9-мавзу. Аҳоли томорқаларига хизмат кўрсатиш йўналишлари менежменти Маъруза режаси



Download 86,01 Kb.
bet2/6
Sana11.06.2022
Hajmi86,01 Kb.
#655529
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
9 мавзу

3-расм. Мотивларнинг таркиби2
1950 йилда Д. Кемпбелл, Ф. Шеффилд кузатувлар асосида шундай фикрга келдилар.Эҳтиёж натижасида инсон вужудида, унинг психологиясида рўй берган зўрайиш, эмотсионал ҳолат танглик инсон фаоллиги ўзгаришига таъсир этмайди, фақат ташқи омиллар таъсирига бўлган жавобини пасайтиради. Органик эҳтиёжлар инсонни бирламчи ҳаракат қилишга йўллайди. Бир қатор олимлар Р. Батлер, Х. Харлоу, Д. Хебба, К. Монтгомери инсоннинг органик эҳтиёжлари натижасида унинг асаб тизими фаоллашишини ва унинг турлича намоён бўлишини кузатдилар.
Психологик даражадаги эҳтиёжлар инсонни билим олишга, обрў орттиришга, ўз касбини устаси бўлишига, лавозимдан-лавозимга кўтарилишга ундайди. Э. Н. Бананов, В. А. Иванниковлар ўзларининг жуда кўп кузатувлари ва тадқиқотлари натижасида мотивация (рағбат) муаммосининг мураккаблигини кўрсатиб ўтдилар. Инсонлардаги эҳтиёжлар ва талабларнинг шаклланиши уч кўринишда:
1.Физиологик. 2.Ижтимоий. 3. Шахсий намоён бўлади.
А. Р. Луриянинг таъкидлашича “Инсон фаоллигининг манбаи бўлиб,” унинг режалари истиқболдаги мақсадлари, дастурлари ҳисобланади. Улар инсоннинг онгли ҳаёти жараёнида шаклланади. Инсон онгли равишда ўз ҳаётини, унинг мақсадини, истиқболини белгилайди ва унга эришиш учун ҳаракат қилади.
1991 йилда Д. В. Колесов, инсон психикаси ривожланишининг оригинал консепсиясини ишлаб чиқди. Унинг ҳаракатга келтирувчи куч бўлиб, эҳтиёжлар ҳисобланади. Инсон организмини ташқи муҳит билан алоқасини, у “еҳтиёжли алоқалар” деб атайди, булар турли даражадаги фаолликни вужудга келтиради (фаоллик, тинчлик, тажанглашиш, тормозланиш). Еҳтиёж қондирилиши натижасида цикли тугайди. Д. В. Колесов таъкидлашича инсон унинг натижасида – эҳтиёж сезган предметига эга бўлади ва ундан фойдаланади. Эҳтиёж билан мотив ўртасида нисбатларни, психология нуқтаи назаридан қуйидагича тизимлаштирса бўлади:
1.Эҳтиёж ва мотив ўртасида узоқ ёки билвосита муносабатлар бўлиши мумкин.
2.Эҳтиёж - мотив (рағбат) пайдо бўлишига туртки беради.
3.Эҳтиёж мотивга айланади, қачонки субъект эҳтиёж предметини топиб, ўзини қаноатлантирса.
4.Эҳтиёж – мотивнинг бир қисмидир.
5.Эҳтиёж – бу мотивдир (Л. И. Боксович, А. Т. Коволев, К. П. Платонов)
Ўз меҳнатини муносиб тақдирланиши билан ходим ўз куч-ғайратини аямай, сифатли ва унумли ишлашга ҳаракат қилади. Инсон хатти-ҳаракати, унинг шахсий мотивлари билан боғлиқ. Мотивлар индивиднинг ижтимоий статусти, фаолияти, турмуш тарзи, миллий эътиқоди, урф-одатлари билан боғлиқдир. Инсондаги мотив унинг эҳтиёжлари билан чамбарчас боғлиқ. Инсон томонидан бирор бир нарсани етишмовчилигини ҳис этиш туйғуси турли эҳтиёжларни келтириб чиқаради. Бу эҳтиёж турларини қониқтириш учун инсон тегишли фаолиятини бажариб, унга эришиши, ундан фойдаланиши мумкин.
Бирламчи эҳтиёж – физиологик эҳтиёжлар бўлиб, бу сув, кийим-кечак, озиқ -овқат, хавфсизликка бўлади. Иккиламчи эҳтиёжлар бу психологик жиҳатларни қамраб олган. Инсонлар билан муносабатда бўлиш, ҳурмат қозониш, оила қуриш ва ҳ.к.
Мотивация тушунчаси персонални бошқариш муаммоси билан узвий боғлиқдир. Мотивация бу – инсонни, ишчи-ходимни ўз эҳтиёжларини, талабларини қондиришга йўналтирувчи, уйғотувчи жараёндир. Унинг натижастда субъект фаоллашади ва эҳтиёжни қондириш мақсадида маълум ҳатти-ҳаракатлар қилади.
Мотивациянинг асосий вазифаси қуйидагилардан иборат.

  • Меҳнат жараёнида ҳар бир ходимда мотивация (рағбат) моҳияти ва аҳамиятини шакллантириш.

  • Фирма ички мулоқотида раҳбарлик таркибини ва персонални психологик асосларга тайёрлаш (ўқитиш).

  • Замонавий мотивация усулларидан фойдаланиб, персонални бошқариш самарадорлигига эришиш.

Корхоналарда бу вазифаларни бажариш учун қуйидагилар таҳлилини ўтказиш керак.

  • Ташкилотларда мотивация жараёнини;

  • Индивидуал ва гуруҳ (жамоа) мотивациясини;

  • Мотивация натижасида инсон фаолиятдаги ўзгаришларни ўрганиш ва таҳлил этиш.

Мотивация – инсонни бирор бир ҳаракатни қилишга ундайдиган куч. Мотивация бу ички (интеллектуал, физиологик, психологик) ва ташқи кучларнинг мажмуаси бўлиб, инсонни маълум фаолиятга ундайдиган, йўналтирадиган кучлар. Масалан, инсон оч қолса у овқат пиширади, ёки нон топиш учун ишлайди ва ҳ.к.
Мотивация деганда ҳам ҳаракатга ундаш, ҳам физиологик (ва психологик) жиҳатдан одамнинг хатти – ҳаракатларини бошқарувчи (унинг йўналтирилганлиги, ташкиллаштирилганлиги, фаоллиги ва барқарорлигини белгилаб берувчи) динамик жараён, ҳам одамнинг меҳнат қилиш орқали ўзининг моддий эҳтиёжларини қондира олиш қобилияти тушунилади. Мотивация икки қисмдан иборат: фаолият ва йўналганлик. Мотивация таркибий қисми раҳбар томонидан доимо кузатилиб туриши, таҳлил қилиниши керак.


Download 86,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish