А. Бурханов, К. Рахматов



Download 4,95 Mb.
Pdf ko'rish
bet142/239
Sana23.06.2022
Hajmi4,95 Mb.
#696682
1   ...   138   139   140   141   142   143   144   145   ...   239
Bog'liq
Минтақавий иқтисодиёт ўқув қўлланма

табиий 
устунликга 
эга бўлиши мумкин. Об-ҳаво шароити қандай қишлоқ хўжалик 
маҳсулотларини самарадорлик билан етиштириш мумкинлигини кўрсатиб 
беради. Масалан, Шри-Ланка буғдой ва сут маҳсулотларини импорт қилади, 
чунки об-ҳаво уларни етиштиришга мос эмас, лекин унинг об-ҳаво шароити 
чой, каучук, кокос ёнғоқларини етиштириш ҳисобидан кўп фойда олишга 
имконият беради.
Ўзбекистон пахта етиштиришга ажратилган ресурс ҳисобидан чой ҳам 
етиштириш мумкин эди, лекин иқлим чой етиштиришга мослашмаган. 
Шунинг учун Ўзбекистон учун пахта етиштириш фодалироқдир. Лекин 
айнан шу назарияга кура Шри-Ланка чой, Ўзбекистон эса пахта маҳсулоти 
билан халқаро савдода қатнашиб ўз эҳтиёжларини қондиришлари шарт. 
Узлаштирилган устунлик 
- бу юқори малака ва ривожланган 
технологиялар билан боғлик. Ҳозирги кунда жахондаги маҳсулотлар 
айирабошлаш тайёр маҳсулот ва хизматлардан иборат бўлиб, уларнинг 
улуши қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ёки қазилма бойликларга қараганда 
анча юқори. Бу маҳсулотларни ишлаб чиқаришни жойлаштириш асосан 
ўзлаштириш устунлиги билан боғлиқдир. Ишлаб чиқариш технологияси 
бўйича устунликка эга мураккаб ва турли маҳсулотларни ишлаб чиқариш 
қобилиятини таъминлайди. Масалан, Данияда кумуш конлари бўлмаса ҳам у 
кумуш маҳсулотларини бошқаларга нисбатан кўп экспорт қилади, чунки 
ишлаб чиқариш технологияси юқори сифатли маҳсулот ишлаб чиқаришга 
қаратилган. Япония темир ва кўмирни импорт қилиб, улар асосида юқори 
сифатли пўлат ишлаб чиқариб, бошқа мамлакатларга экспорт қилади. 
Энди ташқи ва ички савдода мутлоқ устунлик моҳиятини икки давлат 
АҚШ ва Шри-Ланка мисолида тушунтириб беришга ҳаракат қиламиз
63
. Шри-
Ланка ва АҚШ бир хил миқдордаги ресурсларга эга (ер, меҳнат ресурси ва 
63
Daniels, John D. Lee H. Radebaugh. Internatonal business: environments and operations. Addision-Wesley 
Publishing Company, 1998.


409
капитал) бўлиб, чой ва буғдойни ишлаб чиқаришади. Шри-Ланка 1 тонна чой 
ишлаб чиқариш учун 4 бирлик ресурс ва 1 тонна буғдой ишлаб чиқариш учун 
10 бирлик ресурс сарф қилади. АҚШ эса 1 тонна чой ишлаб чиқариш учун 20 
бирлик ресурс ва 1 тонна буғдой ишлаб чиқариш учун 5 бирлик ресурс 
сарфлайди. Демак, Шри-Ланка чой ишлаб чиқаришга, АҚШ эса буғдойга 
ихтисослашиши лозим. Уларда жами 100 бирлик ресурс бор ва ресурсларини 
тенг ярмисини бу маҳсулотларни ишлаб чиқаришга сарф қиладилар деб 
фараз қиламиз. 
Икки давлат бир бири билан савдо қилмаган холни кўрамиз. Бу холда 
давлатлар ресурслар ярмисини чой ва буғдой етиштиришга сарфлаганлари 
учун Шри-Ланка 12,5 тонна чой ва 5 тонна буғдой ишлаб чиқаради. АҚШ 2,5 
тонна чой ва 10 тонна буғдой ишлаб чиқаради. Ҳар бир давлатда фақат 100 
бирлик ресурс мавжуд бўлганлиги сабабли, хеч қайсиниси чойни миқдорини 
камайтирмасдан буғдойни кўпайтира олмайдилар, ва аксинча. Улар орасида 
савдо бўлмаганда биргаликда 15 тонна чой ва 15 тонна буғдой ишлаб 
чиқарилди. Лекин ҳар бир давлат мутлоқ устунликга эга бўлган маҳсулот 
ишлаб чиқарганда Шри-Ланка 25 тонна чой (100:4) ва АКШ 20 тонна буғдой 
(100:5) етиштирган бўларди. Шундай қилиб, бу давлатлар маҳсулот ишлаб 
чиқариш бўйича ихтисослаштирилса, иккала маҳсулот етиштириш миқдори 
ортади. Натижада бу давлатлар ўртасида савдо алоқалари ўрнатилса, иккала 
давлат ҳам олдинги холатга караганда чой ва буғдой маҳсулотларини 
кўпайтиришлари мумкин.

Download 4,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   138   139   140   141   142   143   144   145   ...   239




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish