9-маъруза. Мулоҳаза ва ҳукм чиқариш режа


Хукмлар ўртасидаги муносабатлар



Download 284,9 Kb.
bet9/34
Sana23.02.2022
Hajmi284,9 Kb.
#127742
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   34
Bog'liq
9 Мавзу Фалсафа

Хукмлар ўртасидаги муносабатлар
Ҳукмлар ҳам тушунчалар каби таққосланадиган (умумий субъект ёки предикатга эга бўлган) ва таққосланмайдиган турларга бўлинади. Таққосланадиган ҳукмлар сиғишадиган ёки сиғишмайдиган бўлади. Мантиқда икки ҳукм (р ва q) дан бирининг чинлигидан иккинчисининг хатолиги зарурий келиб чиқадиган бўлса, улар ўзаро сиғишмайдиган ҳукмлар дейилади. Сиғишмайдиган ҳукмлар бир вақтда чин бўла олмайди. Сиғишадиган ҳукмлар айнан бир фикрни тўлиқ ёки қисман ифодалайди. Сиғишадиган ҳукмлар ўзаро эквивалентлик, мантиқий бўйсуниш ва қисман мос келиш (субконтрар) муносабатида бўлади.
Сиғишмайдиган ҳукмлар қарама-қаршилик (контрар) ва зидлик (контрадикторлик) муносабатида бўлади. Ҳукмлар ўртасидаги муносабатларнинг шаклий ифодаси «мантиқий квадрат» деб аталади. Мантиқий квадрат орқали «ҳукм»лар ўртасидаги чинлик муносабатлари аниқланади.
Масалан, «Ҳар бир жамият ўз ахлоқий нормаларига эга». Бу А – умумий тасдиқ ҳукм Е, I, O кўринишларда қуйидагича ифодаланади:

КОНТРАР (қарама қаршилик)

А

Е



Б
ў
й
с
у
н
и
ш



Б
ў
й
с
у
н
и
ш



Контрадиктор
(зидлик)





Cубконрар (қуйи қарама қаршилик)

I

O

Е. Ҳеч бир жамият ўз ахлоқий нормаларига эга эмас.


I. Баъзи жамиятлар ўз ахлоқий нормаларига эга.
О. Баъзи жамиятлар ўз ахлоқий нормаларига эга эмас.
Бу ҳукмлар таққосланадиган ҳукмлар бўлиб, улар ўртасида чинлигига кўра ўзига хос муносабатлар мавжуддир.
Сиғишмайдиган ҳукмлар ўртасида қарама-қаршилик (контрар) ва зидлик (контрадикторлик) муносабатлари бўлади. Қарама-қаршилик муносабати мазмунига кўра турлича бўлган умумий ҳукмлар ўртасида мавжуд бўлиб, бу муносабатга кўра уларнинг ҳар иккиси бир вақтда чин бўла олмайди. Бу ҳукмлар бир вақтда хато бўлиши мумкин; агар улардан бирининг чинлиги аниқ бўлса, унда бошқаси, албатта, хато бўлади. Юқоридаги мисоллардан А–ҳукм чин, Е – ҳукм хато эканлиги маълум бўлади.
Зидлик муносабати мазмуни ва ҳажмига кўра турлича бўлган ҳукмлар ўртасида мавжуд бўлади. Бу ҳукмларнинг ҳар иккиси бир вақтда чин ҳам, хато ҳам бўлмайди. Улардан бири ҳамма вақт чин, бошқаси эса хато бўлади. Юқоридаги мисоллардан А – ҳукм чин бўлиб, О – ҳукм хатодир. Шунингдек, I – ҳукм чин, Е – ҳукм хатодир.
Сиғишадиган ҳукмлардан мазмуни бир хил, ҳажми турли хил бўлган ҳукмлар ўзаро бўйсуниш муносабатида бўлади. Бунда умумий ҳукмлар бўйсундирувчи, жузъий ҳукмлар бўйсунувчи бўлади. Бўйсуниш муносабатида умумий ҳукмлар чин бўлса, уларга бўйсунувчи жузъий ҳукмлар ҳам чин бўлади. Лекин жузъий ҳукмлар чин бўлганда, умумий ҳукмлар ноаниқ (чин ёки хато) бўлади. Юқоридаги мисолдан А – ҳукм чин бўлгани учун унга бўйсунувчи I – ҳукм ҳам чин бўлади. Агар умумий ҳукмлар хато бўлса, уларга бўйсунувчи жузъий ҳукмлар ноаниқ (чин ёки хато) бўлади. Мисолимизда Е – ҳукм хато бўлгани учун О – ҳукм ҳам хато бўлади. Баъзи ҳолатларда умумий ҳукмлар хато бўлса, жузъий ҳукмлар чин бўлади.
Қисман мослик (субконтрар) муносабати мазмуни ҳар хил бўлган жузъий ҳукмлар ўртасида мавжуд бўлади. Бу ҳукмлар бир вақтда чин бўлиши мумкин, лекин ҳар иккиси бир вақтда хато бўлмайди. Агар улардан бирининг хатолиги аниқ бўлса, унда бошқаси, албатта, чин бўлади. Юқоридаги мисолимизда О – ҳукмнинг хатолиги аниқ бўлгани учун I – ҳукм чиндир.
Эквивалентлик муносабатидаги ҳукмлар ҳамма вақт чин бўлади, чунки уларда айнан бир фикр турли шаклда ифодаланади. Масалан, «А. Орипов Ўзбекистон Республикаси Мадҳиясининг муаллифи» ва «А. Орипов – Ўзбекистон Қаҳрамони» ҳукмлари ўзаро эквивалентдир, яъни улар бир хил субъектга, лекин ҳар хил предикатга эга бўлган ҳукмлардир.
Ҳукмларнинг чинлигига кўра муносабатини ифодаловчи юқорида кўрсатилган қонуниятлар билишда катта аҳамиятга эга.

Download 284,9 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish