А Ж Р И М Қ И Л А Д И :
Мазкур фуқаролик иши судда мазмунан кўрилиб, ҳал этилгунга қадар кредит таъминоти сифатида гаровга қўйилган қўшимча жавобгар Чоршанбиев Даврон Тешабоевичга мулк ҳуқуқи асосида Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ ХУЗ томонидан 2021 йил 30 июнь куни берилган ААҒ №3044619-рақамли транспорт воситасини қайд этиш гувоҳномасига асосан тегишли бўлган, 2019 йилда ишлаб чиқарилган, двигател рақами №B12D211191617HB9X0335, кузов рақами №XWBMA48N1KA559422, шасси рақами №РАҚАМСИЗ, ранги оқ (олимпийская белая), тури енгил (седан), давлат рақами белгиси 75 Z 327 NA бўлган “SPARK A/T” русумли автотранспорт воситасини хатлаб (арестга олиб), даъвони таъминлаш чораси кўрилсин.
Мазкур ажрим автотранспорт воситасини хатлаш (арестга олиш) ва вақтинча сақлаб туриш ҳаракатларини ижро қилиш учун Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХ бошқармасига, Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилояти бошқармасига ҳамда Мажбурий ижро бюроси Термиз шаҳар бўлимига юборилсин.
Ажримдан норози томон суд томонидан ажрим топширилган ёки юборилган кундан эътиборан йигирма кун ичида шу суд орқали Сурхондарё вилояти судига хусусий шикоят беришга ҳақли.
Раислик қилувчи, судья Н.Т.Баратов
ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИ БЎЙИЧА
ТЕРМИЗ ТУМАНЛАРАРО СУДИ
Термиз шаҳар, “Мажнунтол” маҳалласи, Исо ат-Термизий кўчаси, 5-уй
Телефон: 76-223-67-10, 76-223-67-44 Телеграмм: 91-232-67-10
2022 йил 16 февраль №________
Сурхондарё вилояти
ИИБ ЙҲХБга
Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилояти бошқармасига
Мажбурий ижро бюроси Термиз шаҳар бўлими бошлиғига
Фуқаролик ишлари бўйича Термиз туманлараро суди томонидан даъвогар “Капиталбанк” АТБ Капитал-24 чакана бизнес филиали Термиз смартбанки жавобгар Чоршанбиев Даврон Тешабоевич ҳамда қўшимча жавобгарлар Қобилов Шавкат Қаҳҳорович ва Бозарова Дилбар Рустамовналарга нисбатан кредит қарздорлигини муддатидан олдин солидар тартибда ундириш, ундирувни гаров объект (мулк)ларига, жавобгарларнинг ликвидли мол-мулклари, банк ҳисобварақларидаги пул маблағлари ва иш ҳақларига қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган фуқаролик иши юзасидан кредит таъминоти сифатида гаровга қўйилган жавобгар Чоршанбиев Даврон Тешабоевичга мулк ҳуқуқи асосида Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ ХУЗ томонидан 2021 йил 30 июнь куни берилган ААҒ №3044619-рақамли транспорт воситасини қайд этиш гувоҳномасига асосан тегишли бўлган, 2019 йилда ишлаб чиқарилган, двигател рақами №B12D211191617HB9X0335, кузов рақами №XWBMA48N1KA559422, шасси рақами №РАҚАМСИЗ, ранги оқ (олимпийская белая), тури енгил (седан), давлат рақами белгиси 75 Z 327 NA бўлган “SPARK A/T” русумли автотранспорт воситасини хатлаб (арестга олиб), вақтинча сақлаб туриш учун жарима майдончасида сақлаган ҳолда даъвони таъминлаш чораларини кўриш тўғрисидаги ажрим ижро қилиниши учун Сизларга юборилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик-процессуал кодексининг 109-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг
30-моддаси талабларига кўра, даъвони таъминлаш тўғрисидаги ажрим дарҳол ижро этилиши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |