Пилталаш машинасининг унумдорлиги
2
1000
60
n
п
п
н
T
а
n
d
А
, кг/с
Бу ерда:
d
п
– пилта тахлагич валигининг диаметри, мм
n
п
- пилта тахлагич валигининг айланиш лар частотаси ,
мин
-1
Т
п
– пилтанинг чизиқий зичлиги, ктекс
а
- чиқарувчи органлар сони
4.4. Пилталанган пилта сифатини таъминлаш
Пилтанинг сифатини назорат қилиш.
Бир текис ва сифатли ип
олиш учун ишлаб чиқарилаѐтган ҳамма пилталарнинг чизиқий зичлиги
белгиланган
миқдорда бўлиши лозим. Шунинг
учун
пилта
машинасининг охирги ўтимидан чиққан пилтанинг чизиқий зичлиги
хар сменада албатта текшириб турилади. Агар пилтанинг чизиқий
зичлиги белгилангандан фарқ қилса, охирги ўтимдаги чўзиш
қийматини ўзгартирадиган шестерняни алмаштириб, пилтанинг
чизиқий зичлиги ростланади.
Агар машинанинг ҳолати ѐмон бўлса ва иш органларн (айниқса
чўзиш асбоби, цилиндрлар) тўғри ўрнатилмаса, пилта нотекис бўлиб
чиқади. Машинани ўз-ўзидан тўхтатувчи механизм яхши ишламаса,
«пропуск»лар пайдо бўлади, яъни қўшилувчи пилталарнинг бирортаси
узилганда ҳосил бўладиган ингичка участкалари бор пилта ишлаб
чиқарилади. Шунинг учун пилталаш машинаси иш органларининг
ҳолати, тўғри ўрнатилиши ва машинани ўз-ўзидан тўхтатувчи
механизмларнинг ишини доимо синчиклаб кузатиб туриш зарур.
179
Машиналар вақт-вақти билан махсус машина мойи билан мойлаб
турилади. Пилталаш машинасини 5-6 кунда бир марта тозалаш зарур.
Бу иш махсус графикка асосан бажарилади. Бунинг учун машина 45-60
минут тўхтатиб турилади.
Мастер ѐрдамчиси ҳар ойда бир марта ҳар бир машинани
профилактик таъмирдан чиқаради. Бу ҳам маълум график билан
бажарилиб, машина тайѐр бўлгандан кейин смена мастери уни қабул
қилади ва унга баҳо қўяди.
Жорий таъмир. Ҳар бир пилталаш машинаси бир кварталда бир
марта жорий таъмирдан чиқарилади. Бунда машинанинг асосигача
хамма органлари текширилади, синган ва ейилган қисмлар
алмаштирилади,
цилиндрларнинг
разводкаси
текширилади,
механизмлар ростланиб, мойланиб машина юргизиб юборилади.
Мукаммал таъмир. Пилталаш машиналари икки йилда бир марта
мукаммал таъмирдан чиқарилади. Бунда хамма механизмлар ажратиб
олинади, машинанинг асоси, цилиндр бруслари ватерпас ва линейка
ѐрдамида текширилади. Шундан кейин хамма механизмларнинг
деталлари
текширилиб,
ейилган,
синганлари
алмаштирилади,
механизмлар ростланади, машина мойланиб, юргизиб юборилади.
Машина уч смена ичида тўхтаб туради.
Пилталаш машинасида пайдо бўладиган нуқсонлар:
Нотекис пилта.
Сифатли ип олиш учун 1м узунликдаги
пилтанинг оғирлиги бўйича нотекислиги 1,3%, II сорт ип учун 2% гача
бўлади. Шунинг учун пилталаш машинасининг охирги ўтимида
пилтанинг нотекислигини бир ҳафтада бир марта текшириб турилади.
Бунинг учун 1м ли узунликдаги пилта қирқимидан 200 та олинади ва
уларни оғирликлари аниқланиб амалдаги усул бўйича нотекислик
кўрсаткичлари ҳисобланилади.
Қарда йигириш системасида тайѐрланган пилтанинг нотекислиги
2,8%; қайта тараш системаси учун 2,5% дан ошмаслиги лозим. Бордию,
180
пилтанинг нотекислиги юқорида келтирилган меъѐрдан ошиб кетса,
лаборатория ходимлари бу хақда цех бошлиғини хабардор қилади. Цех
бошлиғи дарҳол машиналарнинг ҳолатини яхшилаш чораларини
кўриши лозим.
Пилтанинг чизиқий зичлиги.
Пилтанинг чизиқий зичлиги - узунлиги
бўйича ҳар сменада бир марта текшириб турилади. Бунинг учун
пилталаш машинаси охирги ўтимининг ҳамма чиқарувчи органидан ҳар
бир идишдан узунлиги 1-5 м бўлган икки намуна олиб текширилади.
Ингичка ва йўғон пилта.
Маълумки, пилталаш машиналарида
қўшилишлар сони 6 ѐки 8 та бўлади.
Агар машинада автоматик тўхтатувчи механизм ва мосламалар
тўғри ҳамда тез ишламаса, пилталар узилганда машинани тўхтатмаса,
ингичка ѐки йўғон пилта ҳосил бўлади. Маълумки пилталаш
машиналарининг чиқарувчи ва таъминловчи органлари бир-бирига
яқин жойлаштирилган. Бинобарин, пилталар узилиб, қўшилишлар сони
5 ѐки 7 га генг бўлиб қолса, у вақтда ингичка пилта ҳосил бўлади.
Борди-ю, узилган пилта ѐнидаги таъминловчи орган пилталарига
қўшилиб қўшилишлар сони 7 ѐки 9 га тенг бўлиб қолса, у вақтда йўғон
пилта ҳосил бўлади. Маълумки, йигириш режаси бўйича пилтанинг
нормал чизиқий зичлиги 6 ѐки 8 пилталарни қўшиб ишлашга
мўлжалланган. Акс ҳолда машинадан уч хил йўғонликдаги (6, 5, 7 ва 8,
7, 9) пилталарнинг қўшилишидан ҳосил бўлган йўғонликдаги пилта
чиқади.
Пересечка.
Пилтанинг узунаси бўйича маълум узунликда қайта -
қайта ингичка жойлар пайдо бўлади. Бу нуқсон, асосан, цилиндр ва
валикларнинг кийшиқ ўрнатилишидан ва чўзиш асбобининг ѐмон
ҳолатда бўлишидан келиб чиқади.
Переслежика.
Пилтанинг узунаси бўйича хар хил узунликда
қайта-қайта йўғон ва ингичка жойлар пайдо бўлади. Бунинг асосий
181
сабаби чўзиш жуфтлари ўртасидаги разводка ва валикларнинг устига
қўйилган юк нотўғри ҳисобланганлигидир.
Мойланган ва ифлосланган пилта.
Бундай нуқсон кўпчилик
холларда машинада ишловчи операторнинг тажрибасизлигидан келиб
чиқади, баъзан, машина органларини ортиқча мойлашдан ҳам пайдо
бўлади.
Зичланмаган (бўш) пилта. Маълум чизиқий зичликдаги пилта олиш
учун маълум диаметрли (тешикли) зичлагич ўрнатиш керак, деб айтган
эдик. Агар машинага ўрнатилган зичлагичнинг диаметри машинадан
чиқаѐтган пилтанинг чизиқий зичлигига қараб танланмаса, мана
шундай нуқсон пайдо бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |