Бу турдаги компенсаторларда қувурларнинг иссиқлик узаиши корпус 5 ичида стакан 1 ни силжишига олиб келади. Улар орасида зичлаш мақсадида сальник қистирмаси 3 жойлашган. Қистирма таянч ҳалқаси 4 ва грунд-букса 2 орасида болтлар ёрдамида қисилади. Сальник қистирмаси сифатида асбетли графитланган чилвир (шнур) ёки иссиқликка чидамли резина қўлланилади. Ишлаш жараёнида қистирма сийқаланади ва эластиклигини йўқотади, шунинг учун даврий равишда уни тортиш ва алмаштириш зарур. Бу ишларни бажариш учун шароит яратиш мақсадида компенсторлар камераларда жойлаштирилади.