S
2
эса камаяди
(100-расм,
в
).
Тажрибалар шуни кўрсатдики, устки тароқнинг қиялик бурчаги
катталашса, таранди миқдори кўпаяди, калта толалар миқдори камаяди,
тарам тоза бўлади. Аммо устки тароқнинг қиялик бурчаги анча катта
бўлса, тарамда хам, тарандида хам узун (40 мм) толаларнинг миқдори
камаяди, бу эса катта зўриқиш натижасида узун толаларнинг бир қисми
узилганлигини кўрсатади. Бу албатта максадга мувофик бўлмаган хол.
Устки тароқнинг ўрнатилиши ва толалар тутамига санчилиши.
Устки
тароқ игналари толалар тутамига нормал санчилса, толаларнинг орқа
учлари анча яхши таралади. У қуйидаги шартларни ҳисобга олиб
ўрнатилиши керак; толалар тутами устки тароқ игналарига чуқурроқ
санчилиши билан бирга, игна кавшарланган пластинкага тегмаслиги
лозим. Тароқ мумкин қадар ажратувчи механизмга якин ўрнатилиши
зарур, яъни
R
y
унинг миқдори ҳар қандай конструкциядаги машина
учун минимал бўлиши керак, чунки мана шу холда таралаѐтган тутам
узунроқ бўлади.
Толалар тутамининг қиялик бурчаги
ҳам машинанинг
конструкцияси ва моделига қараб олинади. Устки тароқнинг қиялик
бурчаги
тароқ толаларга енгилгина санчиладиган қилиб танланади.
Маълумки, тароқ толаларга қанчалик чуқур санчилса, игналар
ўртасидаги толалар шунчалик кўп зичланади.
Тажрибалар шуни кўрсатдики, агар тароқ игналари 1 мм чуқурроқ
санчилса, игналар ўртасидаги масофа 22
га камаяди ва толаларнинг
нисбий деформацияси ҳам шунга яраша ошади, демак, актив ва пассив
толалар ҳамда тарандидаги толаларнинг тароқ игналари ўртасидаги
ишқаланиш кучи ошади, бу эса толаларнинг яхши таралишига,
тўғриланиши ва тозаланишига имкон беради.
135
Шунинг учун ҳам ҳар хил конструкциядаги қайта тараш
машиналарида устки тароқнинг қиялик бурчаги ҳар хил қилиб
ўрнатилади: «Текстима» фирмаси машинасида 12
0
, «Уайтин» фирмаси
машинасида 21
0
, ―Rieter‖ фирмаси машинасида 18
0
, ―Truetzschler‖
фирмаси машиналарида 20
0
ва ҳ.к.
Устки тароқнинг тараш тезлиги.
Устки тароқнинг тараш тезлиги
ажратувчи цилиндр тезлиги
a
билан устки тароқ тезлиги
y
нинг
айирмасига тенг:
y
a
T
Толаларни ажратиш жараѐнида кўпчилик машиналарда тараш
тезлиги ўзгаради. Тараш тезлиги устки тароқнинг юкланишига қараб
ўзгариши, юкланиш камайиши билан ажратиш жараѐнининг охирига
бориб ошиши керак. Агар толаларнинг таралиш тезлиги анча катта
миқдорда ўзгарса, тарандига ажраладиган калта толалар узун толаларга
қўшилиб ажралади ва натижада маҳсулотнинг сифати паст бўлади.
Устки тароқнинг тараш тезлиги ажралаѐтган толалар порциясини
чўзиш билан боғлик. Ажралаѐтган толаларни чўзиш қуйидагига тенг:
y
a
a
E
/
Устки тароқнинг тараш тезлиги
)
1
1
(
a
a
a
a
a
T
E
E
яъни ажратувчи цилиндрнинг тезлиги
a
ва ажратишдаги чўзиш
Е
а
қанчалик катта бўлса, тараш тезлиги шунчалик катта бўлади.
Ҳозиргача устки тароқ тараш тезлигининг оптимал қийматини
топиш устида жуда кам тажрибалар олиб борилган.
Бир минутда 500 цикл билан ишлайдиган янги қайта тараш
машиналарида устки тароқ бир циклда 0,03 сек давомида тарайди.
Қолган вақт ичида, яъни биринчи, иккинчи ва тўртинчи даврлар ичида
ишламайди.
136
Do'stlaringiz bilan baham: |