2021 йил – “Ўзбекистоннинг барарор стратегик тараққиётни ривожлантириш жараёнида ёшларнинг маънавий-ахлоқий маданиятини шакллантиришда “Ал-Жомеъ ас-саҳиҳ” тўплами ҳадисларидан оқилона фойдаланиш” мавзуси бўйича олий ўқув юртлари талаба ёшлар, магистр ва аспирантлари учун семинар-тренинглар ташкил қилинади, лойиҳа мавзуси бўйича давра суҳбатлари, учрашувларни ташкиллашга оид махсус дастурлар тайёрланади, мавзу бўйича танловлар ташкил қилинади, натижалари баҳоланиб, ғолибларни рағбатлантирилади. Лойиҳа мавзуси бўйича маънавий-аҳлоқий йўналишдаги тадбирларини йўлга қўйиш, жойларда намунавий дастурлар асосида ишни ташкил қилиш, уни илм-фан фидойилари иштирокида учрашувлар ташкил қилинади, натижалар кузатиб борилади, хулосаланади, муаммога доир амалий тавсияномалар ишлаб чиқилади, “Ўзбекистоннинг барарор стратегик тараққиётни ривожлантириш жараёнида ёшларнинг маънавий-ахлоқий маданиятини шакллантиришда “Ал-Жомеъ ас-саҳиҳ” тўплами ҳадисларидан оқилона фойдаланиш” мавзуси бўйича илмий-амалий анжуман ташкил қилиниб, материаллари чоп этилади. Тадқиқот натижаларини аниқлашда, шунингдек, талаба ёшларни миллий қадриятлар асосида тарбиялашда “Ал-Жомеъ ас-саҳиҳ” тўплами ҳадисларидан оқилона фойдаланиш ҳамда маънавий-ахлоқий хавфсизликни таъминлаш концепцияларининг аҳамиятини шакллантиришда ижтимоий-гуманитар ва табиий-илмий фанларнинг ўрни ва аҳамиятига бағишланган махсус курслар, семинар ва тренинглар ўтказилади, бу борада тушган таклифларни амалий аҳамияти тавсифланиб, натижалари мутасадди ташкилотларга юборилади, оммавий ахборот воситалари орқали тарғиб қилиниб, кенг оммага мунтазам етказиб борилади. Лойиҳа бўйича тадқиқотларнинг натижалари илмий жиҳатдан ҳулосаланиб, шу соҳа бўйича Ўзбекистонда илм-фан тараққиётининг истиқболлари, унинг жаҳон ҳамжамиятига қўшилишидаги ўрни ва бу соҳадаги тажрибаларини тарғиб қилиш мақсадида махсус рисола тайёрланиб, чоп этилади, омма орасида тарқатилади, унинг маънавий-психологик таъсири таъминлаш мақсадида тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда жойларда семинар ва махсус курслар ташкил этилади. “Ўзбекистоннинг барарор стратегик тараққиётни ривожлантириш жараёнида ёшларнинг маънавий-ахлоқий маданиятини шакллантиришда “Ал-Жомеъ ас-саҳиҳ” тўплами ҳадисларидан оқилона фойдаланиш” номли монография ҳамда “Ал-Жомеъ ас-саҳиҳ” тўплами ҳадисларининг институтционал хусусиятлари” мавзусида илмий рисола чоп этилади. Республика ва хорижда 2 та мақола ва 5 тезис чоп этилади.
4.4. Лойиҳада кўзда тутилган вазифаларни амалга ошириш учун илмий салоҳият етарли. Тадқиқот мавзуси бўйича Марказда изланишлар олиб борилмоқда. Шунингдек, лойиҳа раҳбари ва лойиҳа ижрочиларининг қуйидаги мақолаларида фуқаролик жамияти ва маънавий-ахлоқий хавфсизликни таъминлаш концепцияларини тадқиқ этишга оид кўпгина масалалар атрофлича таҳлил қилинган.
Do'stlaringiz bilan baham: |