Илова : Ажрим нусхаси бир варақда.
Фуқаролик ишлари бўйича
Термиз туманлараро суди судьяси Н.Т.Баратов
А Ж Р И М
даъвони таъминлаш чораларини кўриш тўғрисида
2022 йил 16 февраль куни фуқаролик ишлари бўйича Термиз туманлараро судининг судьяси Н.Т.Баратов,
даъвогар “Капиталбанк” АТБ Капитал-24 чакана бизнес филиали Термиз смартбанки манфаатини кўзлаб жавобгар Мусаев Миржалол Журақулович ҳамда қўшимча жавобгарлар Умбаров Джуракул Мусаевичларга нисбатан кредит қарздорлигини муддатидан олдин солидар тартибда ундириш, ундирувни гаров объект (мулк)ларига, жавобгарларнинг ликвидли мол-мулклари, банк ҳисобварақларидаги пул маблағлари ва иш ҳақларига қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган фуқаролик ишини кўриб чиқиб,
А Н И Қ Л А Д И М :
Даъвогар “Капиталбанк” АТБ Капитал-24 чакана бизнес филиали Термиз смартбанки жавобгар Мусаев Миржалол Журақулович ҳамда қўшимча жавобгарлар Умбаров Джуракул Мусаевичларга нисбатан кредит қарздорлигини муддатидан олдин солидар тартибда ундириш, ундирувни гаров объект (мулк)ларига, жавобгарларнинг ликвидли мол-мулклари, банк ҳисобварақларидаги пул маблағлари ва иш ҳақларига қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси билан судга мурожаат қилган.
Шунингдек, даъвогар мазкур фуқаролик иши юзасидан даъвони таъминлаш чораларини кўриб, кредит таъминоти сифатида гаровга қўйилган жавобгар Мусаев Миржалол Журақуловичга мулк ҳуқуқи асосида Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ ХУЗ томонидан 2021 йил 25 август куни берилган ААҒ №3232965-рақамли транспорт воситасини қайд этиш гувоҳномасига асосан тегишли бўлган, 2017 йилда ишлаб чиқарилган, двигател рақами №B12D211170932B8JX0323, кузов рақами №XWBMF48NEHA516478, шасси рақами №РАҚАМСИЗ, ранги оқ (белодимчатий), тури енгил (седан), давлат рақами белгиси 75 A 586 OA бўлган “SPARK” русумли автотранспорт воситасини хатлаб (арестга олиб), даъвони таъминлаш чорасини кўришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик-процессуал кодексининг 105-моддаси 1-қисмида, суд (судья) даъвони таъминлаш чораларини ишда иштирок этувчи шахсларнинг аризаси ёки ўз ташаббуси бўйича кўриши мумкинлиги, агар даъвони таъминлаш чораларини кўрмаслик суд ҳужжати ижросини қийинлаштирса ёки уни бажариб бўлмайдиган қилиб қўйса, даъвони таъминлашга йўл қўйилиши мумкинлиги белгиланган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик-процессуал кодексининг 107-моддасида эса, даъвони таъминлаш тўғрисидаги ариза судья (суд) томонидан ариза тушган куниёқ жавобгарни ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларни хабардор қилмаган ҳолда ҳал қилиниши белгиланган.
Юқоридаги қонун нормаси талабидан келиб чиқиб, мазкур фуқаролик иши бўйича суд ҳужжати ижросини қийинлаштирилиши ёки уни бажариб бўлмайдиган қилиб қўйиши мумкинлигини инобатга олиб, мазкур фуқаролик иши судда мазмунан кўрилиб ҳал этилгунга қадар кредит таъминоти сифатида гаровга қўйилган автомашинани хатлаб (арестга олиб), даъвони таъминлаш чораларини кўриш лозим бўлади.
Юқорида баён этилган ҳолатларга кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик-процессуал кодексининг 271-272-моддаларини қўллаб, суд
Do'stlaringiz bilan baham: |