9-синфлар учун Ўқувчиларнинг касбий йўналганлигини аниқлаш
методикаси
Бугунги кунда ҳар бир инсоннинг касблар оламида ўз-ўрнини топиши, касбий ўзлигини англаши, жамиятда ўз ўрнини топишга интилиши ва унга қизиқишлари кун сайин ортиб бормоқда. Минглаб касблар ичидан қайси бирини танлаш, унга шахс мойиллиги, лаёқати ва қизиқишларининг мос келиши ёки келмаслигини билиш шахс истиқболида муҳим аҳамият касб этади. Сиз касблар оламида Сизни қизиқтирувчи касблар ҳақида кўпроқ маълумотларга эга бўлишни истайсизми? У ҳолда қуйида келтирилаётган саволларга жавоб беринг.
Ўтказиш тартиби.
Қуйида Сизга ишда ва бўш вақтлардаги машғулотлар ва турли касбларга оид меҳнат вазифалари ҳақидаги 88 та савол ҳавола этилмоқда.
Саволлар тартибланган бўлиб, жавоблар варақасидаги рақамларга ўзаро мос тушади. Сиз ўз қизиқишларингизни ҳисобга олган ҳолда ҳар бир саволга бўлган жавобингизни 1, 2, 3 ёки 4 балл миқдорида баҳолашингиз лозим бўлади. Қўйиладиган балларнинг маъноси қуйидагича изоҳланади:
- умуман қизиқарли эмас 1 балл;
- унчалик қизиқарли эмас 2 балл;
- қизиқарли 3 балл;
- жуда қизиқарли 4 балл.
Саволлар ичида Сизга нотаниш бўлган бир қатор касблар ҳам келтирилган. Бундай ҳолларда Сиз: “Ушбу касблар ҳақида нималарни биласиз?” саволига тахминан жавоб беришингиз лозим. Узоқ ўйламанг. Кўпроқ ҳаёлингизга илк бор келган фикрларингизни жавоб варақасига туширинг.
Саволлар тўплами
Менга ёқади:
1. Машина ва механизмлар билан ишлаш
2. Метрода сайр қилиш
3. Радиоҳаваскорлик
4. Бинолар макетини тайёрлаш
5. Водопроводни тузатиш
6. Ривожланиши суст болаларга ёрдам бериш
7. Тракторларга техник хизмат кўрсатиш
8. Болаларни мактабга тайёрлаш
9. Фильм кўриш
10. Пул, фойда ва зарарни ҳисоблаш
11. Радиотелеаппаратураларни тузатиш
12. Велосипед тузатиш
13. Парашютдан сакраш
14. Компьютерда ишлаш
15. Рангли расм солиш
16. Газ плиталарини тузатиш
17. Беморларни тинчлантириш ва уларга ёрдам кўрсатиш
18. Экскаватор билан ариқ ва зовурларни кавлаш
19. Болалар билан ишлаш
20. Куй чалиш
21. Жамоат тартибини сақлаш
22. Озиқ-овқатларни безаш, гарнирлар тузиш
23. Машиналарни “кавлаштириш”
24.Автобус ҳайдаш
25.Радио деталларни алмаштириш
26. Ғишт териш
27. Ободонлаштириш
28. Доришунослик
29. Ўрмон кесиш, дарахтларни тартибга солиш
30. Тўгарак ишини ташкил қилиш
31. Рақсга тушиш
32. Акция бозорини кузатиш
33. Кўпчилликка таом пишириш
34. Металларни бириктириш
35. Самолётларга техник хизмат кўрсатиш
36. Ҳовлига чироқ тушириш
37. Ёғочга ишлов бериш
38. Резьба чиқариш
39. Беморларга ёрдам кўрсатиш
40. Мевали кўчатлар етиштириш
41. Болаларга кураш усулларини ўргатиш
42. Ашула айтиш
43. Тежамкорлик бўйича маслаҳатлар бериш
44. Ҳаридни режалаштириш
45. Об-ҳавони олдиндан аниқлаш
46. Ралли мусобақаларида қатнашиш
47. Ўт ўчириш
48. Металлни пайвандлаш
49. Аҳолини сув билан таъминлаш
50. Доя-энага фаолияти
51. Ерга ишлов бериш
52. Сувда сузиш, чўмилиш
53. Шеър ёдлаш ва ифодали ўқиш
54. Математик мисоллар ечиш ва ҳисоб-китоб қилиш
55. Сочни замонавий турмакларини ўйлаб топиш
56. Бичиш, тикиш
57. Дарёда юкларни ташиш
58. Аккумулятор тузатиш
59. Бино пойдеворини қуйиш
60. Ўрин-жой, хонадонни йиғиштирувчи робот яратиш
61. Беморларни парваришлаш
62. Машинада пахта териш
63. Болалар ва ёшларнинг бўш вақтларини ташкил этиш билан шуғулланиш
64. Латифа айтиш ва эшитиш
65. Ҳужжатларбилан ишлаш
66. Дазмол, кир ювиш машинаси кабиларни тузатиш.
67. Мебел ясаш
68. Поездда саёҳат қилиш
69. Почта алоқаси оператори
70. Ойна қирқиш
71. Лифтда қаватга кўтарилиш
72. Нуқсонли болаларга ёрдам бериш
73. Ўсимлик ва ҳайвонларни парваришлаш
74. Спорт мусобақаларини ташкил қилиш
75. Лойдан қўғирчоқ ясаш
76. Тежамкорлик
77. Ширинликлар тайёрлаш
78. Ер ости бойликларини излаб топиш
79. Автопойгаларни томоша қилиш
80. Куйган лампочкаларни янгилаш
81. Деворга гулқоғоз ёпиштириш, бўяш
82.Электр-газ пайвандлашишлари билан шуғулланиш
83. Дезинфекциялаш
84. Аквариумда балиқ боқиш
85. Болаларга ўқишни, ёзишни ўргатиш
86. Афиша ва эълонлар чизиш
87. Бозордаги нарх-навони кузатиб бориш
88. Дастурхон тузаш, меҳмон кутиш
Do'stlaringiz bilan baham: |