9-маъруза. Мулоҳаза ва ҳукм чиқариш режа


Мураккаб ва мураккаб қисқартирилган силлогизмлар



Download 284,9 Kb.
bet21/34
Sana23.02.2022
Hajmi284,9 Kb.
#127742
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   34
Bog'liq
9 Мавзу Фалсафа

Мураккаб ва мураккаб қисқартирилган силлогизмлар
Бир-бири билан ўзаро боғланган, икки ёки ундан ортиқ оддий қатъий силлогизмлардан тузилган хулоса чиқариш – полисиллогизм, яъни мураккаб силлогизм деб аталади. Полисиллогизмда дастлабки силлогизмнинг хулосаси кейингисининг катта ёки кичик асоси бўлади. Шунга кўра, полисиллогизмнинг прогрессив ва регрессив турлари фарқланади.
Прогрессив полисиллогизмда дастлабки силлогизмнинг хулосаси кейингисининг катта асоси ўрнида келади. Масалан:
Инсонни камолотга етиштирувчи нарсалар фойдалидир.
Илмни эгаллаш – инсонни камолотга етиштиради.
Илмни эгаллаш фойдалидир.
Ҳунар ўрганиш – илмни эгаллаш демакдир.
Демак, ҳунар ўрганиш фойдалидир.
Регрессив полисиллогизмда дастлабки силлогизмнинг хулосаси кейингисининг кичик асоси бўлиб келади. Масалан:
Ўсимликлар тирик мавжудотлардир.
Дарахтлар ўсимликлардир.
Тирик мавжудотлар ҳужайрадан ташкил топган.
Дарахтлар тирик мавжудотлардир.
Демак, дарахтлар ҳужайрадан ташкил топган.
Полисиллогизм таркибидаги биринчи, дастлабки силлогизм просиллогизм, қолганлари эписиллогизм дейилади.
Полисиллогизмнинг қисқартирилган кўриниши – сорит деб аталади.
Соритнинг тузилиши қуйидагича:
Ҳамма А-Б.
Ҳамма Б-В.
Ҳамма В-Г.
Ҳамма Г-Д.
Ҳамма А-Д.
Соритлар ҳам прогрессив ёки регрессив бўлади. Прогрессив соритда просиллогизмнинг хулосаси – эписиллогизмларнинг катта асоси тушириб қолдирилади.
Регрессив соритда просиллогизмнинг хулосаси – эписиллогизмларнинг кичик асоси тушириб қолдирилади.
Силлогизмнинг кичик асоси тушириб қолдирилган сорит – Арасту сорити, силлогизмнинг катта асоси тушириб қолдирилган сорит – Гоклен сорити, деб аталади.


Эпихейрема
Эпихейрема – мураккаб қисқартирилган силлогизм бўлиб, унинг ҳар икки асоси қисқартирилган оддий силлогизм (энтимема)лардан иборат бўлади. Эпихейреманинг шакли қуйидагича:
М-Рдир, чунки М-Nдир.
S-Мдир, чунки S-O дир.
S-Pдир.
Масалан:
Илмий қонунлар исботланган фикрлардир, чунки улар ҳақиқатдир.
Физика қонунлари илмий қонунлардир, чунки улар табиат қонунларидир.
Физика қонунлари исботланган фикрлардир.
Эпихейреманинг тўлиқ кўриниши қуйидагича:
1. Ҳақиқат – исботланган фикрдир. N-Pдир.
Илмий қонунлар ҳақиқатдир. M-Nдир.
Илмий қонунлар исботланган фикрлардир. M-Pдир.
2. Табиат қонунлари – илмий қонунлардир. O-Mдир.
Физика қонунлари – табиат қонунларидир. S-Oдир.
Физика қонунлари илмий қонунлардир. S-Mдир.
3. Илмий қонунлар – исботланган фикрлардир. M-Pдир.
Физика қонунлари – илмий қонунлардир. S-Mдир.
Физика қонунлари исботланган фикрлардир. S-Pдир.
Эпихейремадан баҳс ва мунозараларда, нотиқлик санъатида фойдаланилади. Эпихейрема мураккаб силлогизмнинг бир тури бўлишига қарамай, унинг таркибидаги катта ва кичик асосни, хулосани ажратиб олиш, фарқлаш осон бўлгани учун ҳам фикр юритиш жараёнида кенг қўлланилади.



Download 284,9 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish