А. Бурханов, К. Рахматов



Download 4,95 Mb.
Pdf ko'rish
bet174/239
Sana23.06.2022
Hajmi4,95 Mb.
#696682
1   ...   170   171   172   173   174   175   176   177   ...   239
Bog'liq
Минтақавий иқтисодиёт ўқув қўлланма

Кластер 
сиёсати.
Мамлакатимизда 
иқтисодиёт 
тармоғини 
ривожлантириш мавжуд корхоналарини модернизациялаш ва техник қайта 
жиҳозлаш, янгиларини барпо этиш - ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш 
рентабеллигини, шунингдек, ишлаб чиқариладиган маҳсулотларнинг 
рақобатбардошлилигини ошириш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга 
оширилмоқда.
Мамлакатимизда кластер сиёсатининг моҳиятида юқори монополлашган 
Ўзбекистон иқтисодиётининг асосий муаммоларини яъни минтақавий ва 
маҳаллий бозорларни, иқтисодиётнинг умумий рақобатбардошлигини 
оширишга қаратилган. Биринчидан, кластер сиёсатининг марказида 
рақобатбардош бозорни ривожлантириш, рақобатни компанияларнинг 
рақобатбардошлигини ошириш ҳисобланади ҳамда асосий омил сифати 
хизмат қилади. 
Шу билан бирга, кластер сиёсатидаги давлат ташаббуси биринчи 
навбатда кучли ва ижодий компанияларни қўллаб-қувватлашга ва самарадор 
муҳитни яратишга қаратилган, бу эса ўз навбатида, заиф ва қайта 
ишлайдиган фирмаларнинг рақобатбардошлигини оширишга имкон беради
98
.
Иккинчидан, кластер сиёсати микроиқтисодиётга катта эътибор беради - 
маҳаллий бозорларни ва ноёб бўлмаган (табиий ресурслар ва бошқалар) 
асосида компанияларни таҳлил қилиш ва биринчи навбатда ишлаб чиқариш 
омиллари (юқори малакали ишчи кучи, қулай инфратузилма ва бошқалар) 
яратилди.
Кластер сиёсатидаги микроэкономик ёндашув ривожланишнинг 
маҳаллий хусусиятларини инобатга олиб, хусусан, пахтачилик-тўқимачилик, 
фармацептика каби тармоқларда ишлаб чиқаришни ривожлантиришни 
жадаллаштириш ва рақобатдошлигини ошириш бўйича самарали мақсадли 
дастурларни ишлаб чиқишга имкон беради. 
98
Портер М., Кетелс К. Конкурентоспособность на распутье // Стратегия и конкурентоспособность. 
2008. № 1 (25). С. 42–52. 


500
Учинчидан, кластер сиёсати давлат ва маҳаллий ҳокимият органлари, 
бизнес ва илмий ва таълим муассасалари ўртасида ишлаб чиқариш ва хизмат 
кўрсатиш соҳасининг инновационлигини оширишга қаратилган саъй-
ҳаракатларни мувофиқлаштириш учун ўзаро ҳамкорликни ташкил этишга 
асосланган.
Ниҳоят кластер сиёсатини амалга ошириш Ўзбекистон иқтисодиётида 
ривожланган ва ривожланаётган мамлакатлар билан таққослаганда кам 
ривожланган кичик ва ўрта бизнеснинг инновацион салоҳиятини 
ривожлантириш ва ривожлантиришни рағбатлантиришга қаратилган.
Кластер сиёсатининг асосий объектлари - кластер ва кластер 
ташаббусларини шакллантирадиган кичик ва ўрта корхоналар (кичик ва ўрта 
бизнес).
Шундай қилиб, потенциал ва тузилмалар нуқтаи назаридан, кластер 
сиёсати, 
бизнинг 
фикримизча 
юқори 
технологияли 
бозорларни 
шакллантириш орқали Ўзбекистон иқтисодиётининг рақобатбардошлигини 
ошириш, иқтисодиётнинг турли соҳалари, шу жумладан реаал сектор 
корхоналарида инновацияни жорий этишни ошириш, рағбатлантирувчи 
ташаббуслар, давлат, бизнес ва илмий жамоатчилик ўртасидаги алоқаларни 
кенгайтиришга ёрдам бериши мумкин бўлган чора-тадбирлар мажмуидир 
Ҳозирги вақтда икки авлоднинг кластер сиёсати ажратиб кўрсатилади. 
Биринчи авлод кластерлар сиёсати, давлат ва маҳаллий ҳокимиятлар 
томонидан кластерларни ташкил этишга кўмаклашиш, кластерларни ташкил 
қилувчи фирмаларнинг фаолият соҳасини аниқлаш, кластерларни қўллаб-
қувватловчи давлат органларини яратиш ва мамлакат ва минтақада (саноат) 
кластерларни сақлаш бўйича умумий сиёсатни амалга ошириш бўйича қабул 
қилинган чора-тадбирлар мажмуини ўз ичига олади. 
Иккинчи авлод кластер сиёсати - мамлакатда ёки саноатда мавжуд 
бўлган кластерлар ҳақида тўлиқ маълумотга асосланган ва ҳар бир 
кластернинг алоҳида ривожланиш муаммоларига алоҳида ёндашувни назарда 
тутади. Бунга мисол қилиб мамлакатимизда ҳар бир ташкил топаётган 


501
кластерлар учун Президент қарори қабул қилинаётганлиги масаланинг 
моҳиятини нечоғлик аҳамиятлилигидан далолат беради.
Давлатнинг кластер сиёсатини юритишда тўртта роли мавжуд
99
:
1) молиявий кластер сиёсати. Давлат манфаатдор томонларни (масалан, 
хусусий компаниялар ва тадқиқот ташкилотлари) биргаликда лойиҳаларни
тақдим этганда лойиҳани амалга ошириш учун молиявий кўмакни 
таъминлайдиган кластер сиёсатида;
2) кластер сиёсатини қўллаб-қувватлаш. Кластерларни ривожланишига 
рағбатлантириш учун минтақавий инфратузилма, таълим, соғлиқни сақлаш 
ва шу каби инвестицияларини қўллаб-қувватлашда;
3) 
давлатнинг 
қўллаб-қувватловчи 
функцияси. 
Кластерларни 
ривожлантириш орқали минтақавий ихтисосликни ўзгартиришга қаратилган 
махсус дастурлар билан тўлдирилганда;
4) Ҳукумат ўзининг сиёсат функцияси. Кластерларнинг келгусида 
ривожланиши ва трансфер, субсидиялар, чеклашлар ёки тартибга солиш, 
шунингдек, кластердаги фирмаларнинг фаол назоратини таъминлаш бўйича 
масъулиятини ўз зиммасига оладиган фаол кластер сиёсатини юритиш 
ташкил этади.
Бизнинг фикримизча, кластерлар ривожланишини рағбатлантириш 
орқали мамлакат рақобатбардошлигини оширишга қаратилган чора-
тадбирлар комплекси сифатида тавсифланган кластер сиёсати Ўзбекистон 
иқтисодиётида 14.1-жадвалда келтирилган йўналишларда амалга оширилиши 
мумкин. 
Кластер лойиҳаларини ривожлантириш учун мамлакатимизда қулай 
имкониятлар яратилди. Фермер хўжаликлари ва тўқимачилик саноати 
корхоналари ўртасида бозор муносабатларини шакллантиришга доир чора-
тадбирларни изчил амалга ошириш доирасида 2018 йил бошидан буён 
республиканинг 20 та туманидаги 160 минг гектар ҳудудда пахта-
99
Enright M. J. Regional Clusters: What we know and what we should know. Paper prepared for the Kiel 
Institute International Workshop on Innovation Clusters and Interregional Competition, 2002. P. 18.


502
тўқимачилик ишлаб чиқаришини ташкил этишнинг кластер шакли жорий 
этилди. 

Download 4,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   170   171   172   173   174   175   176   177   ...   239




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish