9 жисмоний тарбия машғулотларида қЎлланиладиган жисмоний тарбия методлари. Режа



Download 65,74 Kb.
bet2/13
Sana23.02.2022
Hajmi65,74 Kb.
#181766
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
9 ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ МАШҒУЛОТЛАРИДА ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ МЕТОДЛАРИ (2)

Таълим методлари тавсифи- Укувчиларнинг билимдларини ошириш, малака ва куникмаларни эгаллаш учун таълим методлари уч гурухга ажратилади. Хар бир гурух бир неча хил методларни уз ичида мужассамлаштирган. Мужассамлаштирилган методларнинг таълим жараенидаги урнига кура суздан фойдаланиш, кургазмали хис килиш ва амалий методлар деб гурухланади ва улардан педагогик жараёнда кенг фойдаланилади.
Уч гурухдаги методларнинг мавжудлиги оркали укувчинининг узлаш тирилган фаолияти билан организмнинг турли анализаторлири тизими ёрдамида таништириш таъминланади: укувчи эшитади, укади, узи хара кат жараёнини хис килади. Ишга иккала сигнал системаси жалб килина ди. Харакат фаолиятини укитишда амалий методлар мухум ахамият касб этади. Бирин чи икки пойдевор курса, уни куриб битириш - яъни харакат фаолиятининг ижроси у ёки бу усул оркали амалга оширилади.



Ўқитишнинг методлари





Кургазмалилик методи.
- курсатиш.
- плакатлар.
- доскага чизиб курсатиш.
- кинофильмлар.
- намойиш этиш
- ранг ва товуш сигналлари.
-макетлар, моделлар.

Суздан (нутк) фойдаланиш методлари.
- сухбат,
- тушунтириш
- бахо
- буйрук.
- топширик.
- хикоя .
- ифодалаш.
- мухокама.
- курсатма.

Амалий метод

- катъий регла-ментлаштирилган машк методи.


- кисмларга булиб ургатиш.
- бир бутунлигича ургатиш.
- кисман регламен-тлаштирилган машк методлари.
- уйин методи.
- мусобака методи.

Суздан фойдаланиш усуллари - Укитувчи уз фаолиятини асосан суз ердамида (конструктивлик, таш килотчилик, изланувчанлик) амалга оширади, шунингдек укувчилар билан узаро мулокат ва муносабат урнатади. Суз таълим жа раёнини фаол лаштиради, айтарли тула ва аник тасаввурнинг шакиллантиради, таълим нинг вазифасини чукуррок хис килиш ва фикрлашга ёрдам беради. Суз ёрдамида укитувчи укув материалидан фойдаланади, унинг узлашти рилиши натижасини бахолайди ва тахлил килади, бу билан укувчини уз-узини бахолашга ургатади. Ва нихоят, суз булмаганда, укитувчи таълим нинг барча жараёнига хос холатни ва укувчининг хулки юриш-туриши бошка шу каби жараёнларни бошкара олмаган булар эди.


Шундай килиб, укитувчи сузнинг икки функциясидан фойдаланиш имконига эга: биринчидан - маъноси оркали укитилаётган материал нинг мазмунини ифодалаш; иккинчидан эмоционаллиги - укувчи хиссиётига таъсир этиши.
Сузнинг маъноси харакат вазифасини амалга ошириш учун аник ва укувчилар тушунарли булиши лозим. Б.А. Ашмарин (1979) шу йуналиш буйича куйидаги услубий тавсияларни таклиф этади.
1. Суз маъносининг мазмуни укувчилар хусусиятлари ва таълим вазифаларига мувофиклашган булиши. Янги харакат фаолиятини узлаштиришдан аввал дастлабки тушунтиришдан фойдаланиш, энг аввал харакат фаолияти асосини англаш ва сунг харакат техникасини деталларини баён килиш ва унга тушуниб етиш.
2. Суздан фойдаланган холда узлаштириладиган харакат фаолиятини фойдасини уктириш. Масалан, болалар тир машиб чикишнинг эркин усулини бир оз билганликлари сабабли, купинча координация талаб киладиган уч усул билан тирмашиб чикишни урганиш хохишни пасайишга олиб келади. Тушунарли тарзда бу усулнинг афзал ликлари сузлаб берилса, узлаштришдаги салбий муносабатни йукка чика риш мумкин.
3. Сузнинг харакат фаолиятидаги алохида харакатларнинг узаро богликлигини аниклашдакераклиги. Буни, айникса, йулланма берувчи машкларни бажаришда ёддан чикармас лик лозим. Бу машклар айтарли эмоционал булмай, уларни узлаштири лаётган асосий харакат фаолиятлари билан богликлигини англаш керак лиги талаб килинади.
4. Укитувчининг машк техникаси асосини тушунтиришдаги сузига катта ахамиятбериш, асосий зурикиш талаб килинадиган дакикаларини тушуниш. Бу максадда купинча курсатма билан айтиш тарзидаги сўзлар, иборалар (“кулларни”, “бошни”, “але оп”. ва. х.к.)дан фойдаланилади.
5. Суз образли булиши керак, бу унинг кургазмалилигини оширади ва укувчиларга анча тушунарли килади. Укувчилар билимлари ва харакат тажрибасини хисобга олган холда, укитувчи куйилган вази фаларни бажариш билан боглик булган керакли дакикаларга укувчи дик катини каратиши мумкин.
6. Укувчиларга улар автоматлашмаган холда бажараётган харакатлари хакида (тузатишга тугри келиб колган пайитлар бундан мустасно) гапиришмаксадга мувофик эмас. Агар уки тувчи укувчининг автоматлашган харакатлари хакида гапирса, укувчи ижро вактида харакатни уша фазалари устида уйлайди, натижада автомат лашган харакатлар таркибида узилишлар содир булади.
Жисмоний билимларни эгаллашда терминларнинг хам мухим ахамиятибор. Терминлар укувчиларга узлари учун янги булган тушунча ва тасаввурларига суз оркали ургу беради. Таниш тушунчаларни аник ажратиш, укитвучига эса умум кабул килинган тушунчалар - сўзлар билан тушунтиришни осонлаштиради. Нихоят укитувчи ва укувчи орасида киска, кенг маъноли сўзларнинг маълум маънолари асосида узаро тушуниш – мулокат вужудга келади.
Терминларда касбнинг тарихи акс эттирилади, масалан, гимнастика да купрок чехлар, шведларнинг атамалари; футболда, теннисда, боксда инг лизча; киличбозликда купинча французча атамалар, сўзлар куп учрайди. Хозирги кундаги чет эл терминларини узбек тилига таржима килиш, мил лий атамаларимиз банкини яратиш жисмоний тарбия назариясининг энг йирик муаммоларидан бири булиб колмокда. Хозирги замон терминлари ва атамаларини яратилишига куйидаги талаблар куйилмокда(В.В. Белино вич, 1958).
1. Атама ёки термин курсатувчан булиши лозим, яъни машк техникасининг асосини ифодаласин. Шундагина улар узлари учун хос булган мазмунни эгаллайдилар.
2. Атама аник булиши керак. Бу талабни бажариш жисмоний машк характерини шунчалик аник акс этирилиши керакки, уни тушун тириш ва изохлашга хожат колмасин. Бу укитувчи ва укувчилар мулокати - фикр алмашинувини айтарли даражада киска ва тушунарли килади.
3. Атамалар киска булиши керак. Агар бу талаб бузилса термин ларни куллаш ифодалашга айланиб колади. Кискалик жуда хам аник суз топиб ишлатишни талаб килади.
4. Атама тушунарли булиши лозим. Атамалар таълим жараёни нинг тилига шундай айланиши мумкинки, агарда, кулланилаётган суз – атамалар укувчини тушуниш кучига яраша булса хамда уларда умумий кабул килинган адабий тилда восита сифатида кулланса.
Сузнинг эмоционаллик хизмати укув ва тарбиявий вазифа ларни хал этишда мухим ахамиятга эга. Эмоционал жихатдан ранго-ранг лик сузнинг таъсир кучини оширади ва маъносини тушунарли килади. У укитувчининг уз фанига, укувчига булган муносабатини билдиради, укув чи кизикишини оширади, уз ютугига ишонтиради кийинчиликларни ен гиш учун ишонч тугдиради.
Умумий педагогика жараёнида суздан доимо фойдаланилади. Жисмо ний тарбия жараёнида уни куллаш узига хос мазмуни ва услубий хусусият лари билан ажралиб туради.

Download 65,74 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish