нуқсонлар.
Тараш машинасида
қуйидаги нуқсонлар ҳосил бўлиши мумкин:
Ифлос, сифатсиз тарам;
бу нуқсонга пахта титиш-тозалаш
машиналарида
ѐмон
титилган
ва
тозаланганлиги,
тишли
гарнитураларининг ўтмаслиги, разводканинг нотўғрилиги, қабул
барабани ва бош барабан остидаги панжағага момиқ-калта толалар
тиқилиб қолиши хамда машина гарнитураларининг ўз вақтида
тозаланмаслиги бундай нуқсоннинг келиб чиқишига сабаб бўлади.
Тарамнинг бир жойи қалин, бир жойи юпка;
бу нуқсонга толали
қатламнинг нотекислиги, таъминловчи цилиндрнинг бир меъѐрда
айланмаслиги, қабул барабани, бош барабан ва ажратувчи барабаннинг
тишлари ўтмаслиги, синганлиги сабаб бўлади.
Тарамнинг икки чети йиртилган;
бу нуқсонга толали қатламнинг
энсизлиги, тараш машинаси ишчи органлари қопланган гарнитурали
юза чеккаларидаги тишларининг пачоқ бўлганлиги, шунингдек
барабанлар остидаги панжағага момиқ тиқилиб қолганлиги ва ҳ.к.лар
сабаб бўлади.
Тарамнинг салқиб қолиши ѐки таранглашиб узилиши;
бундай
нуқсонга ажратувчи барабан билан машинанинг чўзиш асбобининг
эзувчи валиклари ўртасидаги тарангликнинг етарли эмаслиги ѐки
унинг ортиқчалиги сабаб бўлиши мумкин.
Тарамнинг ажратувчи барабанга ѐпишиб қолиши;
бу нуқсонга
ажратувчи барабан билан ажратувчи валик орасидаги разводканинг
катталиги, цехда температура пастлиги (23-25°С дан пастлиги), ҳаво
намлигининг етарли эмаслиги (55-45% дан камлиги) шунингдек,
тарамнинг статик зарядланиши сабаб бўлади.
Пилтанинг бўшашиб, салқиб қолиши;
бу нуқсонга чўзиш асбоби
билан пилта тахловчи механизм ўртасида чўзиш миқдорининг камлиги
ѐки зичлагич диаметрининг кичиклиги сабаб бўлади.
95
Пилтанинг зичлагичга тиқилиб қолиши;
бу нуқсонга пилтанинг
нотекислиги, зичлагичнинг ифлослиги ѐки ўлчамининг пилта
қалинлигига тўғри келмаслиги сабаб бўлади.
Пилтанинг нотўғри тахланиши;
бунга пастки ва устки
тарелкалар бир-бирига нисбатан нотўғри ўрнатилганлиги сабаб бўлади.
Тараш машинасида чиқиндиларнинг ажралиши;
Тараш машинасида
бошқа машиналарга нисбатан кўп чиқинди чиқади. Бу чиқиндилар
ишлатилаѐтган пахтанинг навига ва сифатига, машина ишчи органлари
сиртига қандай гарнитура копланганлигига ва уларнинг тезлигига
қараб 3,5-8% гача етади.
Пилта узуқлари.
Тараш машинаси яхши созланмаган бўлса, пилта
узуқлари хосил бўлади. Пилта узуқлари таркибидаги толалар сифат
жиҳатидан йигиришга яроқли бўлганлиги туфайли уларни яна
сараланмага аралаштириб ишлатилади.
Бундан ташқари, қабул барабани остида тарашдаги тугунак ва
момиқ бош ва ажратувчи барабанларда, машинанинг устки қисмида
момиқ, шляпка тарандиси, супуринди каби чиқиндилар хосил бўлади.
Тараш машинасидан олинадиган маҳсулот - таралган пилтанинг
сифати фабрика лабораториясида назорат қилиб турилади.
Пилтанинг сифатли чиқиши учун ажратувчи барабандан
чиқаѐтган тарам тоза бўлиши керак, шунинг учун энг аввал тарамнинг
сифати текширилади. Тарамнинг сифати график бўйича бир ойда икки
марта текширилади. Тарамнинг сифати 1г тарамдаги нуқсонлар
миқдори билан баҳоланди. Бунинг учун 20х30 см ўлчамли иккита ойна
ўртасига олинган тарамдаги нуқсонларнинг миқдори ҳисобланади.
Пилтанинг чизиқий зичлиги;
ҳар бир сменада пилтанинг
нотекислиги текшириб турилади. Бунинг учун таралган пилтадан 1м
ѐки 3см узунликдаги қирқимлар кесилиб уларнинг массаси ўлчаниб
чизиқий зичлиги аниқланади. Бундан ташқари, ҳар ойда бир марта
чиқиндилар миқдори текшириб турилади.
96
Фабрика лабораторияси маҳсулот сифатини қанчалик яхши
текшириб, назорат қилиб турса, фабрика шунчалик самарали ишлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |