9-MA’RUZA: Betonniing chidamliligiga fizik, fizik-ximik va biologik korroziyalarni ta’siri Бетоннинг чидамлилигига таъсир қилувчи омиллар физик, кимёвий ва микробиологик хилларга бўлинади. - Бетоннинг чидамлилигига таъсир қилувчи омиллар физик, кимёвий ва микробиологик хилларга бўлинади.
- Темирбетон конструкцияларда бетон тузининг сувли аралашмалари ва паст ҳароратнинг бир вақтдаги таъсири натижасида жадал емирилади. Физик емирилишнинг бу тури хусусан сув иншоотлари ва кимёвий корхоналар учун ҳарактерлидир. Маъданли сувларнинг буғланиши ва капиллярлар ёрдамида сурилиши натижасида тузларнинг кристалланиши содир бўлади. Оқибатда бетон ва темирбетон қурилмаларнинг емирилиши хусусан қуруқ ва иссиқ иқлим шароитига эга бўлган туманлар учун хосдир.
Тузларнинг кристалланиши давомида вужудга келадиган босим, уни қуршаб турган атроф-муҳитнинг ҳарорати, ҳавонинг намлиги, тузларнинг шаклланиш пайти ва шунингдек, тузларнинг хилига боғлиқ бўлади. Жумладан, ҳарорат ва ҳаво намлиги % ташкил этганда тўрт ойдан сўнг кристалланиш давомида пайдо бўладиган босим: натрий сульфатида -0.44МПа, магний сульфатида МgSO4 -0.35MПа, натрий хлоридида NaCL 2 -0.27МПа, ва кальций сульфатида CaSO4 - 0.09МПа гача тенг бўлиши мумкин. - Тузларнинг кристалланиши давомида вужудга келадиган босим, уни қуршаб турган атроф-муҳитнинг ҳарорати, ҳавонинг намлиги, тузларнинг шаклланиш пайти ва шунингдек, тузларнинг хилига боғлиқ бўлади. Жумладан, ҳарорат ва ҳаво намлиги % ташкил этганда тўрт ойдан сўнг кристалланиш давомида пайдо бўладиган босим: натрий сульфатида -0.44МПа, магний сульфатида МgSO4 -0.35MПа, натрий хлоридида NaCL 2 -0.27МПа, ва кальций сульфатида CaSO4 - 0.09МПа гача тенг бўлиши мумкин.
Жуда ҳам ноқулай бўлган ҳарорат ва намлик шароитларида бетоннинг ғовакларида Na2O4; MgSO4 эритмалари сувнинг кўп сони молекулалари билан боғланишга ўтиши мумкин. Бундай боғланиш, бетоннинг юзасида кучланишларни вужудга келтириш билан боғлиқ равишда давом этади. - Жуда ҳам ноқулай бўлган ҳарорат ва намлик шароитларида бетоннинг ғовакларида Na2O4; MgSO4 эритмалари сувнинг кўп сони молекулалари билан боғланишга ўтиши мумкин. Бундай боғланиш, бетоннинг юзасида кучланишларни вужудга келтириш билан боғлиқ равишда давом этади.
- Физик-кимёвий омиллар, хусусан емирилишнинг биринчи турига кирадиган аниқ осматик ва контракцион ҳодисалар таъсирида юз беради.
- Цемент тошининг асосий таркибий қисмлари, яни гидросиликатлар, гидроалюминатлар, гидросульфоалюминатлар ва кальцийнинг гидрат оксидлари фақатгина маълум даражадаги оҳак аралашмасига аралаштирилган ғовакли суюқлик билан алоқага киришгандагина турғун ҳолатда бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |