9 жисмоний тарбия машғулотларида қЎлланиладиган жисмоний тарбия методлари. Режа



Download 65,74 Kb.
bet13/13
Sana23.02.2022
Hajmi65,74 Kb.
#181766
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
9 ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ МАШҒУЛОТЛАРИДА ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ МЕТОДЛАРИ (2)

Мусобака методи мусобакалашиш, куч синашишнинг купгина характерли белгиларини, аломатларини узида акс эттириб, куч синашиш (мусобака) жисмоний машклар билан шугулланишнинг алохи да укувчиларга стимул берувчи бир шакларидандир. Мусобака - мусабака методининг нисбатан аник фаркланиб турган ифодаси саналади. Шунинг учун хам мусобака методи хар кандай жисмоний машкни мусобака предмети килиб, машгулотларда кенг шаклда кулланиши мумкин. Маса лан: жисмоний тарбия дарсининг бошланишидан олдинги укувчилар сафланишидан тортиб то укувчилар залдан чикиб кетгунларича, мусобака методини куллаш ундан фойдаланиш мумкин.
Кайд килинганидек, бу метод уйин методи билан умумий экани эъти борга молик. Бирок уларнинг бир-биридан принципиал фарки бор. Бу фарк шундан иборатки уйин методида укитиш сюжетли характерда олиб бо рилади. Мусобака методида бу холат йук булиб, харакат фаолиятини бажариш жараёни тулалигича унинг мазмунига буйсундирилган булади.
Мусобака методининг характерли белгилари: 1. У ёки бу харакат фаолиятида фаолиятни вазифага буйсундириш олдиндан белгиланган, урнатилган коидалар билан мувофик булади. Бундай вазифалар укувчилар ижодий активлигини стимулловчи факторлар булиб, уларнинг тайёргарлигини бахолашнинг ва таккослашнинг улчовидир. 2. Биринчилик, юкори спорт натижаси учун жисмоний ва психологик кувватни максималнамоён килиш. Мусобакалашиш методи натижасида организмнинг функционал имкониятларини тула очиш учун шароит яратилади. 3. Укувчиларнинг узлари учун белгиланган нагрузкаларини бошкариш имкониятларининг чеграланганлиги. Уз набатида, бу метод укувчилардан харакат фаолиятини бажариш давомида вужудга келган вазифаларни бажаришда, хал килишда узига хос мустакиллик талаб килади.
Шунингдек, мусобака методи нисбатан харакат фаолиятини такомиллаштиришда самаралирокдир, лекин улар бир ламчи узлаш тиришда ку тилган самарани бермаслиги мумкин. Мусобака методи харакат сифатларини деярли юкори даражада ривожланганлигини талаб килади, айник са уларни комплексли намоён килишда бу методга эхтиёж ута юкори дир. Мусобака методи педагогик нуктаи назаридан укувчилар галабаси ва маглубиятига тургун психологик тайёргарликни тарбиялашга йуналти рилиши лозим, шундагина таълим жараёнида у узини оклайди, бошка то мондан эса турли шароитда хар томонлама жисман тайёргарлигини тула намойиш килиш имконини беради хамда жисмоний тайёргарлиги даража сини ошириш воситаси булиб хизмат килиши хам мумкин.
Бу методда шуғулланувчиларнинг фаолияти қатъий таркиблаштирилган ҳолда ташкил этилиб, қуйидагилардан иборат бўлади:
-Жисмоний юкланишни катъий нормаллаштириш машқ жараёнида унинг динамикасини тўла бошқариш, шунингдек дам олиш оралиқ вақтини қатъий тартибга солиш ва уларнинг белгиланган тартибда жисмоний юкланиш билан алмаштириш.
-Қатъий белгиланган ҳаракат дастури (ҳаракат таркиби, уларнинг ўзгаришини, такрорланиш ва бир-бири билан ўзаро боғланишлиги).
Шуғулланувчиларнинг фаолиятини бошқаришни енгиллаштирувчи ташқи шароитларни, яратиш ёки улардан фойдаланиш, машгулот жойларида группаларни тузиш ва тақсимлаш, ўқув вазифаларини бажаришга, юкланишни миқдорлаш, уларни таъсирини назорат қилишга имкон берувчи ёрдамчи спорт анжомлари ва бошқа техник қурилмалардан фойдаланиш. Ҳаракатларга ўргатиш жараёнида қўлланиладиган машқ методлари 2 хил бўлиб улар қуйидагилардан иборатдир:
1) бўлинган - конструктив машқ /машқларни қисмларга бўлиб ўргатиш ва кейинчалик бутунлай бажаришга эришиш/:
2) бутунлай машқ методи /вақтингча айрим деталларнинг чиқариб ташлаб бажариш/.
Бўлинган конструктив машқ методига масалан сувда сузишни ўргатиш, акробатик машқларни қисмларга бўлиб ўргатиш киради. Ҳаммамизга маълумки, машқлар мусобақа шароитида бутунлигича бажарилади.
Бутунлай машқ методи шугулланувчиларга ўргатиш лозим бўлган машқлар бутунлигича ўргатилиб, лекин айрим деталлари вақтинча чиқариб ташланади - соддалаштирилади.
Иккала методларнинг ижобий ва салбий хусусиятлари мавжуд бўлиб улар қуйидагилардан иборат: бўлинган конструктив машқ методининг ижобий хусусияти - ўзгарилиши лозим бўлган машқлар оз вақт ичида шуғулланувчиларга ўргатиш мумкин.
Салбий хусусиятлари - қисмлаб ўргатилган машқларни бутунлайча бажаришга эришиш учун қўшимча вақт сарф қилинади ёки бўлмаса айрим акрабатик машқларни бутунлайча бажарилишига эришишда қисмлар орасида пауза бўлиши мумкин.
Бутунлай машқ методининг ижобий хусусияти қушимча вақт сарф қилинмайди. Салбий хусусияти ўргатиши лозим бўлган машқлар олдинги методга нисбатан кўп вақт талаб қилади.
Қисмларга бўлинган машқ методидан ҳаракат унча бузулмай нисбатан мустақил элементларга бўлиниши мумкин бўлгандагина фойдаланилади.
Масалан: Эркин усулда сузиш техникасини ўрганишда бўлиб ташлаш ва кейин элементларини яхлит қилиб бирлаштириш қуйидагича содир бўлиши мумкин.
1.Сув устида сирпаниш;
2.Хавз қирғоқларда оёқ ҳаракатларини ўрганиш;
3.Сирпаниш билан оёқ ҳаракатларини қўшиб бажариш;
4.Саёз жойда тик тўриб қўл ҳаракатларини ўрганиш;
5.Шунинг ўзини нафас олиш билан қўшиб бажариш;
6. Барча элементларни биргаликда бажариш.
Яхлит машқни бўлиб бажариш бутун ҳаракатлар моҳиятини ўзгартиришга ва уларнинг тузилишини кескин фойдаланилмоқда.
Яхлит машқ тузилиши, олдин одатда айрим деталларни чиқариб ташлаш ҳисобига соддалашади, бу деталлар кейин ўрганилаётган машқнинг асосий механизми билан аста секин бирлашади ва уни яхлит бажариш кўринишида такомиллашади. Масалан, югуриб келиб «қайчи» усулида узунликка сакраш техникаси қуйидаги тартибда ўрганилади:

  1. Қисқа масофадан қадамлаб сакраш.

  2. Шунинг ўзи, лекин энг баланд нуқтага чиққан оёқни қайчисимон ҳаракат қилиб сакраш

3. Сакрашга ёрдамлашадиган тахта ёки трамплиндан фойдаланиб, кўтарилиш фазасида диққатни қўл ва оёқлар билан биргаликда ҳаракат қилишига қаратилган ҳолда сакраш.
4. Ўртача тезликда югуриб келиб, тўла усулда сакраш;
5. Ерга тушишга тайёрланиш ҳаракатларига эътибор берган ҳолда сакраш /оёқ ошириб ташлаш, қўлларни орқага қилиш қайчисимон усулида сакраш.
Ҳаракатга ўргатишда асосий методлар билан бирга бир қатор ёрдамчи методик усуллардан фойдаланилади.
Қоида бўйича агар мураккаб ҳаракат бутунлигича ўрганаётган бўлса "яқинлаштириш" деб аталган машқлар кенг қўлланилиб улар асосий ҳаракатни ўзлаштиришга, уларни бутунлай иммитация ёки соддалаштирилган шаклда ўрганиш йўлидан фойдаланилади. Ҳаракат фаолиятларини такомиллаштириш босқичларида, уларнинг сифатларини ўзига хос шаклларини бир пайтда яхшилаш муҳим аҳамиятга эга. Бунда асосий ролни жисмоний сифатларни ҳаракат таркибини ўзгартирмасдан ривожлантирувчи қўшмча жисмоний юкланишлар шароитида бутунлай бажарилувчи ҳаракатлар билан характерланувчи методларнинг аҳамияти катта.
Download 65,74 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish