9– маъруза
МАНТИҚИЙ ЭЛЕМЕНТЛАР. МАНТИҚИЙ ЭЛЕМЕНТЛАРНИНГ УЗАТИШ ХАРАКТЕРИСТИКАЛАРИ
Режа: Мантиқий элемент (МЭ)лар ҳақида тушунча
Иккилик ахборотларни ифодалаш усуллари
МЭ асосий параметрлари
МЭ амплитуда узатиш характеристикалари
Мантиқий элемент (МЭ) деб кириш сигналлари устида аниқ бир мантиқий амал бажарадиган электрон қурилмага айтилади.
РИС яратишда фақат ФТМ функцияларини амалга оширувчи МЭлар қўлланилади. Улар негиз МЭлар деб аталади. Кўп ҳолларда РИСлар ҲАМ-ЭМАС (Шеффер МЭ) ёки ЁКИ-ЭМАС (Пирс МЭ) функцияларини амалга оширувчи негиз МЭлар асосида тузилади.
Рақамли (мантиқий) электрон қурилмалар турли белгиларига кўра синфланишлари мумкин. Ишлаш принципига кўра барча МЭлар икки синфга бўлинадилар: комбинацион ва кетма-кетли.
Комбинацион қурилмалар ёки автоматлар деб, чиқиш сигналлари кириш ўзгарувчилари комбинацияси билан белгиланадиган, иккита вақт моментига эга бўлган, хотирасиз мантиқий қурилмаларга айтилади. Комбинацион қурилмалар ёки ҲАМ-ЭМАС, ЁКИ-ЭМАС ва бошқа алоҳида элементлар ёрдамида, ёки ўрта ИСлар, ёки катта ва ўта катта ИС таркибига кирувчи ИСлар кўринишда тайёрланади. Мазкур ва кейинги бобларда фақат комбинацион МЭларни кўриб чиқамиз.
Кетма – кетли қурилмалар ёки автоматлар деб, чиқиш сигналлари кириш ўзгарувчилари комбинацияси билан белгиланадиган, ҳозирги ва олдинги вақт моментлари учун, яъни кириш ўзгарувчиларининг келиш тартиби билан белгиланадиган, хотирали мантиқий қурилмаларга айтилади. Кетма – кетли қурилмаларга триггерлар, регистрлар, счетчиклар мисол бўла олади.
Иккилик ахборотни ифодалаш усулига кўра қурилмалар потенциал ва импульс рақамли қурилмаларга бўлинади. Потенциал рақамли қурилмаларда мантиқий 0 ва мантиқий 1 қийматларига электр потенциалларнинг умуман бир – биридан фарқланувчи: юқори ва паст сатҳлари белгиланади. Импульс рақамли қурилмаларда мантиқий сигнал қийматларига (0 ёки 1) импульслар схемаси чиқишида маълум давомийлик ва амплитудага эга бўлган импульснинг мавжудлиги, иккинчи ҳолатига эса – импульснинг йўқлиги тўғри келади.
Кўриб ўтилган кодлаш усулларининг ҳар бири ўз афзалликлари ва камчиликларига эга.
9.1 – жадвал
Мантиқ тури
|
Кучланиш манбаи қутби
|
мусбат
|
манфий
|
Тўғри
|
|
|
Тескари
|
|
|
Рақамли қурилмаларнинг кўпи потенциал синфга мансуб. Мантиқий сигнални потенциал усулда кодлашда, потенциал (кучланиш)нинг қай бир сатҳи мантиқий 1 деб олиниши аҳамиятга эга эмас. Бу кучланишнинг қутби ҳам аҳамиятга эга эмас. Шу сабабли амалиётда ёки мантиқ тури, ёки кучланиш қутби, ёки ҳам у, ҳам бу кўрсатгичи билан фарқланувчи тўртта кодлаш вариантидан бири учраши мумкин. Мантиқий 0 ва 1 ларни ҳар бир вариантда кодлаш усуллари 9.1 – жадвалда келтирилган.
Мантиқий ўзгарувчини потенциал кодлаш усулида ихтиёрий мантиқий функция қайта улагичлар ёки электрон калитлар асосида яратилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |