнинг кандай турлари ер кадастрида фойдаланилади?
2.2 Ер кадастри маълумотларни олиш ва кайта ишлашнинг ситатистик усуллари .
Ер кадастри иктисодиёт тармоклари хисобинииг тартибий кисми булгани холда ер майдонлариниг хукукий, табий холда хужалик холатлари тугрисидаги маълумоеларни олиш кайта ишлаш ва тахлил килишнинг ситатистик усуллраига асосланади. Маълум бир таткикотобектини урганиш учун бирламчи маълумотлар олишга ситатискада кузатув дейилади. Статистик кузатувнинг асоаий мохияти иштимойий хаётдаги воқийликлар ва жараёнлар тугрисидаги турли туман маълумотларни режалаш тарзда илмий ташкил этилган холда йулашдан иборат. Масалан урларни иктисодий жихатдан бахолаш учун ерлардан фойдаланиш характерини тахлил килишда ерларни ва ер эгаларини уртасидаги таксимотини ур шурларини таркибий тупрок банитирофкаси материлари, экин майдонлари, хосилдорлик, соф даромад ялпи махсулот микдорлари, сарфланган мгдий ва мехнат ресурислари еугрисидаги маълумотлар тўпланади, қайта ишланади ва шу асосда баҳолаш иши ўтказилади .
Статистик кузатувлар татқиқотнинг асосий звеноси хисобланади. Улар у ёки бу воқелик учун бирламчи маълумотлар беради. Шу сабабли табиийки, статистик маълумотларни таҳлил қилиш натижасида қилинадиган хулосаларнинг асослилиги кузатув натижасида олинадиган маълумотларнинг тўлалигига ва сифатига боғлиқдир. Чунончи, аник ва катъий ишончли холда маълумотларни туплаш статистик кузатувларнинг зарурий шартли булади.
Статистик кузатувлар маълум бир режа асосида утказилади. Бу режада кузатувларнинг шакллари, турлари ва усуллари, шунингдек кузатувларни амалга ошириш буйича ташкилий тадбирлар кайд килинади.
Статистик кузатувларнинг асосий шакллари – бу ҳисобот ва руйхатга олишдир (перепись) . Хисобот-бу шундай кузатув шаклики, бунда статистик органлар, маълум муддатлар бўйича, корхона, муассаса ва ташкилотлардан қонуний белгиланган ҳужжат кўринишидаги зарурий материалларни олади. Ҳисобот шакллари ва уларни текшириш муддатлари республика марказий статистикка бошқармаси (МСБ) томонидан белгиланади. Олинадиган маълумотларнинг аҳамияти ва зарурлигига қараб ҳисоботлар турли муддатли бўлади: ойлик, квартал, ярим йиллик ва йиллик. Ер кадастрида асосан йиллик ҳисоботлар кенг тарқалган. Корхона, муассаса ва ташкилотлар раҳбарлари ўз эгалиги ёки фойдаланишидаги ерлар таркибида рўй берган ўзгаришларни ҳисобга олганлари ҳолда ҳар йили ер майдонларининг ҳолати тўғрисида ҳисобот топширадилар. Давлат ер тузиш органлари ҳар йили қишлоқ хўжалик ерлари, суғориладиган ва қуритиладиган ерлар, ер трлари, ва ер эгаликлари бўйича тақсимланиши тўғрисида, ҳамда беш йилда бир марта-ерларни ер тоифалари, ер турлари, ер эгаликлари, ердан фойдаланувчилар, ер мулкдорлари, ерларнинг сифат ҳолати ва баҳоси тўғрисидаги маълумот ўзида жамлаган ҳисоботлар топширадилар. Бу ҳисоботларда ерларнинг мелиоратив ҳолати ва ердан фойдаланиш тўғрисидаги маълумотлар ҳам берилади.
Аммо ҳисоботлар турли хилда бўлишларига қарамасдан улар бир қатор масалалар бўйича материаллар бермайди. Бир қанча кўрсаткичлар бўйича ҳисоботлар умуман тузилмайди. Шунинг учун ҳам махсус статистик кузатувлар ўтказиш зарурияти туғилади. Бу - рўйхатга олишдир. Рўйхатга олиш деб, шундай кузатув тушуниладики, бунда статистик органлар аниқ муддатга махсус ташкил этилган кузатув йўли билан материаллар тўплайдилар. Республикамизда даврий равишда куп йиллик мевали дарахтларни, мелиоратив иншоотларни, руйхатга олиш, йуклама килиш (инвентаризация) куринишида сугориладиган ерларни руйхатга олиш ишлари бажарилади. Руйхатга олиш хисоботда булмаган маълумотларни тулдиради, хисобот маълумотларини кенгайтиради, шунингдек уларнинг ишончлилигини текширади.
Статистик кузатувлар утказилиш муддатлари буйича икки турга булинади: танаффузссиз, ёки жорий ва танаффусли. Жорий кузатувда обеъктнинг холатидаги узгаришлар тизимли тарзда кайд килиб борилади. Шунинг учун хам унга танаффуссиз дейилади. Ер кадастрида жорий кузатувларга ер участкаларига булган хукукларни руйхатга олиб бориш, кишлок хонадонларининг дехкон хужаликлари ерларини кузатиш киради. Ер участкаларига булган хукукларда, дехкон хужалиги ерларида юз бериб турадиган узгаришлар доимий равишда матн ва план-картографикхужжатларда кайд килиб борилади.
Танаффусли кузатувлар одатда даврий ва бир вактнинг узидаги кузатувларга булинади. Даврий кузатувлар аник, катъий белгиланган муддатларда амалга оширилади. Бунга масалан, ер бахолаш ишларини киритиш мумкин, негаки тупрок бонитировкасини утказиш ва шу асосида ерларни иктисодий бахолаш хар 5 йилда амалга оширилади.
Бир вактнинг узидаги кузатувлар белгиланган вактга ёки махсус топширик буйича вокеликни урганиш максадида утказилади. Бу кузатувлар доимий буласда, заруриятга караб амалга оширилади. Бунга масалан, сугориладиган ерларни, куп йиллик дарахтзорларни йуклама килиш, тупрок мелиоратив ва геоботаник кузатувлар, эскириб колган план-картографик материалларни янгилаш максадида тасвирга олиш ишларини утказиш ва хакозалар киради.
Маълумки, статистик кузатувлар ёрдамида олинган ер кадастри маълумотлари катта микдорлардаги турли-туман маълумотларни уз ичига олади. Шубу маълумотлар ёрдамида асосли хулосалар килиш учун бундай алохида маълумотларни маълум бир тартибга солиш зарур.
Статистик маълумотлар туплаш (сводка) –бу статистик кузатув натижасида олинган, урганилаётган холат тугрисидаги маълумотларни белгиланган тартибдаги бирлашувидир. Сататистик маълумотларнинг оддий туплами-бу тадкик килинаётган белгининг оддий жамланмасидир. Масалан, туман буйича кишлок хужалик ерларининг умумий майдонини олиш учун ушбу маълумотларни барча ер эгаликлари ва ердан фойдаланувчилар буйича битта жадвалга туплаш ва жамини хисоблаш зарур.
Аммо статистик маълумотларни анчагина чукур тахлил килиш учун гурух амалга оширилади. Гурухлаш деганда урганилаётган мажмуани маълум бир белгилари буйича гурухларга ёки сифат жихатидан бир турдаги кисмларга ажратиш хамда шу билан бир вактда ушбу кисмлар ва гурухларни умумлаштирувчи курсаткичлар ёрдамида бирлаштириш тушунилади.
Олдига куйилган вазифаларига караб гурухлаш типологик, анамитик ва таркибли турларга булинади. Типологик гурухлаш ижтимоий-иктисодий типларга тавсиф бериш учун фойдаланилади, анамитик-узаро богликликни аниклаш учун, таркибли эса вакеликни таркибини аниклаш учун фойдаланилади. Типологик гурухлашга, масалан, ер фондини тоифалари буйича гурухлаш, анамитик гурухлашга тупрокларни агроишлаб чикариш гурухларига булиш таркибли гурухлашга –ер фондини ер турларининг таркиби буйича гурухлаш кириши мумкин.
Хар кандай гурухлашнинг асосий масаласи-бу гурухлаш белгиларини танлашдир. Гурухларга ажратиш асосига куйиладиган белгиларга гурухлаш белгилари дейилади. Сонлардан иборат булган гурухлаш белгилари микдорий, сузлар ёрдамида ёритилардиган белгилар-атрибутув деб юритилади. Микдорий белгиларга, масалан, ер эгалигининг улчами ер турларининг майдони, тупрок бонитетининг балли ва бошкалар, атрибутивга эса-ерларнинг тоифалари, ер эгаликлари гурухлари, тупроклар гурухлари ва бошкалар.
Ер кадастрининг статистик маълумотларини туплаш ва гурухлаш статистик жадваллар куринишида расмийлаштирилади. Маълумотларни ёритиш характери буйича статистик жадваллар оддий, гурухланган ва кушма турларга булинади.
Одатда, ер кадастри маълумотлари абсолют, нисбий ва уртаича кийматларда ёритилади. Аюсалют курсаткичлар урганилаётган вокенликнинг улчамларини курсатадилар ва натурал, шартли, мехнат хамда киймат улчовлври (гектарлар, центнерлар, ем-хашкат бирликлари, сумлар, баллар ва бошкалар) ёрдамида ёритилади.
Абсолют курсаткичлар тадкикот объекти тугрисида бошлангич маълумотлар беради. Аммо урганилаётган мажмуани ёки унинг алохида бир кисмини чукур тахлил килиш учун абсолют микдорлар етарли булмайди. Купинча битта абсолют кийматни бошкаси билан таккослаш, битта курсаткични бошкасига нисбатини курсатишга зарурият тугилади.бундай таккослаш максадида нисбий курсаткичлардан фойдаланилади. Нисбий курсаткичлар битта абсолют курсаткични бошкасидан неча марта катта ёки кичиклигини курсатганда коэффицентлар оркали, битта курсаткични иккинчисига булиб 100 га купайтиришда фоизларда курсатилади.
Ер кадастри амалиётида нисбий курсаткичлардан ташкари уртача кийматлардан хам фойдаланилади. Улар одатда бир хил белгиларга эга булган типик микдорларни умумлаштиришнинг микдорий тавсифини берадилар. Масалан, контурларнинг уртача улчами, ер эгаликларининг, уртача майдонлари хужалик экинларининг уртача хосилдорликлари, кишлок хужалигининг уртача янги махсулот микдори, тупрокларнинг уртача бонитет баллари ва хакозолар.
Хисоблаш усуллари буйича одатда куйидаги уртача кийматлар ажратилади: уртача арифметик, уртача гармоник, уртача геометрик, уртача квадратик, мода ва медиана. Уртача арифметик анча кенг таркалган уртача киймат хисобланади. У оддий ва келтирилган кийматларга булинади. Уртача арифметик, коидага биноан, белгининг алохида кийматлари бир хил мартадан учрайдиган холларда кулланилади. У асосан куйидаги формула ёрдамида аникланади:
бу ерда -белгининг уртача арпмфметик киймати.
Х1Х2...Хn –белгиларнинг алохида микдорилари.
n-белгилар алохида кийматларининг сони.
Агарда белгиларнинг алохида кийматлари турли микдорларда такрорланса, бунда келтирилган уртача арифметик киймат аникланади.
бу ерда -белгилар алохида кийматларининг солиштирма микдорилари.
Ер кадастри маълумотларини кайта ишлаш.
чогида келтирилган уртача арифметик купинча тупрок балистировкаси ва ерларни иктисодий жихатдан бахолаш ишларини утказишдан фойдаланилади.
Ер кадастри маълумотларини кайта ишлашда баъзан уртача арифметика киймат формуласидан фойдаланиб булмайди. Кисман, кишлок хужалик экинларинингг факатгина ялпи касали ва хосилдорлик тугрисидаги маълумотларига асосланган холда бу экинларнинг уртача хосилдорликларини аниклаб булмайди, негаки экин майдонлари тугрисидаги маълумот мавжуд эмас. Бундай холларда оддий уртача гармоник кулланилади:
Келтирилган уртача гармоник эса куйдагича аникланади
Белгиларнинг узгарувчанлигини тавсифлаш учун куйдаги курсаткичлардан фойдаланилади: вариация кулочи, уртача квадратлик фарк, вариация коэффициенти.
Вариация кулочи белгининг энг юкори ва пастки кийматларини уртасидаги фарк сифатида аникланади. У вариациянинг энг чекка чегарали тугрисида тушунча беради, аммо белгининг узгарувчанлик даражасини тахлил килишни таъминламайди.
Белгининг узгарувчанлигини анчагина туларок тавсифлаш учун уртача квадратик фаркдан фойдаланилади. У куйдагича аникланади:
Оддий уртача арифметик учун :
Келтирилган уртача арифметик учун:
Агарда кузатувчилар сони 20 дан ошмаса уртача квадратлик фарк куйидаги формула ёрдамида аникланади:
Белгининг узгарувчанлигини таккослаш учун вариация коэффициенти деб номланадиган нисбий курсаткич кулланилади. У куйидагича аникланади:
Вариация коэффициентни маълум даражада уртача кийматнинг ишончли мезони хисобланади. Белгининг хакикий микдорлари уртача кийматдан канчалик кам фарк килса, шунчалик вариация коэффициентни кичик булади, чунончи, уртача киймат шунчалик тугри аникланган.
Do'stlaringiz bilan baham: |