2
. Диагностика ва коррекциянинг бирлиги тамойили
Психологик хизмат доирасида алоҳида диагностик иш, алоҳида коррекцион иш ҳақида гапириш мумкин эмас. Психологик хизматда
диагностик-ривожлантирувчи йўналишлар ишнинг ягона йўналишлардир. Д.Б. Элькониннинг таъкидлашича, болаларни танлаш учун, аниқланган
четлашишларни тузатиш мақсадида психик тараққиётни назорат қилишга йўналтирилган махсус диагностика зарур. Унинг таъкидлашича, тараққиётда
бўлиши мумкин бўлган четлашишларни эртароқ тузатиш учун психик тараққиётни назорат қилиш зарур. Амалиётчи психолог фақатгина диагноз
қўйиш билан чекланмасдан, кейинги ривожланиш дастурини ишлаб чиқади, ўзи берган тавсияларнинг бажарилишини назорат қилади, коррекцион ва
ривожлантирувчи ишларни ўзи ҳам олиб беради.
Амалиётчи психологнинг диагностик-коррекцион иши мураккаб фаолият турларидан бири бўлиб, махсус психологик тайёргарликни талаб
қилади. Амалиётчи психологнинг диагностик-коррекцион фаолияти мураккаб, жавобгарликни талаб қилиши билан бирга, кам ўрганилгандир. Бу
жараён биринчи бўлиб, тарбияси қийин ва нормал болаларни ўрганишга бағишланган педалогик тадқиқотларда Л.С. Выготский томонидан қўлланган.
И. Шванцара шахс тараққиётини диагностика қилишнинг босқичли экспериментал-психологик нуқтаи назарини таклиф этади.
Бу босқичлар қуйидагилар:
1
2
3
4
5
. Психологга расмий илтимос.
. Психологик муаммони аниқлаш.
. Тадқиқот методини танлаш.
. Психологик диагноз қўйиш.
. Амалий тавсиялар.
Психологнинг расмий илтимосга жавоб тарзидаги ишини биринчи нуқтаи назар сифатида психологнинг ёки ўқитувчининг тарбияси қийин
ўқувчига нибатан маълум ижтимоий талабига жавобини кўрсатиш мумкин. Бу ҳолда ўқувчига «тарбияси қийин» ташхиси ўқитувчилар, тиббиёт
ходимлари, вояга етмаганлар иши бўйича назорат ходимлари томонидан қўйилган бўлади. Психологнинг вазифаси - қийинчиликларнинг сабабларини
аниқлаш ва уларга мос тузатиш (коррекция) методларини топишдан иборат.
Расмий илтимосга қандай муносабатда бўлиш керак? Коллеж психологи жавоб берадиган биринчи савол мана шу. Расмий илтимосга икки
хил муносабат, икки хилма-хил иш услуби мавжуд.
Биринчиси, расмий илтимосга ўзига хос бўлмаган жавоб қайтаришдир. Бу икки усул билан амалга оширилади.
Биринчидан, расмий талабга жавоб тарзида унинг мазмунига боғлиқ бўлмаган ҳолда психодиагностик методлар тўплами қўлланилади.
Иккинчидан, расмий талабга ўзига хос жавоб қайтаришнинг усули бўлиб, машҳур америкалик психолог К.Роджерс психология фани ва
амалиётига киритган психологик иш усули ҳисобланади. Унинг фикрича, «тарбияси қийин» бола билан ишлаш учун, расмий талабнинг мазмуни
қийинчиликлар сабабларини тушунишга тенг, лекин бу муҳим аҳамиятга эга эмас. Бола шахсини ривожлантирадиган шундай шароит яратиш керакки,
бу шароит уни хулқ - атворнинг салбий шаклларидан воз кечишга ва янги ижобий шаклларини яратишга мажбур қилсин.
Расмий илтимосга ўзига хос бўлмаган жавоб қайтаришга тескари услуб – бу расмий талабга қатъий мос тушадиган диагностик
методикаларни танлашдан иборат: М., ёмон ўзлаштириш ҳақида шикоят тушганда, биринчи навбатда билиш жараёнларининг тараққиёти таҳлил
қилинади. Бундай диагностика ўзлаштирмаслик сабабларини аниқлай олмасагина, бошқа кўрсаткичлар қаралади. Диагностика натижаларига мос
равишда, кўпинча тренинг турида амалга ошириладиган тузатиш ишлари олиб борилади. М., хотира кучсиз ривожланганда, уни махсус машқ
қилдириш мақсадга мувофиқ, ихтиёрийлик етарли даражада ривожланмаганда, уни шакллантиришнинг махсус дастурлари киритилади.
Психологик хизматнинг психокоррекция йўналиши психологдан инсон шахси ва индивидуаллигини
таркиб топтириш жараёнига фаол таъсир ўтказишни тақозо қилади. Халқ таълими тизимидаги психологнинг
вазифаси психологик хизматни муайян қоида, мезонга асосланиб ташкил қилишдан иборат бўлиб, ёш давр
хусусиятларига биноан (болалар, ўқувчилар, талабалар) психиканинг ривожланиши, шахснинг шаклланиши
қонуниятларини амалиётга татбиқ этиш, ўқитувчилар жамоасига болалар, ўқувчилар ва талабалар таълим-
тарбиясини индивидуаллаштиришда ёрдамлашиш, уларнинг қобилияти, майлининг даражасига қараб
ўқитувчиларга коррекцион (тузатиш) ишларни амалга оширишда кўрсатмалар бериш. Психологик хизматнинг
ушбу йўналишида алоҳида аҳамият касб этадиган нарса - бу болалар, ўқувчилар, талабалар ўсишида
(ривожланишида) кечикиш (орқада қолиш), уларда хулқнинг бузилиши, таълимда ўзлаштиришнинг
ёмонлашуви ҳисобланади:
1
. Психолог болалар, ўқувчилар, талабаларнинг ёш хусусиятларини ҳамда жадал ривожланишини
ҳисобга олувчи, улар психикасининг барча жабҳаларини қамраб олувчи динамик тараққиётга кафолат берувчи
дастур ишлаб чиқаришга бутун фаолиятини йўналтиради, ижтимоий ўсиш талабига жавоб берувчи,
умуминсоний, этнопсихологик қонуниятлар муҳитида камолотга интилувчи шахсни таркиб топтиришни бош
мақсад деб танлайди.
2
. Амалий психолог болалар, ўқувчилар, талабаларнинг психик тараққиётидаги, хулқи ва
муомаласидаги нуқсонлар ҳамда камчиликларни аста-секин тузатиш, коррекция қилиш дастурини ишлаб
чиқади ва амалиётга уни татбиқ этади. Бунинг учун улар билан махсус машғулотлар, бузилишни камайтириш
машқларини ўтказади, ижодий (креатив) қобилиятларни ўстириш мақсадида тренинглар олиб боради.
3
. Ривожлантирувчи ва психокоррекцион ишлар дастури ўз ичига психологик ва педагогик
муаммоларни қамраб олади. Коррекцион фаолиятнинг психологик қисми мутахассислар томонидан амалга
оширилади. Мазкур ишнинг педагогик жиҳати эса психологнинг педагоглар, ота-оналар билан ҳамкорлигида
ўтказилади ва бутун масъулият унинг зиммасига тушади.
4
. Ривожлантирувчи ва психокоррекцион ишлар психолог томонидан ҳар хил шаклларда, вазиятларда
ва ҳолатларда ташкил қилинади:
а) амалий психологнинг махсус иши, машғулоти айрим болалар, ўқувчилар ва талабалар билан алоҳида
ўтказилиши режалаштирилади;
б) психологларнинг бошқа бир фаолияти махсус равишда амалга оширилиб, болалар, ўқувчилар,
талабалар гуруҳларига тарбиявий таъсир ўтказишга йўналтирилган бўлади;
в) ота-оналар, педагогик жамоа иштирокида тарбиявий тадбирлар тарзида машғулотлар олиб бориш
назарда тутилади.
5
. Ривожлантирувчи ва психокоррекцион ишлар дастурини шундай тузиш керакки, унда коррекцион
ишга жалб қилинувчилар гуруҳининг қадриятга йўналганлиги, этнопсихологик ва этномаданият хусусиятлари
ўз аксини топсин: дастурни халқ, этнос, миллат, элат тарихи, анъаналари, расм-русумлари, удуми, одати,
стереотипи кабиларни ҳисобга олган ҳолда тузиш мақсадга мувофиқ.
6
. Коллеж ўқувчилари билан мураббийлар ўртасидаги номутаносибликни йўқотиш мақсадида махсус
машғулотлар ўтказиш: улардаги ўқишдан, ижтимоий муҳитдан, эгаллаган ўрнидан, мавқеидан қониқмаслик
ҳиссини камайтириш учун тренинг, ишчанлик ўйинлари, психодрамадан фойдаланиш.
7
. Эмоционал зўриқишнинг олдини олиш ва уни камайтириш ниятида махсус хоналар жиҳозлаш (хона
жаҳон стандартларига жавоб бериши, бошқарув пульти, экран воситалари, аутотренинг, социал тренинг,
техник воситаларига, илмий-амалий методикаларга эга бўлиши лозим).
8
. Коррекцион ишлар маълум тартибда, илмий танлов асосида, муайяи сеанс бўйича ўтказилиши шарт.
Бунда эмоционал зўриқишга учраган шахс миллати, ёши, жинси, индивидуал-типологик хусусияти,
таъсирланиш даражаси ҳисобга олиниши керак; тузатиш ишлари машғулот, фаолият, касб хусусиятига мос,
мутаносиб бўлиши таъсир ўтказиш самарадорлигини оширади; унда япон услубларини қўллаш ҳам зарур
маълумотлар тўплаш ва тангликни йўқотиш имконини яратади.
Бола психик тараққиётини тузатишнинг асосий вазифалари қуйидагилардан:
бола шахсий ва интеллектуал имкониятларини ривожлантириш учун энг яхши
шароитларни яратиш асосида психик тараққиётдан четлашишларни тузатишдан,
шахсий ва ахлоқий тараққиётида ёқимсиз салбий йўналишларнинг олдини олишдан
иборатдир.
Психик тараққиётни тузатишлар "коррекция қилиш" атамаси дастлаб
деффектологияда касал болаларга нисбатан ишлатилган бўлса, амалий ёш
психологиясининг ривожланиши билан "тузатиш" тушунчаси нормал психик
тараққиёт учун ҳам қўлланила бошлади.Д.Б. Эльконин тузатишнинг йўналганлиги
коррекция характерига боғлиқ равишда тузатишнинг икки усулини ажратишни таклиф
қилади: 1. Тараққиётдан четлашиш белгиларига қаратилган симптоматик тузатиш. 2.
Тараққиётдан четлашиш сабаблари ва манбаларига қаратилган тузатиш ҳисобланади.
Психологик маслаҳат бериш амалиётида нормал тараққиёт коррекцияси
нонормал тараққиёт коррекциясидан фарқланади. Нормал тараққиётда тузатишнинг
мазмунига кўра қуйидаги турлари ажратилади, ақлий тараққиёт коррекцияси, шахс
тараққиёти коррекцияси, салбий ҳолатларнинг олдини олиш коррекциясидир.
Психолог ишида коррекцион вазифаларни ечиш мақсадида психологик ёрдамни
ташкил этишга боғлиқ равишда унинг турини кўрсатиш мумкин: маданий оқартув
ишлари, маслаҳат-тавсиялар бериш, индивидуал ва гуруҳий коррекция.
Маданий оқартув ишлари - ота-оналар,тарбиячилар, ўқитувчиларга
мўлжалланган бўлади. Бунда бола тараққиёти асосий қонуниятлари, ёш психологик
хусусиятлари , ҳар бир ёшнинг қийинчиликлари, муаммолари ва уларни бартараф
этиш бўйича умумий тавсиялар берилади.
Маслаҳат ва тавсиялар бериш иши – бола бошидан кечирган қийинчиликлар
сабабларини аниқлаш асосида олиб борилади. Бунда психолог ота-оналар,
ўқитувчилар, тарбиячилар ҳамда боланинг бажарадиган ишларини тавсияномада
билдиради.
Меҳнатни кўп талаб этадиган психологнинг тузатиш иши – ота-оналар,
ўқитувчилар, тарбиячилар ва болалар гуруҳи ёки индивидуал бир бола билан
ҳамкорликда олиб борилади. Ишнинг ана шу тури анча меҳнат, вақт, кўп метод ва
методикаларни қўллашни талаб этса ҳам анча натижали ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |