А. Н. Алимарданов спорт машғулотларининг тамойиллари ва воситалари



Download 108,42 Kb.
bet12/15
Sana16.03.2022
Hajmi108,42 Kb.
#495610
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
СПОРТ МАШҒУЛОЛТЛАРИНИНГ ТАМОИЛЛАРИ ВА ВОСИТАЛАРИ

Ҳаракатларнинг тавсифи. Жисмоний тарбия ўқитувчилари, мутахассис тренерлар, жисмоний тарбия фаолларигина эмас, балки мавжуд жамият аъзоларинг барчаси ўз ҳаракати ва ҳаракат фаолиятларини таҳлил қилибгина қолмай, касбдоши, тенгдоши, фарзанди ва бошқаларнинг ҳаракатларини ҳам таҳлил эта олиши малакасига эга бўлиши зарур. Ҳаракатлар тананинг фазодаги (бўшлиқдаги) ҳолатига қараб ҳаракат траекторияси (йўлига) ҳаракатнинг йўналишига; ҳаракат амплитудаси (оғиши)га қараб; бажариш учун сарфланган вақти, ҳаракатни тезлиги, ҳаракатни давомийлиги (узунлилиги); темпи, ритми, кучига қараб тавсифланади. Юқорида қайд қилинган ҳаракат ҳолатларини таҳлил қила олсаккина ҳаракатларни тавсифлай олишимиз мумкин. Амалиётда тананинг фазодаги ҳолатини, ҳаракатнинг троекторияси (йўли)га қараб тавсифлаймиз. Тананинг ҳолати (позаси) - бўғинлар, тананинг қисмлари (бўлаклари)нинг ҳаракати фазода ҳаракатнинг маълум элементларини юзага келтиради. Гавда қисмларини фазода энкайган, букрайган, танани айрим аъзоларини йиғиштирилганлиги, ҳаракатлар давомида бу позалар ва туришларни узлуксиз ўзгариб туриши ва х.к.лар ўз навбатида жисмоний юкнинг ҳажмини ортишига олиб келади. Тананинг вертикал ҳолати осилиш ва таянишлар, горизонтал ҳолатлар, горизонтал мувозанат сақлашлар, аралаш осилишлар, таянишлар ва ҳоказолар. Танани энгаштирилган, букланган ҳолатлари: таяниб ётишлар, энкайган ҳолда оёқлар билан олдинга, орқага, ён томонларга “катта қадамлар”. Тананинг айрим бўғинлари ҳаракатлари - инсон жисмининг ажратиб олинган қисмидаги икки биологик звенони фазода туриш жойини ўзгариши бўлиб, букиш ва туғрилашдек содда ҳаракат вазифаларини ҳал қилишга йўналиш бериши мумкин. Индивидуал ҳаракат фаолиятида унинг жисми бўғинларидаги ҳаракатлар бир вақтнинг ўзидаги, кетма-кет, қатор охиста бажариладиган навбатма-навбат, ёки давомийлиги қисқа, узун бўлган ҳаракатларга бирлашиши мумкин. Шуни ҳисобига ҳаракатларни энг соддасидан энг қийинигача бўлган ҳаракат вазифаларни ҳал қилиш имкони яратилади. ҳаракат координатлари - тўғри чизиқ ва бурчак ўлчовларида аниқланадиган тананинг бошқа қисмига нисбатан фазовий чегараси, ҳисоблаш бошлангунгача гавданинг ёки унинг бўлакларини нисбатан қайердалиги (старт чизиғи, гимнастика жихози, уни ўқи ва бошқалар)га нисбатан аниқланади. Тананинг ҳолатлари ичида машқни бажаришни бошлашдан олдинги ҳолат- “дастлабки холати” деб аталадиган қисми, машқ техникасини ўзлаштириш ёки бажаришда мухим аҳамият касб этади. Олдинига у анатомо-физиологик вазифани ҳал этиши эътиборга олинса, бошқа томондан, шу ҳаракатни бажарилишига ижобий ёрдам беради. Дастлабки ҳолат ҳаракатни бажаришни бошлаш учун энг оптимал ҳолат бўлиб ҳаракат бошлангандан кейин бажариладиган ҳаракатларнинг кетма- кетлилигига қулайлик яратади. Спринтер учун “паст старт”, дарвозабон учун “тўпни кутиш ҳолати” ва ҳоказолар. Бу ҳолатларни академик Ухтомский оптимал ҳолат деб атади. Кўринишидан дастлабки ҳолат осойишта бўлса ҳам аслида организм энергия сарфлаш билан қатор мускуллар гуруҳи мускул иши бажаришга пухта тайёргарлик кўраётган, нафас олиш, нерв, юрак-томир тизими, модда алмашинувидек кенг физиологик жараён авжида бўлади. Дастлабки ҳолатни жисмоний машқ бажаришдагина аҳамияти катта бўлмай машқ давомида танани қандай ҳолда (ҳолатда-позада) туриши ҳам муҳим аҳамиятга эгадир. Спринтер, стайер, марафончи, чанғида, конкида югурувчиларнинг гавдаларини вертикаллигини маълум градусга ошган ҳолда ушлаши машқни самарадорлигига маълум даражада (узунликка, баландликка, сакровчининг депсинишдан кейинги ҳолати) ижобий ёки салбий таъсир этади. Айрим спорт турларида ва жисмоний машқларда тананинг умумий ҳолати билан унинг айрим қисмлари (бўлаклари)нинг ҳолати биомеханик мақсадга йўналтирилган бўлибгина қолмай (конкида фигурали учувчилар, гимнастлар, акробатлар, сувга сакровчилар ва бадиий гимнастикалар) ҳаракатларни кузатаётганларда ёки уни бажарувчиларда эстетик ҳис туйғуни шакллантиради ва уларга завқ беради. Ҳаракатларнинг равонлиги, кетма-кетлиги, эркинлиги, қийинчиликсиз бажариш инсон жисмининг қандай ҳолатдалигига боғликлиги жисмоний машқлар техникасини эгаллашда, ҳаракатни ўргатиш жараёнида, хатоларни аниқлаш ва уларни тузатишда муҳим рол ўйнайди. Ҳаракатнинг йўли (траекторияси) жисмоний машқ техникасини ўзлаштиришда уни намойиш қилишда муҳим аҳамиятга эга. Машқни бажаришда тана ҳаракати йўлининг қандай шаклдалиги, йўналиши ва ҳаракатнинг амплитудаси қандайлигини аниқлай олсак, ажратсаккина гавданинг (ёки унинг қисмлари) ҳаракатини аниклаймиз. Инсон органзмининг анатомиясини турлича экани бир хил ҳаракатни бажаришда ҳар бир спортчи учун турлича ҳаракат йўлини танлашни тақазо қилади.




  1. Download 108,42 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish