9-mavzu. Hujjat turlari va xususiyatlari: buyruq, farmoyish, ko‘rsatma. Yozilish uslubi, o‘ziga xos xususiyatlari. Reja


Ushbu buyruq ijrosini nazorat qilish ma’naviy-ma’rifiy ishlar bo`yicha birinchi prorektor professor M.Q.Muhidinovga topshirilsin. Asos



Download 32,05 Kb.
bet3/4
Sana24.02.2022
Hajmi32,05 Kb.
#236034
1   2   3   4
Bog'liq
2 5467557534619404491

9. Ushbu buyruq ijrosini nazorat qilish ma’naviy-ma’rifiy ishlar bo`yicha birinchi prorektor professor M.Q.Muhidinovga topshirilsin.
Asos: ma’naviyat va ma’rifat bo`limi boshlig`i X.To`xtayev tayyorlagan buyruq loyihasi, prorektorlar: Muhidinov M.Q., Soliyev A.S., Qodirov M.Q., Pardayev I.R., huquqshunos-maslahatchi F.B.Valixo`jayevalarning roziliklari va rektor T.Sh.Shirinovning munosabat belgisi.

REKTOR F.I.O.




Mеhnat ta'tili bеrish haqida buyruq namunasi
Namangan shoyi ishlab
chiqarish birlashmasi
KADRLAR ShAXSIY TARKIBIGA OID
23.03.2007 № 108
Namangan sh.
B U Y R U Q
Mеhnat ta'tili bеrish haqida
Katta muhandis Bahriniso Karimovna G`ulomovaga 2007. 25.03 dan 24 ish kunidan iborat navbatdagi mеhnat ta'tili BЕRILSIN.
Asos : Tasdiqlangan mеhnat ta'tili jadvali va B.K.G`ulomova arizasi.
Bosh dirеktor (imzo) L.K.To`xtasinov
Imzolar :
Kadrlar bo`limi:
Sеx boshlig`i:
Buxgaltеriya:
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ФАРМОЙИШИ
20.06.2017 й.
N Ф-4969


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
КОНСТИТУЦИЯСИ ҚАБУЛ ҚИЛИНГАНИНИНГ
ЙИГИРМА БЕШ ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШГА
ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИШ ВА УНИ ЎТКАЗИШ
ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА

Халқимиз сиёсий тафаккурининг ноёб намунаси бўлган Ўзбекистон Республикаси Конституцияси Ватанимиз мустақиллиги, халқимизнинг тинч-осойишта ҳаёти, фуқароларимизнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда манфаатларининг мустаҳкам кафолати сифатида юртимизда бозор муносабатлари ва хусусий мулк устуворлигига асосланган ҳуқуқий демократик давлат, кучли фуқаролик жамияти барпо этиш, Ўзбекистоннинг халқаро майдонда муносиб ўрин эгаллаши борасида асосий пойдевор бўлиб келмоқда.


Мамлакатимизда Конституциямизда белгилаб берилган қоида ва тамойиллар негизида самарали миллий қонунчилик тизими, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, фуқаролик жамияти институтлари шаклланиб, ҳаётимизнинг барча соҳа ва тармоқларида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётгани, давлатимизнинг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва ҳарбий салоҳияти юксалиб, халқимизнинг онгу тафаккури тобора ўсиб бораётгани айниқса аҳамиятлидир.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамиятини кенг тарғиб этиш, юртдошларимиз, айниқса, ёшларимиз қалбида қонунга ҳурмат, Ватанга меҳр ва садоқат туйғусини кучайтириш, уларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш ҳамда Асосий Қонунимиз қабул қилинганининг йигирма беш йиллик санасини кенг нишонлаш мақсадида:

1. Қуйидагилар:


Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг йигирма беш йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича асосий тадбирлар дастури (кейинги ўринларда - Дастур) 1-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг йигирма беш йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича республика ташкилий қўмитаси (кейинги ўринларда - Ташкилий қўмита) таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ташкилий қўмитанинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:


Дастурда кўзда тутилган тадбирларнинг мамлакатимиздаги барча давлат ва нодавлат ташкилотларини, кенг жамоатчиликни фаол жалб этган ҳолда, юқори савияда ўтказилишини таъминлаш;
давлат идоралари ва муассасалари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, фуқаролик жамияти институтлари ва оммавий ахборот воситаларининг Дастурда кўзда тутилган тадбирларни амалга оширишга доир фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш;
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг норма ва тамойиллари ҳаётга татбиқ этилишини, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли демократик, социал-иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ислоҳотларга ҳуқуқий замин бўлиб хизмат қилаётган Асосий Қонунимизнинг аҳамиятини ҳаётий мисоллар билан очиб беришга бағишланган туркум тадбирларни ташкил этиш ва бу борада амалга оширилаётган салмоқли ишлар оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини таъминлаш.

3. Ташкилий қўмита:


Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда Дастурни амалга оширишни молиялаштириш манбалари ва ҳажмини белгиласин;
ўн кун муддатда Дастурда белгиланган тадбирларни ўз вақтида ва юқори савияда амалга ошириш учун тегишли ишчи гуруҳлар таркиби, комплекс чора-тадбирлар режасини тасдиқласин ва амалга оширишга киришсин.

4. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг йигирма беш йиллигига бағишланган тадбирларни кенг ёритиш тавсия этилсин.



5. Мазкур фармойишнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси О. Муродов зиммасига юклансин.

Download 32,05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish