9-6 mts 20 guruh talabasi shamsiyeva Nargizaning O‘zbekistonning yangi tarixi fanidan tayyorlagan mustaqil ishi 3-4 мавзу. Ўзбекистон Республикасидаги ижтимоий


Ўзбекистон Республикасида таълим соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар



Download 55,45 Kb.
bet2/2
Sana23.02.2022
Hajmi55,45 Kb.
#139393
1   2
Bog'liq
Mustaqil ish

3.2. Ўзбекистон Республикасида таълим соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар. Мустақилликнинг дастлабки йилларида таълим тизими. Маданий-маънавий ривожланишнинг энг муҳим пойдевори – таълим тизимидир. Чунки замон талабларига жавоб берадиган, илғор фан-техника, технология ютуқларини эгаллаб олган кадрларни етиштирмасдан жамиятни юксалтириб бўлмайди.


Ўзбекистонда 1992-йил 2-июлда “Таълим тўғрисида”ги қонун қабул қилинди. Бу дастуруламал ҳужжатда таълим соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий тамойиллари, таълим тизими, унинг бошқарув таркиби, педагог ходимларнинг бурч ва масъулиятлари аниқ белгилаб берилди. Мустақилликнинг дастлабки йилларида 10 мингдан ортиқ халқ таълими ходимига давлат уйлари, 22 мингдан ортиқ ходимга эса ташкилот ва муассасалар тасарруфидаги уйлар бепул хусусийлаштирилиб берилди. 50 мингдан ортиқ педагог ходимга шахсий қурилиш учун ер майдонлари ажратилди. Қишлоқларда истиқомат қиладиган педагог ходимларнинг ҳаммаси коммунал хизмат учун тўловлардан озод етилган бўлсалар, шаҳарликлар унинг 50 фоизи миқдорида тўлаб бордилар. Кейинчалик коммунал хизмат бўйича бу имтиёзлар ойлик маошларига қўшиб бериладиган компенсация билан алмаштирилди.
1992-йилдаги қонун асосида умумий таълим қуйидаги босқичлар бўйича амалга оширила бошланди.
I босқич – бошланғич таълим (1–4-синф);
II босқич – асосий (таянч) мактаб (4–9-синф);
III босқич – юқори ўрта мактаб (10–11-синф);
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1996-йил декабрдаги қарори билан 1-октабр – “Ўқитувчилар ва мураббийлар куни” деб белгиланди ҳамда бу кун байрам сифатида дам олиш куни деб еълон қилинди. 1997-йилдан бошлаб ҳар йили 1-октабр «Ўқитувчилар ва мураббийлар куни» сифатида нишонланиб келинмоқда.
Ўзбекистонда жинси, тили, ёши, ирқий, миллий мансублиги, еътиқоди, динга муносабати, ижтимоий келиб чиқиши, хизмат тури, ижтимоий мавқейи, турар жойидан қатъи назар, ҳар кимга билим олишда тенг ҳуқуқлар кафолатланди.
Кадрлар тайёрлаш миллий дастури. Ўзбекистонда таълим соҳасидаги сиёсат 1997-йил 29-августда қабул қилинган “Таълим тўғрисида”ги янги таҳрирдаги қонун ҳамда Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида ўз аксини топди. 1996–1997-ўқув йилидан бошлаб мактабларнинг биринчи синфларида ўқиш лотин алифбосида олиб борилди. Янги алифбода ўқитиш учун зарур дастур, қўлланма ва дарсликлар яратилди.
Кадрлар тайёрлаш миллий дастури 3 босқичдаги ислоҳотлар асосида амалга оширилди.
I босқич – 1997–2001-йилларда дастурни амалга ошириш учун зарур бўлган ҳуқуқий-меъёрий, илмий-методик, молиявий-моддий шарт-шароитлар яратилди. Бунинг учун давлат томонидан қўшимча равишда 65 миллиард сўм маблағ сарф қилинди.
II босқич – 2001–2005-йилларни ўз ичига олиб, миллий дастур кенг миқёсда жорий этилди.
III босқич – 2005-йилдан бугунги кунгача. Бу босқичда Кадрлар тайёрлаш миллий дастури натижасида эришилган натижалар, тўпланган тажрибалар умумлаштирилиб, шу асосда юртимизда таълим тизими такомиллаштирилиб борилди. 2009-йилдан бошлаб юртимизда тўлиқ 12 йиллик мажбурий таълим жорий этилди. 9 йиллик умумий ўрта таълим саводхонлик асосларини, умумий ўрта таълим олиш учун зарур бўлган билим ва кўникмаларни шакллантиришга қаратилган.
Болалар биринчи синфга 6–7 ёшдан қабул қилинади. Умумий ўрта таълим керакли билимлар ҳажмига асос солади, мустақил фи крлаш, ташкилотчилик қобилиятлари ва амалий тажриба кўникмаларини ривожлантиради, дастлабки касбий йўналиш ва навбатдаги таълим босқичини танлашга замин яратади. Таълим тизими Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги қонуни асосида мактабгача таълим, умумий ўрта, ўрта махсус таълим, олий таълим, олий таълимдан кейинги таълим, малака ошириш ва кадрларни қайта тайёрлаш, мактабдан ташқари таълим шаклларидан иборат. Президентнинг 2004-йилдаги фармони асосида 2004–2009-йилларда Мактаб таълимини ривожлантириш Давлат умуммиллий дастури қабул қилинди. Дастур доирасида янги мактаблар қурилди, бошқалари капитал таъмирланди; аниқ ва табиий фанлардан ўқув лабораториялар зарур ускуналар билан жиҳозланди. Умумий ўрта, умуман, таълимнинг барча босқичларида янги ўқув дастурлари, давлат таълим стандартлари яратилди. Мактаб дарсликлари тамомила янгиланди ҳамда фан ва амалиёт ютуқлари билан бойитиш бўйича такомиллаштириб борилди. Мултимедиа ўқув адабиётлари ҳам яратилиши йўлга қўйилди. Республикада фаолият юритаётган 10 мингга яқин мактабларнинг моддий-техника таъминоти ҳам давлат ҳисобидан амалга оширилди.
Ўрта-махсус, касб-ҳунар таълим тизимининг ташкил этилиши. Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги қонунига мувофиқ умумий ўрта таълимнинг тўққиз йиллик этиб белгиланиши муносабати билан тўққиз йиллик мактабни тугатган барча ўқувчилар таълим олишни ўрта махсус ёки касб-ҳунар коллежларида давом эттирдилар. Бу янги таълим тизимига босқичма-босқич ўтилди, яъни Кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг 1-босқичи (1997–2001) доирасида амалга оширилди. Шу давр мобайнида 300 га яқин янги турдаги таълим муассасалари очилди. Ўрта махсус таълим соҳасида вилоятларда бизнес мактаблари, умумтаълим мактабларида касб-ҳунар курсларининг очилиши, бозор иқтисодиёти талабларидан келиб чиққан ҳолда янги мутахассисликлар (фермер, солиқ ва божхона ходими, аудит ва ҳоказо) киритилди. Унга биноан, юртимизда 1997-йилдан бошлаб ҳозирга қадар 1400 дан ортиқ касб-ҳунар коллежи, 200 га яқин академик лицей бунёд этилди. Улар соҳалар бўйича мутасадди ташкилотлар ва олий таълим муассасаларига бириктирилиши туфайли бу босқичда ўқув жараёни самарали ташкил этилиб, коллеж битирувчиларининг иш билан таъминланишига эътибор қаратилганига қарамай, бу борада қониқарли натижага эришилмади.
2017-йилги ислоҳотлар. Таълим тизимида амалга оширилган ислоҳотлар, 12 йиллик таълимни такомиллаштириш йўлидаги тадбирлар кутилган натижани бермади. Йиғилиб қолган муаммолар соҳани туб ислоҳ қилишни, дунёнинг ривожланган мамлакатлари тажрибасидан фойдаланиш зарурлигини тақазо қилди. 2017-йил умумтаълим ва ўрта махсус касб-ҳунар таълими тизимида туб ислоҳотлар йили бўлди. Халқ қабулхоналари ва Президентнинг виртуал қабулхонасига тушган таклиф ва мулоҳазалар, шунингдек, республика мактабларидаги битирувчиларнинг ота-оналари ўртасида ўтказилган сўровнома натижаларидан келиб чиқиб, Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан 9+3, яъни 12 йиллик мажбурий таълимдан 11 йиллик таълимга ўтилди.
2017-йилнинг ўзида 10-синф ўқувчилари учун 9 млн. нусха дарсликлар чоп этилди ва 10 мингга яқин умумтаълим мактабида 11 йиллик таълимга ўтилган ҳолда ўқитиш тизими йўлга қўйилди. Бу академик лицей ва касб-ҳунар коллежларига қабул жараёни билан баробар олиб борилди. Бунда ота-оналар ва ўқувчиларнинг хоҳиш-истаклари инобатга олинди.
2016/2017-ўқув йилида умумтаълим мактабларини тамомлаган 466 мингдан ортиқ ўқувчининг 288 минги 10-синфда ўқишни давом эттирдилар. Мактабгача таълим тизими узлуксиз таълимнинг бирламчи, энг асосий бўғинидир. Мактабгача таълим, 6–7 ёшгача оилада, болалар боғчасида ва бошқа таълим муассасаларида олиб борилади. Мутахассисларнинг илмий хулосаларига кўра, инсон ўз умри давомида оладиган барча ахборот ва маълумотнинг 70 фоизини 5 ёшгача бўлган даврда олади. Шу боис, болаларнинг соғлом ва билимли, етук салоҳиятли кадрлар бўлиб вояга етишида боғча тарбияси жуда муҳим ўрин тутади. Мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, мактабгача таълим муассасалари тармоғини кенгайтириш, малакали педагог кадрлар билан таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2017-йил 30-сентабрда “Мактабгача таълим тизимини бошқаришни такомиллаштириш тўғрисида”ги фармонни имзолади. Унга кўра, Мактабгача таълим вазирлиги ташкил этилди. Янги вазирлик тизимига Қорақалпоғистон мактабгача таълим вазирлиги, Тошкент шаҳри мактабгача таълим бош бошқармаси, вилоятларнинг мактабгача таълим бошқармалари ва уларнинг шаҳар ва туманлардаги бўлимлари киради.
2017-йилда Ўзбекистонда 4916 та мактабгача таълим муассасалари фаолият юритган. Охирги 20 йил давомида боғчалар сони 45%га камайган. Aйни дамда боғчага бораётган болалар умумий болалар сонининг 30%- ни ташкил қилади.
Олий таълим тизими. Президентнинг 1992-йил февралдаги фармони билан яна саккизта вилоят педагогика институтларига университет мақоми берилди. 1992-йил мартда вилоятлардаги педагогика институтлари негизида Aндижон Давлат университети, Бухоро Давлат университети, Термиз Давлат университети, Урганч Давлат университети, Қарши Давлат университети ташкил қилинди.
Энг замонавий ихтисосликлар бўйича алоҳида университет ва институтлар, жумладан, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, Навоий кон-металлургия институти, Мудофаа вазирлиги қошида Ҳарбий академия, Ички ишлар вазирлиги қошида Ички ишлар академияси, Банк-молия академияси каби ўнлаб янги олий ўқув юртлари ташкил этилди. Тошкент давлат электротехника ва алоқа техникуми институтга айлантирилди. 1993-йил талаба ва аспирантлар учун махсус стипендиялар белгиланди. Мамлакат қишлоқ хўжалиги учун зарур бўлган замонавий билимлар соҳиби бўлган юқори малакали мутахассис кадрларни тайёрлаш мақсадида Тошкент Давлат Aграр университети, Aндижон, Самарқанд Қишлоқ хўжалиги, Қарши Муҳандислик иқтисодиёт, Тошкент Ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш институтлари иш бошлади. Мамлакат вилоятларида олий универсал таълимни жорий этишда ривожланган давлатлар тажрибасига суяниб иш тутилди.
1992-йил дастлаб республикамизнинг 6 та олий таълим муассасасида тест синовии асосида ўқишга қабул қилиш тажрибадан ўтказилган эди. 1993-йилда эса 46 та олий таълим муассасаларининг 19 тасида тажриба тариқасида тест синовлари ўтказилди.
1994-йил Давлат тест маркази ташкил этилиб, шу йилдан бошлаб олий таълим муассасаларига тест орқали қабул жорий этилди. 1996-йилдан таълим олишда контракт-шартнома тўлови жорий этилди. 1997-йилги “Таълим тўғрисида”ги қонунга мувофиқ, 5 йиллик олий таълимдан 4 йиллик бакалавриат ва 2 йиллик магистратура босқичларидан иборат икки поғонали тизимга ўтилди. Шунингдек, Мамлакат Президентининг 2013-йилдаги “Юридик кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ юридик институт университет мақомида қайта ташкил этилди, 2014-йилдаги қарори асосида Тошкент давлат стоматология институти таъсис қилинди.
2017-йилдаги ҳолатга кўра, мамлакатимизда 80 дан ортиқ олий ўқув юрти, жумладан, 19 та университет, 37 та институтлар, 6 та академия, 1 та консерватория, 1 та рақс ва хореография олий мактаби, 13 та ОТМлар филиаллари, 7 та хорижий давлатлар ОТМларининг филиаллари фаолият кўрсатмоқда.
Малака ошириш тизими ҳам тубдан ислоҳ қилинди. Халқ таълими ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари қаторида олий таълим, тармоқ соҳаларида кадрларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш ишлари тамомила янги босқичга кўтарилди. Президентнинг 2015-йилдаги “Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига асосан 15 та етакчи олий таълим муассасалари – таянч олий ўқув юртлари сифатида белгиланди.
Олий таълимда халқаро ҳамкорлик. Кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг амалга оширилиши натижасида Ўзбекистонда нисбатан қисқа муддатларда дунёнинг етакчи давлатларида таълим соҳасида еришилган илғор ютуқларни, миллий анъаналарни ўз ичига олган янги модели ташкил қилинди.
Мустақиллик йилларида олий таълим тизимида олиб борилган изчил ислоҳотлар натижасида мамлакатимизда бир қатор чет ел университетларининг филиаллари очилди. Жумладан, Буюк Британиянинг Халқаро Вестминстер университети, Тошкент шаҳрида М.В. Ломоносов номидаги Москва давлат университети, И.М.Губкин номидаги Россия нефт ва газ давлат университети, Сингапур менежментни ривожлантириш институти, Италиянинг Турин политехника университети филиаллари иш бошлади. Шунингдек, Тошкентда Г.В. Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт академияси ва Жанубий Кореянинг Инҳа университети филиаллари ҳам ўзбек ёшларига ўз таълим сирларини ўргатмоқдалар. Юртимиз ва хориждаги ўқув масканларида юзлаб иқтидорли ёшлар таълим олмоқда ва ўз малакасини оширмоқда. Бунда хорижий таълим муассасалари билан икки томонлама тажриба алмашиш йўлга қўйилгани муҳим аҳамият касб етмоқда.
Ўзбекистон Республикаси таълим даражаси бўйича дунёнинг ривожланган мамлакатлари қаторига чиқди. Ёшларни жаҳон фани ва билимлари хазинасидан баҳраманд қилишга катта эътибор берилмоқда. Республика ўқув юртларининг чет еллардаги ўқув марказлари билан алоқалари анча мустаҳкамланди. Чет еллик ўқитувчилар ва мутахассисларни хорижий тилда машғулот олиб бориш учун таклиф қилиш, шунингдек, чет эл ўқув ва илмий марказларида ходимларнинг малака ошириши ва талабаларнинг ўқиши кенгайиб бормоқда. Aйни вақтда жаҳоннинг кўплаб мамлакатларидан келган хорижий фуқаролар Ўзбекистонда таълим олишмоқда.
2017-йилги туб ислоҳотлар. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-йил 7-февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги фармонига мувофиқ, 2017–2021-йилларда олий таълим тизимини тубдан такомиллаштириш дастурини ишлаб чиқиш, ўқув дастурларини янада замонавийлаштириш, пуллик хизматлар кўрсатиш ва молиялаштиришнинг қўшимча манбаларини излашда олий ўқув юртларининг ваколатларини кенгайтириш йўли билан уларнинг мустақиллиги босқичма-босқич ривожлантириб борилади. 2017–2018-йиллар давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг етмишга яқин фармон, қарор ва фармойиши қабул қилинди. Бу том маънода таълим тизимидаги ўзгариш ва янгиланишлар жараёнини бошлаб берди. Ҳаракатлар Стратегиясида таълим ва ўқитиш сифатини баҳолашнинг халқаро стандартларига ўтишда олий таълим муассасалари фаолияти ва самарадорлигини оширишдаги устувор вазифалар белгилаб олинди.
Aна шуни назарда тутиб, Президент Ш.М.Мирзиёев “Ёшларни мустақил фикрлайдиган, юксак интеллектуал ва маънавий салоҳиятга эга бўлиб дунё миқёсида ўз тенгдошларига ҳеч қайси соҳада бўш келмайдиган инсонлар бўлиб камол топиши, бахтли бўлиши учун давлатимиз ва жамиятимизнинг бор куч ва имкониятларини сафарбар этамиз”, деган эди. 2017-йил 10 йилдан ортиқ вақт мобайнидаги танаффусдан кейин давлат ва жамиятдаги малакали кадрларга бўлган эҳтиёжлар инобатга олиниб, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан сиртқи таълим тизими тикланди, махсус сиртқи таълим такомиллаштирилди.
2017-йил 16-ноябрда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республика олий таълим муассасалари бакалавриатига кириш тест синовларини ўтказиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Унга мувофиқ 2018–2019-ўқув йилидан бошлаб алоҳида иқтидор талаб этиладиган маданият, санъат, дизайн, тасвирий ва амалий санъат, мусиқий таълим, санъацҳунослик, спорт ва жисмоний тарбия соҳасидаги таълим йўналишларида тест синовлари ўтказилмайди. Масалан, Ўзбекистон давлат консерваторияси, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти, Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти ва алоҳида иқтидор талаб этадиган таълим йўналишларига фақат ижодий имтиҳонлар орқали қабул қилиш йўлга қўйилади. Тиббиётга оид олий таълим тизимида ҳам бир қатор ислоҳотлар амалга оширилди. Жумладан, тиббиёт соҳасида бакалавриат таълим йўналишларида ўқиш муддати 7 йилдан 6 йил ва тиббий профилактика йўналишида 6 йилдан 5 йил этиб белгиланди.
Тест синовлари шаффоф ва ҳаққоний ўтишини таъминлаш мақсадида, ушбу тизимни такомиллаштириш ҳамда абитуриентлар, ота-оналарга енгилликлар туғдириш мақсадида мавжуд тизимни ислоҳ қилиш талаб этилди. 2018–2019-ўқув йилидан бошлаб тест жараёнини бир кунда емас, 15 кун давомида ўтказиш, натижасини эса имтиҳоннинг ертасига еълон қилиш вазифалари қўйилган.
Олий таълимдан кейинги таълим. 2012-йилга қадар аспирантура (3 йил) ва докторантура (3 йил)дан иборат бўлиб, 2012–2017-йилларда бир босқичли докторантура фаолият олиб борди. 2013–2017-йиллар оралиғида фақат 360 га яқин тадқиқотчи докторлик диссертациясини ҳимоя қилган. Бу эса республикадаги олий таълим ва илмий тадқиқот муассасалари учун олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларга бўлган еҳтиёжни қондира олмади. Олий ўқув юртидан кейинги таълим соҳасини янада такомиллаштириш, илмий-тадқиқот фаолиятида ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини намоён этиш имкониятларини кенгайтириш мақсадида ҳамда бир қатор илғор хорижий мамлакатларнинг халқаро амалиётини ўрганган ҳолда 2017-йилнинг1-июлидан бошлаб олий ўқув юртидан кейинги таълимнинг икки поғонали тизими жорий этилди. Биринчиси – диссертация ҳимоя қилиш ва тегишли фан тармоғи бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини беришни назарда тутувчи таянч докторантура ва иккинчиси – диссертация ҳимоя қилиш ва тегишли фан тармоғи бўйича фан доктори (Doctor of Sciense) илмий даражасини беришни назарда тутувчи докторантура тизимидир.
Download 55,45 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish