9 – мавзу: фалсафий антропология (инсон ҳАҚидаги таълимот) Инсон муаммосининг фалсафий талқини



Download 239,85 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/3
Sana22.02.2022
Hajmi239,85 Kb.
#85377
  1   2   3
Bog'liq
9-мавзу. Таркатма материал



9 – МАВЗУ: ФАЛСАФИЙ АНТРОПОЛОГИЯ (ИНСОН ҲАҚИДАГИ ТАЪЛИМОТ)
 
Инсон муаммосининг фалсафий талқини 
Инсоннинг табиати ва моҳиятини нима ташкил қилишини билишга қизиқиш қадим 
даврлардан бошланган. Инсон пайдо бўлибдики, у ўзини қуршаган дунѐни, унда ўзининг 
ўрнини ўрганиб келади.
Ҳозиргача, бизга маълум бўлган 2,5-3 минг йилдан бери фалсафа ва бошқа турли 
аниқ фанлар - турли илм соҳалари, уларгача эса мифология ва дин ҳам инсонни турли 
томондан, турли воситалар, йўллар билан ўрганиб уларнинг ҳар бири инсонни ўзича, 
ўзига хос жиҳатдан изоҳлаб, тушунтириб келишади. Шулар асосида инсон тўғрисида 
турлича тасаввурлар, турли хил таълимотлар, турли-туман назария концепция пайдо 
бўлади. 
Инсон муаммосини қадимдан бошлаб деярли кўпчилик аниқ фанлар ҳам ўрганиб 
келади. Хусусан, инсонни антропология, психология, педагогика, медицина фанлари
санъат ва маданият соҳаларига оид: адабиѐтшунослик, эстетика, этика фанлари; 
тилшунослик фанлари ҳам ўрганиб келишади. Булардан ташқари, тарих, иқтисод, 
сиѐсатшунослик, ҳуқуқшунослик фанлари ҳам инсон ҳаѐтининг у ѐки бу томонларини 
ўрганади. Инсоннинг танаси унинг ташқи ва ички тузилиши, ундаги ҳаѐт жараѐни каби 
табиий томонларини анатомия, физиология, биология, гистология, генетика сингари 
табиатшунослик фанлари ўрганади. Лекин бу барча санаб ўтилган фанлар инсонни турли 
томондан, унинг турли конкрет жиҳатларини ўрганади холос. Уларнинг ҳеч бири инсонни 
бир бутун ҳолда олиб, унинг умумий томонларини, яъни моҳиятини ва туб 
хусусиятларини ўрганмайди. Бу вазифани қадимдан фалсафа фани бажариб келади.
Инсон муаммосининг фалсафага оид масалалари деб қуйидагиларни ҳисоблаш 
мумкин: а) инсон моҳияти; б) инсонда ижтимоийлик ва биологик (табиийлик)нинг 
нисбати; в) шахснинг эркинлиги; г) инсоннинг мавжуд бўлиши (борлиғи) ва моҳиятининг 
диалектикаси; д) инсон ҳаѐтининг мақсад ва маъноси. 
Инсоннинг моҳиятини ўрганиш, аввало, унинг одам сифатида бошқа барча турдаги 
тирик мавжудотлардан, хусусан, ҳайвонлардан, ҳатто одамга жуда яқин маймунлардан 
фарқланувчи қандай табиий-биологик хусусиятларга эга эканлигини аниқлашни тақозо 
қилади.

Download 239,85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish