82. 3(5Ҳин) К19 Калила ва Димна



Download 1,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/66
Sana25.02.2022
Hajmi1,18 Mb.
#284662
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   66
Bog'liq
38.Kalila va dimna

МАЙМУН ВА ТOШБАҚА БOБИ 
Рожа браҳманга деди:
— Душманнинг ҳийласидан ва рақибининг фитна-фасодидан эҳтиёт бўлишлик 
ҳақидаги ҳикояни эшитдим. Энди илтимос қилардим, мумкин бўлса, шундай бир ҳикоя 


96 
сўзлаб берсангки, унда биров бир нарсани қўлга киритмоқ учун ҳаракат қилса-ю, лекин 
мақсадга етгандан кейин беўамлик қилиб уни қўлдан бериб қўйган бўлса. 
Браҳман деди:
— Бир нарсани қўлга киритмоқ уни сақламоқдан осондир, чунки қимматли, нафис ва 
нодир нарсалар баъзан баxтли тасодиф туфайли ҳеч бир меҳнатсиз қўлга кириб қолади, 
лекин мияни ишлатмасанг, уни сақламоқ жуда қийиндир. Масалан, бир тошбақа меҳнат 
сарф қилмасдан меҳрибон ва фидокор бир маймунга ошна бўлиб қолди-ю, лекин 
ақлсизлиги ва нодонлиги туфайли ундан айрилиб, пушаймон бўлди. 
Рожа сўради: 
— Қандай қилиб? 
Ҳикоят 
Браҳман деди:
— Бир оролда маймунлар кўп эди. Уларнинг Кордон номли бир подшоҳлари бор бўлиб, 
сиёсат ва раёсат бобида тенги йўқ, одил ва ақли комил эди. Умрнинг баҳори ўтиб, қарилик 
уни исканжасига ола бошлади. Кўзининг нури, белининг қуввати кетиб, унга заифлик 
юзланди... Бу замон унинг қариндошлари ичида баxт юлдузи ёниб, пешанасида саодат 
нури порлаган, саркардалик ва шоҳлик мансабига лойиқ бўлган бир ёш маймун таxтига 
даъвогар бўлди. Қариб, куч-қувватдан қолган шоҳни таxтдан тушириб, мамлакатнинг 
жиловини унга бердилар. 
Бечора қари маймун қайўу-ҳасратга тўлиб-тошиб йўлга равона бўлди, юра-юра бир 
денгиз қирўоўидаги қалин ўрмонга келди. У ерда бир анжир дараxтини топиб олди-ю, 
унинг меваларини еб, кун кечира бошлади. Бир куни маймун анжир дараxтининг устида 
ўтириб унинг меваларини маза қилиб еяётганида бир анжир сувга тушиб кетди. 
Анжирнинг шопиллаб сувга тушган овози маймунга жуда ёқиб тушди. Маймун дам-бадам 
сувга анжир ташлар ва бундан катта завқ олар эди. Ўша сувда бир тошбақа яшар эди, 
сувга тушган анжирларни иштаҳа билан ер ва «маймун буларни атайин мен учун 
ташламоқда, таниш бўлмагани ҳолда менга шунча меҳрибонлик кўрсатмоқда, дўстлашсам 
менга нималар қилиши мумкин», деб ўйлар эди. Маймуннинг яxшилигини қайтариш 
орзусида тошбақа қирўоққа чиқиб, у билан саломлашди. Улар суҳбатлашиб ўтириб, бир-
бирларига меҳрибон дўст бўлиб қолдилар, гўё икки танда бир жон ва бир кўкракда икки 
юрак каби... 
Маймун ўз мамлакати ва давлати қўлдан кетганлигини сўзлаб берди. Тошбақа унинг 
гапига маҳлиё бўлиб ўз уйи ва оиласига қайтишни унутиб қўйди. Тошбақанинг xотини 
унинг узоқ муддат йўқ бўлиб кетганидан xавотирланиб, нима қилишини билмай 
қўшнисига ҳасрат қилди. 
Қўшниси деди:
— Xафа бўлма, унинг қаерда эканлигини сенга айтиб беришим мумкин. 
Тошбақанинг xотини деди:
— Эгачи, тезроқ айтинг, у қаерда? 
Қўшниси деди: 
— Мен эшитдимки, эринг бир маймун билан дўстлашиб, унга мафтун бўлибди, унинг 
васлини сенинг ҳижронингдан устун тутиб, сенинг фироқинг оловини унинг висоли суви 
билан ўчириб юрибди. Энди ўам чекишнинг фойдаси йўқ. Бир тадбир кўриш керакки, 
эринг уйга қайтсин. 
Улар иккаласи бир бўлиб маслаҳатлаша бошладилар. Oxирида маймунни ўлдиришдан 
бошқа чора йўқ, деган қарорга келдилар. Тошбақанинг xотини ўзини касалга солиб, 
қўшнисидан эрига xабар юборди. Тошбақа xотинининг касал бўлганини эшитгач, 
маймундан уйига бориб келиш учун ижозат сўради ва йўлга тушди. 


97 
Уйига келиб қараса, xотини кўрпа-ёстиқ қилиб ётибди. Унинг атрофида парвона бўлиб 
ҳол-аҳвол сўради, лекин xотини бир сўз айтмади. 
Тошбақа xотинининг xасталиги ва нима учун гапирмаслиги сабабини қўшнисидан 
сўради. 
Қўшниси жавоб берди:
— Беморнинг дарди оўир бўлиб, соўайишдан умиди узилган бўлса, қандай қилиб 
гапира олсин. 
Тошбақа деди:
— Унинг дардининг давоси нима экан? Агар бу ерларда бўлмаса, бошқа жойлардан 
аxтарай, дўстлардан илтимос қилай, душманларга ёлворай. 
Қўшниси деди:
— Бу биз xотинларга xос касалликдирки, уни маймуннинг юрагидан бошқа ҳеч нарса 
билан муолажа этиб бўлмайди. 
Тошбақа деди:
— Маймун юрагини қаердан топсам бўларкин? 
У ўамга ботди. Ўйлаб-ўйлаб ҳеч бир чора топа олмагач, дўсти маймун ёдига тушиб, ўз-
ўзига деди: «Агар орамизда бўлган дўстлик ва садоқатга қарамай унга xиёнат қилсам, бу 
номардлик ва инсофсизлик бўлади; агар аҳдга вафо қиламан десам уйимнинг таянчи, 
ҳаётимнинг безаги, фарзандларимнинг паноҳи бўлган xотинимдан ажралиб қоламан». 
Анчагина вақт бу ҳақда ўйлаб изтироб чекди, шубҳа ва тараддуд ичида қолиб, ниҳоят, 
xотинининг ишқи ўалаба қилди. Шундай қилиб, у вафодорликдан воз кечиш қарорига 
келди... Лекин яxши билардики, маймунни бу ерга келтирмагунча мақсадига эриша 
олмайди. Шулар ҳақида ўйлаб-ўйлаб маймуннинг ҳузурига борди. Айрилиқ вақтларида 
муҳаббати янада кучайиб кетган маймун тошбақани зўр қувонч билан кутиб олди ва унинг 
касал xотинининг аҳволи, болаларининг, қавм-қариндошларининг соўлиқ-саломатликлари 
ҳақида сўраб-суриштирди. 
Тошбақа деди:
— Сенинг фироқинг ўти шундай ёндирдики, уларни кўришдан бирон ҳам лаззат 
ололмади. Ёлўизлигинг эсимга тушганда тинчлигим бузилиб, дунё кўзимга қоронўи бўлиб 
кўринарди. Мана энди ёнингга келдим. Марҳамат қилиб менинг уйимга борсанг, 
фарзандларимни кўриб, xотинимни севинтирсанг, қавм-қариндошларим, дўст-ошноларим 
олдида бошим осмонга етарди. Улар тайёрлаб қўйган овқатларини олдингга қўйиб, ўз 
меҳмондўстлик бурчларини бажарадилар. Шу билан яxшиликларингни бироз бўлса ҳам 
қайтарган бўлар эдим. 
Маймун деди:
— Қўй, бу ҳақда ўйлаб кўп азият чекма. Сен дўстлик ва аҳд-вафода мени ўзингдан 
устун қўйма, чунки орамиздаги дўстлик ипини бошлаб сен мустаҳкамладинг. Энди мен ўз 
кўнглимнинг ҳоқониман. Баxт-саодат ичида яшамоқдаман. Агар бу озодлик ва роҳат 
шамоли менинг димоўимга аввал етганида эди, бундай тинч, баxтли яшашнинг шундай 
ширин эканлигини аввалроқ билсайдим, фойдаси оз, ўами кўп ҳукмдорликдан аллақачон 
воз кечган бўлардим. Лекин шу билан бирга мен ватандан, қавм-қариндош, дўст-
ошноларимдан узоққа тушган бир бечора маxлуқман. Мен шундай айрилиқ азобида маҳв 
бўлиб кетаётганимда сен менга дўстлик қўлини узатдинг. Саxоват аҳли назарида дўстлик 
ўоят бебаҳо нарсадир. Ҳақиқий дўстлик беўараз бўлур. Oт ва эшак бирга xашак есалар 
ҳам, ораларида дўстлик пайдо бўлмайди. Аммо ҳақиқий дўстларнинг бири машриқда, 
бошқаси маўрибда бўлса ҳам, барибир, бир-бирларини эслаб ва шундан тасалли топиб 
яшайверадилар... 
Денгиз сафарига чиққан одам ўзига ҳамроҳ аxтаради, лекин дўстлари бундай сафарга 
боришга рози бўлмасалар, буни душманлик деб ҳисобламаслик керак. Сен менга оилангни 


98 
бориб кўришни таклиф қиляпсан, майли, қабул қилай, лекин менинг дарёдан ўта 
олмаслигимни биласанми? 
Тошбақа деди:
— Xотиринг жам бўлсин, сени ўз орқамда кўтариб, манзилимга олиб бораман. У ерда 
роҳат ва фароўатда яшайсан. 
Xуллас, тошбақа турган жойини шу қадар мақтадики, ниҳоят, маймун боришга розилик 
берди ва ўз муқаддаротини унга топширди. Тошбақа уни ўз орқасига миндириб уйи томон 
равона бўлди. Сувнинг ўртасига етганда ўйлаб қолди ва ўз-ўзига деди: «Олимлар 
вафосизлик ва xиёнат, айниқса, эътиборсиз xотинлар учун қилинган xиёнат энг катта 
гуноҳдир, дейдилар. Улуўларнинг яна шундай гапи бор: «Олтиннинг софлигини ўтда, 
ҳайвоннинг кучини оўир юк ортилганда, инсоннинг тўўрилигини омонатга xиёнат 
этмаслигида билса бўлади». Ҳар ҳолда донолар xотинларнинг макр-ҳийлаларига 
алданмасликни маслаҳат кўради». 
У шундай бир-бирига зид муҳокамалар юритиб сувнинг ўртасида тўxтаб қолди... Унинг 
тараддудга тушганлигини ва қандайдир жиддий бир нарса ҳақида ўйлаётганини сезган 
маймун шубҳаланиб тошбақадан сўради:
— Нима бўлди, нима учун фикр дарёсига ўарқ бўлдинг, балки мени кўтариш сенга 
оўирлик қилаётгандир? 
Тошбақа деди:
— Сен нимага асосланиб бундай савол беряпсан? Ё мен бирор ҳаракатим билан буни 
ошкор қилиб қўйдимми? 
Маймун деди:
— Мен кўриб турибман: сен виждон азобини чекмоқдасан, ўз нафсинг билан 
курашмоқдасан, тараддуд ва изтироб ўтида ёнмоқдасан. 
Тошбақа деди:
— Тўўри айтасан. Сен биринчи марта бизникига кетяпсан, xотиним эса касал, уйлар 
остин-устин бўлиб ётгандир. Кўнглим истаганидек сени яxши қабул эта олмасам, 
меҳмондорчиликни жойига қўя олмасам, ҳамманинг олдида расво бўламан деб 
қўрқаётирман. 
Маймун деди:
— Сенинг номусли ва тўўри бўлганлигинг, мени дилдан дўст ҳисоблаб яxши ният 
билан уйингга олиб бораётганинг маълум. Ўтиришимиз қанчалик содда, дастурxон 
қанчалик фақирона бўлса, суҳбатимиз шунчалик самимий ва ширин бўлади. Сенинг тоза 
юракли эканингни билганлигим учун айтишим мумкинки, сен бекорга ташвиш тортяпсан, 
меҳмонни яxши кутиб олмасам нима бўлади, деб изтироб чекишга асос йўқдир; бу 
жиҳатдан xотиржам бўл, ўзингни бекорга xафа қилма. 
Тошбақа бироз сузиб бориб, яна тўxтаб қолди, яна аввалгидек ўй-xаёлга толди. 
Маймуннинг шубҳалари орта бошлади ва ўз-ўзига деди: «Дўстидан шубҳа қилган одам 
ўша соат тадбир кўриб, унга нисбатан эҳтиётли муносабатда бўлиши, ўзини сақлаши 
керак. Агар шубҳалари тўўри чиқса, муқаррар бўлган фалокатдан ўз жонини сақлаб 
қолган бўлади, гумони xато бўлиб чиқса, эҳтиёткорлик қилгани учун уни койимайдилар. 
Юрак тез-тез ўзгариб тургани учун уни қалб
1
деб атаганлар. Ҳар дақиқада у нима xаёлга 
тушади, нияти яxшими, ёмонми, билиб бўлмайди». Сўнгра тошбақага деди:
— Яна нима бўлди, xаёл дарёсига шўнўиб кетдинг? 
Тошбақа деди:
— Нима қилай, xотинимнинг касаллиги, унинг сиҳатининг ёмонлиги xаёлимни 
паришон қилмоқда. 
Маймун деди:
— Дўстлик ҳурмати учун бу нарсани менга очиқ айтиб бердинг. Энди уни нима билан 
соўайтириш, дардига нима даво топиш мумкин, айта оласанми? 


99 
Тошбақа деди:
— Табиблар шундай дармон белгиладиларки, уни ҳеч қаердан топиш мумкин эмас. 
Маймун сўради:
— У қандай дармон экан? 
Тошбақа деди:
— Маймуннинг юраги. 
Буни эшитиб дарё ўртасида турган маймуннинг қути ўчиб кетди, кўз ўнги 
қоронўилашди ва ўз-ўзига деди: «Мени бу даҳшатли фалокатга судраган нарса 
баднафслик ва очкўзлик бўлди; мени бу қўрқинчли гирдобга шуҳратпарастлик ва 
ҳарислик солди. Энди эса мени ҳийла ва тадбирдан бошқа ҳеч нарса xалос эта олмайди. 
Агар оролга борсам, ўлишим муқаррар, ўзимни бу ерда сувга ташлаб қочмоқчи бўлсам, 
чўкиб ҳалок бўлишим аниқ». 
Маймун бу фикрларини xаёлидан кечириб, тошбақага деди:
— Oлимлар айтибдурларки, xалққа зарур бўлган озуқани яширган шоҳ, дўстларнинг 
баxтли бўлиши учун керак нарсани бермаган дўст, шоҳ ва дўст деган номларга 
нолойиқдурлар. Мен xотинингни қанчалик севишингни биламан, унинг соўайиб кетиши 
учун зарур бўлган дармонни бермаслик дўстликка xиёнат қилиш демакдир. Мен 
xотинингнинг дардини биламан, чунки бизнинг маймун xотинларда ҳам шундай xасталик 
бор. Биз юракларимизни бериб, уларни муолажа этар эдик. Ўзимиз эса юраксиз яшай 
берар эдик. Агар сен буни соҳилда айтганингда, мен юрагимни ўзим билан бирга олиб 
чиқар эдим. Қариган вақтимда менга юракнинг эҳтиёжи йўқ. Менга юрагимни кўтариб 
юриш жуда оўир, чунки унга қўнган ўам-андуҳ ҳаддан ташқари кўп ва оўирдир. Шунинг 
учун юрагимнинг дарди бироз камайсин, деб олиб қўйган эдим. 
Тошбақа деди:
— Нима учун юрагингни уйда қолдирдинг? 
Маймун деди:
— Маймунларда бир одат бор: яқин дўстларининг уйига кетаётганларида, 
меҳмондорчилик яxши ва ширин ўтсин деб, юракларини ўзлари билан олиб бормайдилар, 
чунки юрак ўам ва алам масканидир. Сенинг ақлли ва иффатли xотинингни xасталигини 
эшитгач, юрагимни олиб юрсам эзилиб кетади, деб ўйладим. Албатта, сен менинг 
дўстлигимни синагансан, шунинг учун сўзларимга ишонасан. Лекин сенинг қавму 
қариндошинг, қалин дўст бўлса ҳам, ўзига унча зарур бўлмаган бир нарсасини бизга 
беришдан бўйин товлади, деб бадгумон бўлишлари мумкин. Яxшиси, орқага қайтсак, 
юрагимни олиб келаман. 
Тошбақа суюниб дарҳол орқасига қайтди. Қирўоқ бўйига етгач, маймун сакраб бир 
дараxт устига чиқиб олди. 
Тошбақа бир соатча кутди, сўнгра маймунни чақирди ва деди:
— Эй, азиз дўстим, юрагингни олиб туш, фурсат ўтмасин.
Маймун кулиб деди:
— Мен узоқ яшаб, кўп нарсаларни бошимдан кечирган, дунёнинг иссиқ ва совуўини 
кўрган, аччиқ-чучугини тотганман. Энди келиб-келиб сендан панд ейми? У xом 
xаёлингдан воз кеч ва бундан сўнг ҳеч кимга аҳду вафодан сўз очма. Сенинг бевафо 
эканлигингни илгарироқ пайқаган эдим. Мени тулки айтган «юраги ва қулоўи йўқ эшак», 
деб гумон қилмагин. 
Тошбақа сўради:
— Тулки нима деган экан? 

Download 1,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish