9-мавзу: Кимёдан тестларни тузишга қўйилган талаблар ва уларнинг турлари (2 соат) назарий материал



Download 471,2 Kb.
bet2/6
Sana23.02.2022
Hajmi471,2 Kb.
#173518
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
3.2.9-maruza

МУҚОБИЛ ЖАВОБЛИ ТЕСТ-- Бу тест хилида берилган савол ва масалаларнинг ҳар бирига тўртта ёки бешта муқобил жавоблар ёзилади ва лотинча А,В,С,Д, Е ҳарфлари билан белгиланади.
Ҳарф билан белгиланадиган жавобларнинг биттаси тўғри ва тўлиқ бўлади. Жавобларнинг 2 таси ёки 3 таси тўғри бўлган ҳолда, улар аввал сонлар билан белгиланиб, сўнгра ҳарфли жавобга ўтказилади. Тестдаги жавоблар саволдаги тушунча, қонуният ва кимёвий жараёнларнинг асл моҳиятидан четга чиқмаган ҳолдагина муқобил бўлади. Муқобиллик ўрганилаётган қонуният ва ҳодисалар моҳиятини тўлиқроқ тушуниб олишга, уларни бошқа қонуният ва ҳодисалар билан чалкаштирмасликка ёрдам беради.
Бундай тест-синовнинг натижасини компьютер ёрдамида ишлаб чиқиш мумкин бўлгани учун ҳозирги вақтда, асосан, тестнинг шу туридан фойдаланилмоқда ва кимёдан босилиб чиққан тестга оид деярли ҳамма қўлланмаларда шу усул ёритилмоқда. Лекин улардаги тест топшириқларида жавобларнинг муқобил бўлиши, жавобларни ягона ҳарфлар билан белгилаб, компьютер ишлатишга шароит яратиш каби тест тузишга қўйиладиган талаблардан четга чиқиш ҳоллари ҳам учраб туради.
Тест тузишда савол ва масалалардаги танланадиган жавобларнинг муқобил бўлишини ойдинлаштириш учун мисоллар келтирамиз.
1-мисол. Ацетилен молекуласида углерод атомининг валент орбитали қандай гибридланади? Бунга жавоблар бир неча хил берилиши мумкин:
1-ҳолда. 1. sр 2. sр2 3. sр3
А. 1 В. 2 С. 3 Д. 1 ва 2
Лекин 1 ва2; 2 ва 3 жавобларни қўйиш асоссиздир, чунки бир хил молекуладаги углерод атомининг валент орбитали бир вақтнинг ўзида ҳеч вақт икки хил гибридланмайди.
2-ҳолда А. sp В. sp2 С. sp3 Д. sp3d
каби жавобларни қўйиш ҳам ноқулайдир. Чунки углерод атомида d -
орбитал бўлмаганлиги учун Д, Е ҳолатлар ҳам муқобил жавоб бўла олмайди. Шунингдек жавобларнинг бирида «билмайман» сўзининг қўйилиши муқобиллик принципига зид бўлиб, у ўқувчининг изланишига тўсиқлик қилади. Бизнингча, саволни қуйидагига ўхшаш қилиб тузганда муқобил жавоблари кўп бўлиши мумкин:
Қайси бирикма молекуласида углерод атомининг валент орбитали spтипида гибридланади?
А. Метан В. Этилен С. Ацетилен Д. Бензол Тўғри жавоб С.
2-мисол. Ушбу қайтар реакцияда N2 + 3Н2 ↔2NН3 + Q босим ошганда мувозанат қайси йўналиш томон силжийди.
1. чапдан ўнгга 2. ўнгдан чапга 3. силжимайди.
А. 1. В.2 С. 3 Д. 1 ва 2
Бунда Д муқобил жавоб бўлолмайди, чунки, масалан, Д ни олсак, бир вақтнинг ўзида босим ошганда мувозанат ўнгдан чапга силжийди ва силжимайди дейиш маъносиздир ва тест мазмунини чигаллаштиради. Демак, тестнинг тўғри жавоби 1 та бўлганда ҳар бир ҳарфга 2 та бир-бирига қарамақарши жавоб жойлаштириш тавсия қилинмайди. Бундай ҳолларда савол ва жавобнинг шаклини ўзгартириб, муқобил жавоблар кўпайтирилади. Масалан, 2-мисолни қуйидагича ифодалаш мумкин. Ушбу қайтар реакцияда N2 + 3Н2 ↔2NН3 + Q мувозанатни қандай таъсир ёрдамида чапдан ўнгга силжитиш мумкин?
А. Босимни ошириб. В. Босимни камайтириб. С. Температурани ошириб.
Д. NН3 нинг концентрaциясини ошириб. Тўғри жавоб А.
Битта тест саволидан муқобил жавобларининг 2 таси ёки 3 таси тўғри бўлгандагина ҳар бир ҳарфга бир неча жавобларни жойлаштириш тавсия қилинади.
3-мисол. Темир ўз бирикмаларида қандай оксидланиш даражасини намоён қилади?
1) +2; 2) +3; 3) +4; 4) +6
А. Фақат 2 В. Фақат 3, С. 2 ва 3 Д. 1,2,4.
Жавоблардан биттаси тўғри бўлган тестда тўғри жавобни аниқлаш муҳим бўлса, 2 таси ёки 3 таси тўғри бўлган жавобларда тўғри ва тўлиқ жавоблар мажмуасини топиш муҳимдир. Бу тестда тўғри жавоб Д. Қолган жавоблар тўлиқ бўлмаганлиги учун улар инкор этилади.
1-мисол. Элементнинг кимёвий хоссасини ўзида сақлайдиган энг кичик заррача:
А. молекула. В. Элемент. С. Ядро. Д. Атом. Е. Протон деб аталади.
2-мисол. Авогадро сонига тенг миқдорда заррачалар сақлайдиган модда миқдори.
А. атом масса. В. молекуляр масса. С. эквивалент масса. Д. мол
Масалаларнинг мураккаблик даражаси тест назоратига бериладиган
в ақтга қараб аниқланади. Қисқа вақтда ўтказиладиган назоратга
бериладиган тест топшириғига ечими мураккаб бўлмаган, математик амаллар осон бажариладиган масалаларни танлаш керак.
Қуйида 7-8-синф учун STEAM методикаси асосида атом-молекуляр тузилиш, моддаларнинг хоссалари оид билимларини назорат қилишга оид тестларидан намунлар келтирамиз.

Download 471,2 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish