Йевропалик саййоҳлар маълумотлари
мир Тимурдан кейинги даврда Ўрта Осийонинг Ғарбий Йевропа мамлакатлари билан алоқалари заифлашиб борди, кейинчалик эса умуман тўхтади. Юқорида таъкидлаб ўтилганидек, бу ҳол биринчи галда асрлар давомида Ўрта Осийо давлатларини ташқи дунйо билан боғлаб турган Буюк ипак йўлининг ўз аҳамиятини йўқотганлиги билан боғлиқ эди. Ўзбек хонликлари ҳукмрон доираларининг изолятсионистик сийосати, уларнинг христиан дунйоси билан алоқалар ўрнатишга иштийоқсизлиги ҳам салбий рол ўйнади. Шунинг учун Ўрта Осийонинг XVI-XVIII асрлар тарихи Ғарбий Йевропа манбаларида кам йоритилган.
XIX асрда вазият бир мунча ўзгарди. Йевропа давлатлари, биринчи галда Буюк Британиянинг геосийосий манфаатлари бу йерга йевропалик саййоҳ ва элчилар юборилишига келишига сабаб бўлди. Уларнинг асосий мақсади хонликлар ижтимои-сийосий аҳволи тўғрисида маълумот тўплаш эди.
Бухоро амирлигига биринчилар қаторида ташриф буюрган йевропаликлардан бири инглиз зобити Александр Бйорнс эди. У 1832-йилда Ҳиндистон генерал-губернаторининг топшириғи билан Бухорога келади. Аммо у асл кимлигини сир тутиб, ўзини арман савдогари этиб кўрсатади. Бйорнс Бухорода бир ойча туриб, Ҳиндистонга қайтади. Сафар давомида тўплаган материаллар асосида у "Бухорога сайоҳат" номли китобини йозади. Унда муаллиф Бухородаги бозорлар (шу жумладан, қул бозори), шаҳар аҳолисининг хулқ-атвори ва анъаналари, савдо ишлари, амир саройининг ҳайоти ва кундалик турмуши, шаҳардаги осори-атиқалар тўғрисида маълумотлар йозиб қолдиради. Асарда тарихий, этнографик ва иқтисодий характерга эга маълумотлар ҳам оз эмас.
XIX асрнинг 60-йилларида Ўрта Осийога венгер олими ва саййоҳи Арминий Вамбери (1832-1913) ташриф буюради. Вамбери камбағал яҳудий оиласида туғилган эди. Йошлигидан унда тилларни ўрганишга ҳайратомуз қобилият борлиги намойон бўлди: у 20 дан ортиқ тилда эркин сўзлашарди. Иқтидорли йош йигит Арминий тарих, география, филология, фиқҳ (мусулмон ҳуқуқи) каби фанларни пухта ўрганди. 1861-йилда Венгрия Фанлар академиясининг мухбир-аъзоси этиб сайланди. Вамбери тўрт йил давомида Истанбулда яшаб, бу ерда немис-татар ва немис-чиғатой луғатларини тузди.
1862-1864-йилларда Венгрия Фанлар академиясининг молиявий кўмаги билан у Эрон ва Ўрта Осийога сайоҳат қилди. Маккадан қайтайотган ҳожилар билан бирга Вамбери дастлаб Хивага келди, кейинчалик Қўнғирот, Бухоро, Самарқанд ва Қарши шаҳарларига борди. Сўнгра Ҳирот, Машҳад, Теҳрон ва Истанбул орқали ватанига қайтиб келди. 1865-йилда у Пешт университетининг профессори этиб сайланади. Вамбери Шарқ халқларининг тарихи, этнографияси ва тилшунослиги бўйича қатор асарлар йозди. Ўзининг публисистик асарларида у чоризмнинг Ўрта Осийода олиб борган босқинчилик сийосатини қоралади, лекин айни вақтда Буюк Британиянинг бу минтақада юритган сийосатига ижобий муносабатда бўлади. Бундан айрим тадқиқотчилар Вамбери Британия разведкасига хизмат қилган, деб тахмин қиладилар.
Ўрта Осийога қилган сайоҳати чоғида Вамбери пинҳона кундалик юритган. Ўша пайтда кундалик тутиш хавфли иш эди: унинг йозишича, ҳамма жойда уни кузатишган, пайт пойлаб саййоҳни жосусликда айбламоқчи бўлишган. Шунинг учун у ўз мулоҳазаларини венгер тилида, араб йозувида, алоҳида қоғоз парчаларига жулдур дарвишлик кийими остида яширилган қалам билан йозган.
Вамберининг "Ўрта Осийо бўйлаб сайоҳат" асари қамраб олинган муаммолар кўлами ва илмий теранлик жиҳатидан Ханиковнинг асаридан қолишмайди. Муаллиф Хива хонлиги ва Бухоро амирлиги ҳайотининг кенг манзарасини тасвирлайди. Унинг ўткир нигоҳи хонликларнинг сийосий тузуми, иқтисодий аҳволи, диний муассасалар фаолияти, аҳолининг кундалик ҳайоти ва бошқа масалаларни қамраб олган. Айрим тадқиқотчилар муаллифни баъзи ноаниқликларга йўл қўйганлиги учун танқид қилишган, аммо бундан қатъи назар, Вамбери келтирган маълумотлар ўзининг обйективлиги билан ажралиб туради.
X
Do'stlaringiz bilan baham: |