А. Бурханов, К. Рахматов



Download 4,95 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/239
Sana23.06.2022
Hajmi4,95 Mb.
#696682
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   239
Bog'liq
Минтақавий иқтисодиёт ўқув қўлланма

Иқтисодий районлаштириш
. Ҳудудий меҳнат тақсимоти ва унинг 
доимий «йулдоши» бўлган ихтисослашув натижасида иқтисодий районлар 
шаклланади. Улар эса мамлакат иқтисодиётининг ҳудудий таркибини ташкил 
қилади. Аммо ҳудудий таркиб фақат иқтисодий районлар туридан иборат 
эмас, у маъмурий бирликлар, табиий географик ва гидрографик омиллар 
асосида ҳам белгиланиши мумкин. 
Иқтисодий районлар минтақавий иқтисодиёт ва минтақавий сиёсатнинг 
объекти ҳисобланади. Агар илгари иқтисодий районлаштириш халқ 
хўжалигини планлаштириш мақсадида ажратилган бўлса, ҳозирги шароитда 
улар ишлаб чиқаришни ҳудудий ташкил қилишнинг асосий шакли, давлат 


48
минтақавий 
сиёсатининг 
объекти, 
ишлаб 
чиқариш 
кучларини 
жойлаштиришни тартибга солиб бориш ва бошқариш учун зарур. Қолаверса, 
иқтисодий районларсиз мамлакат хўжалиги ички тузилиши, ҳудудий таркиб 
ва тизимини ўрганиш ҳам қийин. Айнан ана шу мақсадларда иқтисодий 
районлаштиришнинг амалий аҳамияти янада ошиб бормоқда. Масалан, 
Россия Федерациясида 11 та йирик иқтисодий районлар негизида еттита 
федерал округлар ажратилган. Ўзбекистонда ҳам иқтисодий районлаштириш 
мамлакатни ижтимоий-сиёсий ташкил этиш ва бошқариш учун зарур. 
Иқтисодий районлаштириш мамлакат ҳудудининг катта-кичиклигига 
унчалик боғлиқ эмас, энг муҳими иқтисодий макон ички жиҳатдан турланган 
бўлиши керак Ички тафовутлар қанчалик катта бўлса, иқтисодий районлар 
тури ва тизими ҳам шунча ривожланган бўлади. Чунончи, майдони жуда 
катта бўлган Австралия мамлакатида жуда кўп иқтисодий районларни 
ажратиш қийин, ваҳоланки унга қараганда анча кичик бўлган Европа 
давлатларида бир қатор районлар шаклланган. 
Иқтисодий районларнинг турлари ва шакллари ҳар хил; улар бутун 
мамлакат ҳудудини ўз ичига олиши (унда майдон, иқтисодий аҳамиятидан 
катъий назар, турли қисмларга бўлинади) ёки унинг алоҳида жойларида, яъни 
дискрет ҳолда ажратилади. Бундан ташқари, иқтисодий районлар умумий 
(интеграл) ва тармоқ районларга бўлинади.
Иқтисодий районлар турли омилларга қараб ажратилади. Улар 
қуйидагилар: 
ҳудудий меҳнат тақсимоти ва ҳудудий ихтисослашув; 
бозорга мулжалланган маҳсулот ишлаб чиқариш, бозор маконининг 
шаклланганлиги; 
табиий шароит ва қазилма бойликлар, уларнинг ҳудудий бирикмалари; 
аҳоли ва меҳнат ресурслари; 
район ҳосил қилувчи ва уни ташкил этувчи марказнинг ёки 
марказларнинг мавжудлиги; 
иқтисодий географик ўрни; 


49
транспорт турининг ривожланганлиги; 
минтақавий инфраструктура тизимининг шаклланганлиги ва ҳ.қ. 
Барча район ҳосил қилувчи омил ва тамойиллар икки катта гуруҳни 
ташкил 
қилади: 
иқтисодий 
(бозор 
иқтисодиёти, 
мужассамлашув, 
ихтисослашув, комплекс ривожланиш, транспорт) ва ҳудудий ёки географик 
(табиий шароит ва табиий бойликлар, инфраструктура ва аҳоли жойлашув 
тизими, географик ўрни). Бу икки асосий қисм бирлиги, яъни иқтисод ҳудуд 
иқтисодий район атамасини шакллантиради. Булардан ташқари, фан-техника 
тараққиёти, экология кабилар ҳам район чегараларини аниқлашда маълум 
аҳамиятга эга. 
Юқоридаги омил ва шартларга кўра мамлакатнинг иқтисодий макони 
бир неча районларга бўлинади. Ҳозирги шароитда айниқса бозор таъсир 
доираси катта аҳамиятга эга. Немис олими А.Лёш ҳам иқтисодий 
ландшафтларни (яъни районларни) бозор маконига қараб ажратган эди. 
Баъзи олимлар иқтисодий районларнинг объектив борлигига шубҳа 
билдирадилар (масалан, америкалик Р.Хартшорн) ва улар фақат расмий 
чегараларни тан оладилар. Бу хусусда айтиш жоизки, умуман ёки барча 
соҳаларни қамраб оладиган «ҳаммабоп» районлар йуқ, балки аниқ 
соҳаларнинг реал ҳудудий таркиб ва тизимлари районлари мавжуд (саноат ва 
қишлоқ хўжалиги, социал районлар; саноат тугуни шаҳарлар агломерацияси 
ва ҳқ). 
Ҳудудий меҳнат тақсимотига ўхшаш иқтисодий районлар ҳам 
поғонасимон бўлади. Чунончи, мамлакат ичида бир неча иқтисодий 
районларни бирлаштирувчи йирик иқтисодий минтақа ёки округлар, aсосий 
иқтисодий районлар, маъмурий-иқтисодий районлар, вилоят ичидаги 
районлар ва ниҳоят, маҳаллий иқтисодий районлар (бизнинг Республи-
камизда-қишлоқ туманлари) бор. Уларнинг ҳар бирига турли даражадаги 
бозорлар мос келади. 
Ҳар бир иқтисодий районнинг ўзига хос район ҳосил қилувчи омил ва 
ишлаб чиқариш тармоғи мавжуд. Баъзи районлар шаклланишида қазилма 


50
бойликлар, бошқасида-транспорт географик ўрин, учинчисида - малакали 
ишчи кучи, туртинчисида йирик шаҳар ва айниқса пойтахт шаҳар омили 
муҳим аҳамиятга эга бўлади. Хатто жойнинг геологик тузилиши билан 
иқтисодий районлаштириш ўртасида ҳам алоқадорлик мавжуд. Бу ҳақда 
дастлаб таникли рус олими Ю.Г.Саушкин фикр билдирган эди. 
Одатда, комбинатлашувга ва ҳамкорликка мойил тармокларнинг район 
ҳосил қилиш салоҳияти кучли бўлади. Масалан, нефт ва нефтни қайта ишлаш 
саноати, қора ва рангли металлургия, тўқимачилик, машинасозлик ва бошқа 
тармоқларда бу ҳолат кузатилади. Шунингдек, бундай ролни транспорт, 
рекреация, халқаро туризм ҳам бажариши мумкин. 
Иқтисодий район ўзига хос ҳудудий мажмуа ва ҳудудий тизимни 
ташкил этади. Албатта, бу ерда район, комплекс ва система тушунчалари 
айнан бир мазмунга эга эмас, аммо уларнинг бир-бирларига яқинлигини ҳам 
инкор этиш ноўриндир. Ҳар қандай иқтисодий район комплекс, ҳудудий 
мажмуа принципига асосланади. У комплекслик, энг аввало турли даража ва 
аҳамиятга эга бўлган тармоқларнинг мавжудлиги, уларнинг ўзаро 
мувофиқлашган ҳолда (пропорционал) ривожланишида ўз ифодаси
:
топади.
Чунончи, ҳар бир районда ихтисослашган, яъни бозор аҳамиятига эга 
бўлган тармоқ ва тармоқлар, уларни тўлдирувчи ёрдамчи, иккинчи даражали 
тармоқлар ва маҳаллий эҳтиёжларга қаратилган маҳаллий бозорни 
туйинтирувчи тармоқлар мавжуд бўлади. Шу 3 буғиннинг қайси бири 
шаклланмаган бўлса, у ҳолда тўлақонли иқтисодий район тўғрисида сўз 
юритиш қийин. 
Одатда, ҳар бир йирик иқтисодий район базавий тармоқлapra эга 
бўлишлари керак Уларга, масалан, электро-энергетика, қурилиш саноати 
кабилар киради. Айни вақтда бy тармоқлар юқоридаги 3 гуруҳдан иборат 
буғинларнинг бирига ҳам кириши мумкин. 
Демак, ана шу мазмунда иқтисодий районни ҳудудий ишлаб чиқариш 
мажмуаси шаклида талқин қилса бўлади. Аммо реал ҳудудий ишлаб чиқариш 
мажмуалари билан район ишлаб чиқариш мажмуалари бир хил эмас; 


51
биринчиси, хақиқий боғлиқ бўлса, иккинчиси кўп жиҳатдан маъмурий — 
бошқарув маъносидаги мажмуадир. Жумладан, Ангрен — Олмалиқ ёки 
Қарши ҳудудий ишлаб чиқариш мажмуалари билан Тошкент вилояти ёки 
Қашқадарё ҳудудий мажмуалари бир-биридан фарқ қилади. Бундан ташқари, 
иқтисодий районда бир эмас, бир неча ҳудудий ишлаб чиқариш мажмуалари 
бўлиши ва айни вақтда мажмуа ҳосил қилувчи тармоқлар ҳам мавжуд 
бўлади. 
Яна шуни таъкидлаш жоизки, ҳар қандай район илмий ўрганишнинг ёки 
билим эгаллашнинг ўзига хос усулидир; у классификация ва типология 
сингари умумий гуруҳлаш турларига киради. Бинобарин, район ҳудудий 
гуруҳлаш демакдир, бироқ ҳар қандай гуруҳ комплекс ёки система бўла 
олмайди. Комплекс эса бирлик, уйғунликни, технологик алоқаларни 
англатади. 
Агар аниқроқ қараладиган бўлса, тизим (система) тушунчаси янада 
мураккаброқ бўлиб, унинг ўзига хос талаб ва шартлари мавжуд. Жумладан, 
тизим таркибдан ёки «тизимча»дан ташкил топиши, поғонасимон 
(иерархияли) бўлиши, мустақил фаолият кўрсатиш, бошқарув каби 
хусусиятларга эга бўлиши керак. Табиийки, бундай даражада ёндошилса ҳар 
қандай район ва хатто мажмуа ҳам ҳақиқий тизим бўла олмайди. 
Бироқ шунга қарамасдан, иқтисодий район ҳудудий мажмуа ва ҳудудий 
тизимлардан унчалик узок эмас. Чунки, иқтисодий район мамлакат 
ҳудудининг маълум бир хўжалик тармоғига (ёки тармоқларига) 
ихтисослашган ва бу жиҳатдан қўшни, туташ ҳудудлардан фарқ қилувчи, 
умумий иқтисодий ландшафт шаклига эга бўлган қисмидир. У яхлит 
иқтисодий макон сифатида ҳудудий тизим маъносини англатади. 
Иқтисодий 
район 
ҳудудий 
мужассамлашув 
ва 
ҳудудий 
ихтисослашувнинг ўзаро уйғунлашган, ишлаб чиқаришни жойлаштириш ва 
ҳудудий ташкил қилиш, ушбу жараён иқтисодий самарадорлигини оширувчи 
муҳим омил ёки шаклдир. Зеро, ҳар қандай иқтисодий район ёки минтақа 


52
бирор бир хўжалик тармоғини бошқа жойларга қараганда бу ерда кўпроқ 
тўпланганлиги, ривожланлиги демакдир. 
Иқтисодий районлаштиришнинг энг қадимий йуналиши қишлоқ 
хўжалигини жойлаштириш билан боғлиқ. Сабаби қишлоқ хўжалигининг 
ҳудудий ташкил этиш хусусиятлари, яъни унинг ареалсимонлиги 
макроиқтисодиётнинг бошқа тармоқларига кўра яққол кўзга ташланади. Шу 
боис, минтақавий иқтисодиёт, иқтисодий география ва иқтисодиёт тарихи 
кўп жиҳатдан қишлоқ хўжалигини районлаштириш ва жойлаштириш тарихи 
билан белгиланади. Бежиз эмаски, Ўзбекистонда ҳам бу борадаги илмий 
ишлар даставвал айнан ана шу тармоқни жойлаштириш ва районлаштириш 
билан бошланган (В.Н.Четиркин, ҚН.Бедринцев, З.М.Акрамов, Солиев А., 
И.Лапкин, Қ.Н.Абиркулов, Р.А.Ҳодиев ва бошқалар). 
Иқтисодий районнинг ҳудудий тизимга яқинлигининг яна бир томони 
шундаки, у айни вақтнинг ўзида ҳам моноген, ҳам гомоген хусусиятга эга. 
Агар тизим-таркиб услубиёти нуқтаи назаридан қарайдиган бўлсак, 
иқтисодий район ташқи жиҳатдан, яъни «ёпиқ» тизим шаклида асосан бир 
хиллик ландшафтдир ва ички жиҳатдан ёки «очиқ» тизим шаклида у турли-
туман, ички тафовутларга бой ҳудудий бирликни англатади. 
Моҳиятан, иқтисодий район мамлакат маъмурий-ҳудудий таркибини 
ташкил этиш ва бошқаришда катта амалий аҳамиятга эга. Аммо, бу ерда 
маъмурий-ҳудудий масалаларнинг айрим ҳолларда субъективлиги, юқоридан 
ташкил қилиниши ва иқтисодий районлаштиришнинг «ичкаридан», объектив 
ҳолда шаклланиши ўртасида номувофикликлар келиб чиқади. Бунинг устига 
маъмурий бирликлар чегараси ва сони тез-тез ўзгариб туради, иқтисодий 
район эса анча турғунликка эга. Бинобарин, мамлакатни маъмурий 
районлаштириш билан уни иқтисодий районлаштиришни туғри йулга қуйиш 
муҳим сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий муаммодир. Шу жиҳатдан ҳам 
қараганда, иқтисодий районлаштириш ва иқтисодий районлар ўз илмий ва 
амалий аҳамиятини сақлаб қолаверади. 


53

Download 4,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   239




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish