9-мавзу: ЎҚувчилар жамоаси – педагогик асосий шакли. Режа


Ҳар бир жамоа ўз-ўзини бошқариш органига эга



Download 134,5 Kb.
bet3/8
Sana09.07.2022
Hajmi134,5 Kb.
#765786
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
8-маъруза

Ҳар бир жамоа ўз-ўзини бошқариш органига эга ва умумий жамоанинг узвий қисми саналади. Шунингдек, у мақсаднинг бирлиги ва ташкил қилиш хусусиятлари орқали умуммиллий жамоа билан боғланади. Ижтимоий жамият эҳтиёжини қондиришга йўналтирилган биргаликдаги фаолият жамоанинг навбатдаги муҳим хусусиятидир. Жамоа фаолиятининг ижтимоий-ғоявий йўналиши ҳам жамоанинг фаолияти мазмунида ўз аксини топиши муҳим аҳамиятга эгадир.
Жамоа хусусиятини аниқлашда жамоани ташкил қилишда қандай усулдан фойдаланилганликни билиш муҳим ҳисобланди.
Педагогик жиҳатдан мақсадга мувофиқ ташкил этилган жамоа аъзолари ўртасида ўзаро руҳий яқинлик, ишчанлик, бир-бири учун ғамхўрлик, ўзаро ёрдам, жамоа манфаати учун қайғуриш, мазкур йўлда амалий ҳаракатларни ташкил этиш ҳамда жавобгарлик ҳисси қарор топади. Шунга кўра жамоа ўзида қуйидаги хусусиятларни намоён этади:


Биргаликдаги фаолият умумжамият иши учун маъсулият ҳиссини уйғота бориб, жамоа аъзоларини бир-бирига яқинлаштиради, аъзоларда жамоага мансублик ҳиссини пайдо бўлишига кўмаклашади, жамоа билан муносабатда бўлиш эҳтиёжини оширади. Жамоа аъзолари орасида ўзаро ҳиссий бирлик (бир-бирини ёқтириш ҳисси) юзага келади. Ушбу муносабат кўпинча ўз-ўзидан пайдо бўлади ҳамда улар ўқитувчиик таъсир кўрсатиш учун қўл келади. Жамоа аъзолари ўртасидаги руҳий бирлик мазмуни улар орасида ҳосил бўлган ишчанлик фаолиятининг характерига бевосита боғлиқдир.


Жамоанинг расмий (ишчанлик) ва норасмий (ҳиссий) тузилишини бир-биридан фарқлаш лозим. Жамоанинг расмий тузилиши деганда жамоа фаолиятининг турли кўринишларини амалга ошириш учун зарур бўладиган ташкилий жиҳатлари кўзда тутилади. Мазкур жиҳат бир томондан жамоа аъзолари ўртасида юзага келган ишчанлик муносабати мазмунини ифода этса, иккинчи томондан, раҳбарлик вазифасини бажарувчи шахслар томонидан жамоа аъзоларининг хатти-ҳаракатлари ва интилишларини мувофиқлаштириш йўлида ташкил этилаётган бошқарув фаолияти моҳиятини ёритишга хизмат қилади.
Норасмий тузилма жамоанинг барча аъзолари ўртасидаги шахслараро маънавий-психологик муносабатларнинг умумий тизими ва микрогуруҳни ташқил қилувчи айрим аъзолар ўртасидаги танлаш муносабатлари мазмунини ифодалайди. Жамоанинг ҳар бир аъзоси мавжуд муносабатлар тизимида у ёки бу ўринни эгаллайди. Ўқувчининг жамоадаги ўрни унинг шахс сифатида шаклланиши ва камолотга эришишига муҳим таъсир кўрсатади. Мактаб ёки синфдаги расмий ва норасмий тузилмалар бир-бирига мувофиқ бўлганда, жамоанинг расмий етакчилари норасмий муносабатлар тизимида кўзга кўринган ўринни эгаллаган ҳолдагина у чинакам жамоа бўла олади. Норасмий (микро) гуруҳлар умумжамоа ижтимоий манфатлари учун курашувчи гуруҳлар бўлгандагина ўзини жамоа тарзида намоён этади.
Яшаш жойларида ўзаро бириккан болалар гуруҳлари қанчалик аҳил ва иноқ муносабат асосида ташкил топган бўлмасин ҳақиқий жамоа бўла олмайди. Чинакам жамоа ижтимоий аҳамиятга мойиллик фаолиятини ташкил эта олиши, жамоа аъзолари ўртасида ўзаро ҳамкорлик ва ишчанлик характеридаги алоқа ва муносабаларни қарор топтириши лозим. Жамоанинг мажбурийлик белгиси унга ўқитувчиик раҳбарликнинг йўлга қўйилишидир.
Демак, жамоа бир неча (аъзо) кишидан иборат гуруҳ бўлиб, у ижтимоий аҳамиятга эга бўлган умумий мақсад асосида ташкил топади. Жамоа фаолияти олдинга қўйилган мақсадни ифода этади. Жамоа аъзолари ўртасида қарор топган ўзаро бирлик ва уларнинг ўзаро муносабатлари жараёнидаги тенглик жамоага раҳбарлик қилиш, етакчиларга бўйсуниш, жамоа олдидаги жавобгарлик ҳиссини англашга замин яратади.
Жамоа ва уни шакллантириш ўқитувчилик фаолиятининг мақсади ҳисобланиди. Муҳим тарбиявий таъсир кучига эга бўлган субъектларнинг намуна кўрсатишлари жамоани шакллантиришнинг муҳим воситаси бўлиб, у ёрдамида жамоанинг барча ёки муайян аъзосини тарбиялаш мумкин.
Жамоа томонидан ҳал этилиши кўзда тутилган етакчи тарбиявий вазифа шахсни ҳар томонлама тарбиялаш, унда ижобий сифатларни тарбиялаш ҳамда мустаҳкам ҳаётий позицияни қарор топтиришдан иборатдир.
Умумий ўрта таълим ҳамда ўрта махсус касб-ҳунар таълими муассасаларида жамоани шакллантириш масъулиятли вазифа саналади.
Таълим муассасаси таркибида энг барқарор бўғин – бу муайян гуруҳлар негизида шаклланган жамоалар саналади. Гуруҳ жамоаси таркибида ўқувчилар томонидан амалга оширилувчи асосий фаолият ўқиш фаолияти саналади. Айнан гуруҳ жамоасида шахслараро алоқа ва муносабатлар таркиб топади. Шунингдек, гуруҳлар жамоалари негизида мактаб жамоаси шаклланади. Муассаса жамоаси икки муҳим бўғин – ўқитувчилар жамоаси ҳамда ўқувчилар жамоаси асосида таркиб топади. Ўқув юртлари жамоаси таркибида ўқувчилар жамоаси асосий қисмни ташкил этади.

АЛ ва КҲК ўқувчиларининг жамоаларга ўқитувчи ва расмий сайланган (тайинланган) ўқувчи йўлбошчилик қилади. Улар сирасига гуруҳ раҳбари, гуруҳ фаоллари (хусусан, гуруҳ етакчиси (староста), “Ёшлар” итиффоқининг гуруҳ бўлими раиси, тозалик комиссияси раиси, деворий газета муҳаррири ва бошқалар).


Ўқувчилар жамоаси унга раҳбарликни қиладиган ўқитувчилар ва болалардан иборат жамоанинг мураккаб бирлашмаси бўлиб, ўз-ўзини назорат қилиш, ўз-ўзини бошқариш ҳуқуқига, ўзига хос психологик муҳит ва анъаналарига эга бўлади.
Жамоани шакллантириш муайян қонуниятларга бўйсунадиган узоқ муддатли мураккаб жараёндир.



Download 134,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish