9 маъруза Суюқлик турли жинсли тизимларни ажратиш. Турли жинсли тизимларнинг турлари ва уларни ажратиш усуллари



Download 2,35 Mb.
bet12/12
Sana01.04.2022
Hajmi2,35 Mb.
#522524
TuriКонспект
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
9 маъруза

Т
арелкали сепаратор.
Бу турдаги қурилмалар қобиқ 1 ичида жойлашган ротор ва тарелкалар дастаси 8 лардан таркиб топган (9.11-расм).
Сепараторга суспензия берилиши ташқи ҳалқасимон труба орқали амалга оширилади (9.11б-расм). Суспензия кўп тешикли тарелка остига узатилади ва марказдан қочма куч таъсирида қисман ажратилади. Ундан сўнг, суспензия 2 юқорида жойлашган тарелкалар орасига кўтарилади. Тарелкалар дастаси заррачалар эркин чўкиш масофасини камайтириш ҳисобига сепарация жараёнининг самарадорлигини оширади. Агар, ажратиб олинган заррачалар тарелканинг пастки юзасига етиб келган бўлса, унда улар бутун аралашмадан ажратиб олинган деб ҳисобласа бўлади.
Чўкган заррачалар ички соплолардан ҳалқасимон трубага ўтади ва сепаратордан чиқариб юборилади. Тозаланган суюқлик четдаги трубадан чиқарилади.
Соплоли сепараторларнинг бир тури бўлиб бактофуга ҳисобланади (9.12-расм). Бактофуга герметик, юқори тезликда айланувчи соплоли сепаратор бўлиб, аралашмаларни тозалаш учун мўлжалланган. Ушбу сепаратор таркибида совитиш ғилофи ва концентратни деаэрация қилиш циклони ҳам бўлади.
Б
актофугалар афзалликлари: юқори ажратиш коэффициенти; концентрат қаттиқ заррачалари узлуксиз равишда тўкилиб туради; технологик ва тозаланган суюқликлар кириши ва чиқишининг герметиклиги, сепарация жараёнида унинг совитилиши; ифлосланган ҳаво сирқиб кетиш олдини олувчи мослама борлиги.
Ҳосил бўлаётган чўкмани узлуксиз тўкиб туриш учун четда жойлашган 2 та сопло мўлжалланган. Технологик суюқлик ғовак ўқ 1 нинг пастки қисмига юборилади ва марказдан қочма куч таъсирида ҳамма тарелкаларга бир хилда тақсимланади. Оғир фаза узлуксиз равишда озгина миқдордаги суюқ фаза билан сопло орқали чиқарилади. Тозаланган суюқликнинг асосий қисми штуцер 5 орқали чиқарилади. Соплодан чиқаётган нам концентрат центрифуга қопқоғида йиғилади, сўнг эса деаэрация учун циклонга юборилади. Тайёр концентрат циклоннинг штуцери 5 дан тўкилади. Ифлосланган ҳаво циклон ва барабан қопқоғи орқали циркуляция қилади. Бундай бактофугалар сут таркибидаги бактерияларни тозалаш (99% гача), фармацевтика соҳасида чўкиб қолган оқсиллар (гамма – глобулин) ва турли ферментларни ажратиб олиш учун қўлланилади.
Ўта самарали центрифуга роторининг кичик диаметри d < 200 мм бўлиб, катта тезликда (< 4500 мин-1 ) айланади. Бу қурилмаларнинг ажратиш коэффициенти 15000 га тенг (9.13-расм).
Бу турдаги центрифугаларда жуда майин дисперс суспензия ва эмульсия (ёғсизлантирилган сут) лар ажратилади.


Фойдаланилган адабиётлар:

  1. Н.Р.Юсупбеков, Ҳ.С. Нурмухамедов, С.Г.Зокиров. Кимёвий технология асосий жараён ва қурилмалари. –Т.: Шарқ, 2003. -643 б.

  2. Касаткин А.Г. Основные процессы и аппараты химической технологии. - М.: Химия, 1973. – 752 с.

  3. Плановский А.Н., Николаев П.И. Процессы и аппараты химической и нефтехимической технологии. - М.: Химия, 1987. – 496 с.

  4. Гельперин Н.И. Основные процессы аппараты химической технологии. - М.: Химия, 1995. - т. 1-2. – 768 с.

Download 2,35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish