Қалиятепа 3-рабод.Сангзор дарёсинииг қуйи оқимида жойлашган Жиззах воҳасининг антик ва ўрта асрлар шаҳар ҳаёти тарихи ушбу маданий водийнинг энг қадимги ва улкан археология обидаси Қалиятепа ёдгорлиги билан узвий боғлиқ.Қалиятепа шаҳар харобалари Жиззах шаҳри “Қалия-Мўлканлик”маҳалласининг шарқий қисмида, “Жиззах” автостанциясидан 700 м.шимолда, Жиззах-Пахтакор магистраль йўли ёқасида жойлашган.Ҳажм жиҳатдан Жиззах воҳасининг энг катта археология обидасиҳисобланган Қалиятепа бир-бирига узвий боғланган 6 та турли шаклдаги тепаликлардан иборат.
Ёқуббоботепа ёдгорлиги. ЎзР ФА Я. Ғуломов номли археология институти Жиззах отряди 2005 йилнинг октябрь ойида илк ўрта асрларда фаолият кўрсатган Ёқуббоботепа қалъасида қазув тадқиқотлари ўтказди. Ёқуббоботепа Жиззах шаҳридаги «Қалия–Мўлканлик» маҳалла-сининг жанубий қисмида, Пардақултепадан тахминан 600 м жану-бий-ғарбда (180), Ш. Рашидов шоҳ кўчаси билан Тошкент кўчаси туташган мавзеда жойлашган.
Ғулбо мозорқўрғонлари гуруҳи Уструшонанинг шимолий, шимоли-ғарбий ҳудудларини ўз ичига олган Жиззах воҳасида қадимдан ўтроқ деҳқон ва кўчманчи чарвадорлар маданияти вужудга келган ва узоқ даврлар мобайнида узлуксиз ривожланишда бўлган. Шу сабабли ўтган асрнинг 80-йилларидан бошлаб ўлканинг ўтроқ деҳқончилик маданиятига мансуб бир қатор археология ёдгорликлари (Қалиятепа, Қўрғонтепа,Пардақултепа...) ўрганилди ва айни пайтда ҳам тадқиқотлар давомэттирилмоқда. Уструшона ҳудудида фаолият кўрсатган кўчманчичарвадор аҳоли маданиятига оид якка ва гуруҳ тартибидагимазорқўрғонлар Жиззах воҳасининг тоғ олди ва дашт қисмидакўплаб қайд этилган бўлсада, улар илмий жиҳатдан деярлиўрганилмаган. Шимолий-ғарбий Уструшона халқлари тарихи вамоддий маданияти тадқиқ этиш масаласида орқада қолган, яратилаётган қадим ва ўрта асрлар яхлит тарихининг “оқ доғи”ҳисобланаётган ушбу муаммони имконият даражасида ҳал этишгадастлабки қадамлар қўйилди. Ўз РФА археология институтинингЖиззах экспедицияси Жиззах отряди томонидан 2007 йил октябрьойида воҳадаги Ғулбо мозорқўрғонлар мажмуасида қазув тадқиқотлари ўтказилди.Ғулбо мозорқўрғонлари гуруҳи Жиззах вилояти, Зомин туманидаги Ғулбо ва Шўрча қишлоқларининг шимолий чегарасида,Тўрткўлтепаарвонсаройининг жанубий-ғарб томонида, Туркистонтоғининг шимолий адирликларида жойлашган. Кўрпасой мозорқўрғонлари. Жиззах археологик отряди томонидан 2008 йилда Жиззах туманидаги Кўрпасой мозорқўрғонларида ҳам дастлабки қазув ишлари амалга оширилди. Кўрпасой мозорқўрғонлари Туркистон тизма тоғларининг шимолий ёнбағрида, Увоб ва Кўрпа қишлоқлари чегарасида, Кўрпа қишлоғини, шарқ томондан ўраб турувчи тоғ ёнбағирлари (асфальт йўлнинг довондан ошиб ўтувчи энг баланд жойи) бўйлаб жойлашган. Республикамиз мустақиллиги йиллари ўрта аср даври ёдгорликларини ўрганиш борасида кенг кўламда археологик тадқиқот ишлари амалга оширилди. Бу тадқиқотларнинг асосини ЎзРФА археология институти ходимларининг француз археологлари билан Афросиёб, Кўктепа ёдгорликлари, Ерқўрғон ёдгорлигида Р.Ҳ.Сулейманов, Ўзбекистон-Италия халқаро археологик экспедициялар томонидан Кофирқалъа, Бойсартепа, Ўзбекистон-Япония халқаро археологик экспедицияси томонидан Добусия ёдгорликлари тақиқоти ташкил этади. Хусусан, шу кеча-кундуздуДабусия қалъаси тадқиқоти бормоқда. 2007 йили Ўзб ФА археология интситути ходимлари Япониянинг Киото шаҳридаги япон маданиятини ўрганиш халқаро илмий маркази олимлари билан ҳамкорликда илк марта Дабусия ёдгорлигида археологик қазиш ишларини олиб бордилар. Дабусия ёдгорлиги Самарқанд вилояти Пахтачи тумани Дабусқалъа қишлоғининг шимолий томонида, Зарафшон дарёсининг чап қирғоғида жойлашган. Ёдгорлик уч қисм арк, шаҳристон ва рободдан иборат бўлиб, арк ёдгорликнинг шимолий-ғарбий бурчагида жойлашган.
Ёдгорликда шу йилгача кенг кўламда археологик қазишма ишлари амал га оширилмаган. 1934 йили Б.А.Шишкин ўша пайтдаги ёдгорлик ҳолатининг ҳажмларини ўлчаган. А.Ю.Якубовский ҳам ёдгорлик тўғрисида маълумотлар қолдирган.
2007 йили А.Э.Бердимуродов, Уно Такао, К.Раҳимовлар ёдгорликнинг шаҳристон, рабод қисмида қазишма ишларини олиб борган Шаҳристонда 1-шурф 10х10 м. ҳажмда бўлиб, Шаҳристоннинг жанубий-ғарбий бурчагида жойлашган. Қазишмалар жараёнида тўртта қурилиш даврига мансуб меъморчилик иншоотлари қолдиқлари топилди. 1- қурилиш даврига оид 3 та хона очилди. 2- қурилиш даврига оид 5 та хона очилди. Улар хом ғиштлардан барпо қилиниб, икки маротаба сомонли лой билан сувоқ қилинган. 3- қурилиш даврига оид 6 та хона очилди. 4- қурилиш даври 5 хонадан иборат бўлиб, иккинчи ва тўртинчи хоналардан ўчоқ ҳамда тандирларнинг топилганлиги улар рўзғор хўжалик маҳсулотлари учун хизмат қилганлигини билиб оламиз.
Археологик қазишма пайтида тўрттал қурилиш давридаги хоналар, ўралардан кўп миқдорда сопол идишларнинг парчалари, тангалар, то шва металдан ишланган ҳар хил буюмлар топилди. Хусусан, кулолчилик материаллари сопол идишлар орасида 15-19 асрларгача бўлган сопол идиш товоқлар ҳамда 16 асрга оид мисс тангалар топилди. 2- қурилиш даври хоналаридан 8 асрга оид мис тангалар топилди.Шунингдек, сопол кружкалар, чироқдонлар Афросиёб, Пойкент, Уструшона кружкаларига жуда ўхшаш ва улар 7-8 асрларга оид. Бу кружкалар Жартепа ибодатхонасидан ҳам топилган. Қазилманинг 3- давридан топилган ўнлаб кўзалар, косалар, хумчалар Афросиёб ва Ерқўрғон идишларига ўхшаш ва улар 4-6 асрлар билан даврланган. А. Бердимуродов кўрсатишича, Дабусия ёдгорлигининг шаҳристонида шурфнинг энг юқори қатлами 19 аср охиригача бўлган топилмалар билан изоҳланади. Демак, 1- қурилиш даври 9-11 аср, 4- қурилиш даври 3-4 асрга мансуб, яъни, антик ва илк ўрта аср даврлари ҳисобланади.
Ёдгорликнинг работ қисмида 2 та шурф қазиб кўрилган. 1- шурф 5х5 м ўлчамда бўлиб, қазишма жараёнида бу ерда 11 та маданий қатлам мавжудлиги аниқланган. Ер сатҳидан 40 см чуқурликда бир-бирига киргизилган сопол қувурлар учратилган. Бу шурфда 1.70 м чуқурликдан материк бошланади. 9 та маданий қатлам аниқланган. Маданий қатламлардан хумчалар, кўзалар, қадақсимон идишлар кулолчилик чархида ясалган бўлиб, уларнинг сирти қизил ва оқимтир бўёқлар билан қопланган. Р.Х.Сулаймонов қадаҳсимон идишларни Ерқўрғон ёдгорлигидан топилган қадаҳларга ўхшаш деб, уларни 3 аср 2- ярмига тегишли эканлигини кўрсатган. Шунингдек, товоқлар, хурмачалар, рангли кўзачалар, ликопчалар Қанҳа, Эски Ахси ёдгорликларидан топилган идишларга жуда ўхшаш ва улар 11-12 асрларга оид деб А.Э. Бердимуродов маълумот беради. Ўз РФА археология институтининг Жиззах экспедицияси Жиззах отряди томонидан 2007 йил октябь ойиа воҳадаги Ғулбо мозорқўрғонлар мажмуасида қазув- тадқиқотлари ўтказилди.
Ғулбо мозорқўрғонлари гуруҳи Жиззах вилояти, Зоминтуманидаги Ғулбо ва Шўрча қишлоқларининг шимолий чегарасида, Тўрткўлтепа карвонсаройининг жанубий- ғарб томонида , Туркистон тоғининг шимолий адирликларида жойлашган. Ушбу мозорқўрғонлар мажмуаси илк бор 1996 йил Ўз РФА Археология институти Зомин отряди томонидан қайд қилинган. 1- мозорқўрғон . Ушбу мозорқўрғон узунчоқ-думалоқ шаклда бўлиб, шимол-жануб йўналиши бўйича узалган. Унинг диаметри 8,0х8,5 м. га, баландлиги 0,5-0,6 м. га тенг. Мозорқўрғоннинг тупроқ уюми сарғиш тусли лёс қатламдан иборат. Лёс қатлами орасида диаметри 30х40, 35х40 см ўлчамидаги оқ тошлар қайд этилди. 2- қўрғон ҳам шимолий таркибда бўлиб, 1-қўрғоннинг жануб томонида жойлашган. Қабр устидаги соз тупроқ уюми диаметри 13,50х 14,0 м, баландлиги 1,10м. Қўрғонни қазишда, тупроқ уюми орасидан бир қанча қўлда ясалган сопол (қозон) идиш синиқлари чиқди. Улар орасидан тувак ёки косанинг анча қадимги даврга оид синиқ бўлаги ҳам топилди. Қабр тузилиши 1- қўрғондан катталиги билан фарқ қилсада умумий хусусиятлари ўхшаш. Ғулбо мозорқўрғонлари гуруҳига оид қабрлар шубҳасиз кўчманчи чорвадор халқларга мансубдир. Чунки қабрларда топиб ўрганилган ашёлар деҳқончилик воҳаларидаги манзилгоҳларда учрамайди. Шундай қилиб, муқоясавий манбаларда келтирилган ўхшаш хусусиятларни таҳлил қилган ҳолда Ғулбо мозорқўрғонлари комплексидаги 1-2 қўрғонлардаги қабрларини тахминан милодий эрадан аввалги 2 ва милодий эранинг 2-3 асрлари билан даврлаш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |