9 декабрь-Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни
📌Бугун, Вилоят статистика бошқармасида «Коррупция давлат ва жамиятнинг ривожланишига жиддий путур етказадиган салбий иллатдир» хусусида семинар ташкил этилди. Унда Навоий шаҳар Адлия боʼлими ва Навоий вилояти ички ишлар бошқармаси масʼул ходими ҳамда бошқарманинг барча ходимлари иштирок этди.
Тадбирда Навоий шаҳар Адлия бўлими ходими Ў. Нормуродов томонидан коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш бўйича амалга оширилаётган изчил чора-тадбирлар, бу борада қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятига алоҳида тўхталиб ўтилди.
Маълумки, коррупция мамлакат тараққиётини ортга суриб, келажкни хавф остида қолдиради. Айниқса, таълим соҳасидаги коррупцион ҳолатлар бугунги кунда етук мутахассислар, жаҳон андозаси даражасидаги кадрлар тайёрлашни асосий мақсад қилиб олган мамлакатимиз олдида турган долзарб масалалардан биридир. Дунёда ривожланиш ва тараққиёт йўлини танлаган ҳар бир давлат энг аввало коррупция, таъмагирлик, порахўрлик каби салбий иллатларга қарши муросасиз кураш олиб боради.
Акс ҳолда, бундай жирканч иллатларнинг томир отишига йўл берилса, ўша жойда тараққиёт ва ривожланиш бой берилади.
☑️Коррупция – бу ҳар бир жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришини издан чиқарувчи энг хавфли жиноятдир. ☑️Ҳеч қайси мамлакат, бирон-бир ҳудуд ёки жамият йўқки у коррупцияга қарши иммунитетга эга бўлса. ☑️Бирлашган миллатлар ташкилотида барча давлатлар ҳамкорликда, таълим, тиббиёт, суд-ҳуқуқ, демократиянинг ривожланишига коррупциянинг кириб боришига асосий эътиборини қаратувчи тадбир ишлаб чиқилган. ☑️Халқаро тадбир ўзининг эътиборини коррупциянинг барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда энг катта тўсиқ бўлишга қаратади. ☑️Шу муносабат билан 2003 йил 9 декабрь куни Мексикада БМТнинг коррупцияга қарши конвенцияси имзоланган ва ушбу кун Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни сифатида эълон қилинган. Шу тариқа 2004 йил 9 декабрь кунидан бошлаб Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни сифатида нишонлаб келинмоқда.
Шунингдек тадбир давомида Ички ишлар бошқармаси масъул ходими сўзга чиқиб, ходимлар ўртасида юзага келиши мумкин бўлган коррупцион ҳолатларнинг олдини олиш, камчилик ва қонун бузилиш билан боғлиқ вазиятлар юзасидан маърузалар қилинди. Шу билан бирга, тартиб-интизом ва масъулиятни кучайтириш, жиноятчиликнинг олдини олиш муҳитини мустаҳкамлаш – ҳуқуқбузарликнинг олдини олишдаги асосий омил эканлиги таъкидлалаб ўтилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |