Диний экстремизм, терроризм ва уюшган жиноятчиликнинг бошқа шаклларига қарши курашиш бўйича ташкилий-амалий чора-тадбирларни кучайтириш.
Сўнгги йилларда дунёнинг турли мамлакатларида, хусусан, Франция, Бельгия, Германия, Туркия, Покистонда юз берган террорчилик ҳаракатлари диний экстремизм, терроризм каби таҳдидларнинг кучайиб бораётганлигидан далолат беради.
диний экстремизм( лот. қўрқўв, дахшат)– ёвуз мақсадлар йўлида, куч ишлатиб, одамларни гаровга олиш, ўлдириш, ижтимоий объектларни портлатиш, қўрқув ва ваҳимага солишдан иборат бўлган хатти-ҳаракатларга асосланган зўравонлик усули. Қўрқитиш ва даҳшатга солиш орқали ўз ҳукмини ўтказишга уриниш террорчиликка хос.
терроризм – экстремизмнинг дин ниқоби остида намоён бўлиш шакли бўлиб, у муаммоларни ҳал этишда ўта кескин чора-тадбирларни, фикр-қарашларни ёқловчи вайронкор назария ва амалиётини англатади. У намоён бўлиш кўламига кўра, ҳудудий, минтақавий, халқаро шаклларга бўлинади. Диний экстремистлар қаерда фаолият кўрсатмасин, асосий мақсади диний давлатни барпо қилиш бўлиб, бунга ўзаро низолар, ихтилофлар, қуролли тўқнашувлар орқали, яъни қон тўкиш ва зўрлик билан эришишни кўзлайди. Бу эса давлат мустақиллигига ҳам, жамият тараққиётига катта ғов бўлади.
ақидапарастлик – муайян шароитда, бирон-бир ғоя ёки тамойилга қатьий ишонч ва уни мутлақлаштириш асосида шаклланган қойда ва тартибларни, бошқа шароит, холат, вазиятни ҳисобга олмаган, уўр-қўрона қўллашга уринишга асосланган вайронкор мафкура шакли.
бузғунчиғоялар – кишининг оламга фаол муносабатининг ўзига хос шакли бўлиб, мавжуд объектлар ва тизимларни барбод қилиш, уларга зарар етказиш бундай муносабатнинг асосий мазмунидир.
Коррупцияга қарши курашишнинг ташкилий-ҳуқуқий механизмларини такомиллаштириш ва коррупцияга қарши курашиш тадбирларининг самарадорлигини ошириш.
Аҳолининг ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий онгини ошириш, бу борадаги чора-тадбирларни амалга оширишда давлат тузилмаларининг фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари билан ўзаро самарали ҳамкорлигини ташкил этиш.
Жамиятда аҳоли ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданияти даражасининг юксаклиги – демократик ҳуқуқий давлат ва эркин фуқаролик жамиятининг муҳим мезонларидан бири ҳисобланади. Бугунги кунда аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш масалалари давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланди.
аҳолининг ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий онгини ошириш, бу борадаги чора-тадбирларни амалга оширишда давлат тузилмаларининг фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари билан ўзаро самарали ҳамкорлигини ташкил этиш борасида қуйидаги вазифалар белгиланган:
Биринчидан, қабул қилинган қонун ҳужжатларини аҳоли ва ижрочиларга ўз вақтида етказишнинг самарали тизимини яратиш мақсадида “Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ишлаб чиқилади. Унда қуйидаги муносабатларни тартибга солиш назарда тутилади:
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тарқатишнинг амалий ташкилий-ҳуқуқий механизмлари;
ҳуқуқий ахборотни тарқатишга масъул бўлган давлат органлари ва уларнинг ваколатлари;
норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинганидан сўнг уларнинг фойдаланувчигача етказиш босқичлари;
қабул қилинган қонун ва қонуности ҳужжатларининг концепциялари, тушунтириш хатларини эълон қилиш тартиби ва бошқалар.
Иккинчидан, фуқаро, жамият ва давлатнинг ўзаро муносабатларида аҳолининг ҳуқуқий маданияти ва ижтимоий фаоллигини янада юксалтириш, давлат органлари ходимлари, мансабдор шахслар ва фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш самарадорлигини таъминловчи механизмларни такомиллаштириш ва бу борадаги муносабатларни тартибга солиш имконини беришга қаратилган Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш Миллий дастури лойиҳаси тайёрланади ва қабул қилинади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 25 июндаги “Ҳуқуқий тарбияни яхшилаш, аҳолининг ҳуқуқий маданияти даражасини юксалтириш, ҳуқуқшунос кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, жамоатчилик фикрини ўрганиш ишини яхшилаш ҳақида”ги Фармони қабул қилинди.2 Ундан сўнг 1997 йил 29 августда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан “Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш Миллий дастури”3тасдиқланиб, унинг асосида таълим тизимининг барча босқичларида, жумладан, мактабгача таълим тарбияда, умумий ўрта таълим (1-9 синфлар)мактабларида, академик лицейлар, касб-ҳунар коллежларида, Олий ўқув юртларида ҳамда кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлашда ҳуқуқий таълимнинг кенг қамровли ва узлуксиз тизими яратилди. Шу ўринда алоҳида таъкидлаш керакки, жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш Миллий дастури дунё парламенти амалиётида мавжуд эмас.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2001 йил 4 январдаги “Ўзбекистон Республикаси Конституциясини ўрганишни ташкил этиш тўғрисида”ги Фармойиши ҳам тарғибот борасида муҳим роль ўйнаганлиги билан эътиборга лойиқдир. Мазкур фармойишни бажариш юзасидан Асосий Қонунимизни ўрганиш бўйича изчил тизим яратилди, тегишли дарсликлар, ўқув қўлланмалари ҳамда соҳага доир рисолалар чоп этилди.
Учинчидан, ҳуқуқий ахборотни ўз вақтида ҳамда сифатли етказиш мазкур вазифа юклатилган давлат органлари ахборот хизматларининг ҳамкорликда фаолият юритишлари билан чамбарчас боғлиқдир. Бунда ушбу фаолиятни режа асосида, мувофиқлаштирилган тарзда амалга ошириш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Аҳолининг фаол фуқаролик позициясини кучайтириш, жамиятда ҳуқуқий маданият ва ҳуқуқий онгини янада юксалтириш мақсадида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг ахборот хизматлари ҳамкорлигини таъминлашга қаратилган комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқилади ва амалга оширилади.
Тўртинчидан,тарғибот тадбирларининг самарадор шакли бўлиб, бевосита жойларга чиққан ҳолда аҳолининг турли қатламлари билан ўтказиладиган жонли мулоқот ҳисобланади. Шу сабабли давлат органлари ОАВдан қилинадиган чиқишлардан ташқари асосий эътиборни мазкур турдаги тарғибот тадбирларига қаратишлари мақсадга мувофиқдир. Барча давлат органлари томонидан маҳаллаларда, ўқув муассасаларида, корхона, ташкилот ва идораларда жамият ҳаётидаги долзарб муаммолар муҳокамаси, қабул қилинаётган қонунларнинг мазмун-моҳиятини тушунтириш мақсадида тизимли равишда учрашувлар ўтказиш амалиёти жорий этилади.
Бешинчидан, қонун ҳужжатларини тарқатиш тизимини такомиллаштириш нуқтаи назаридан Адлия вазирлиги тузилмасини қайта кўриб чиқилади, қонун ҳужжатлари миллий электрон базасини қўшимча маълумотлар билан тўлдириш ва аҳолига эркин фойдаланиши учун кенг имкониятлар яратиш масаларини назарда тутадиган “Қонун ҳужжатларини тарқатиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси ишлаб чиқиш назарда тутилган. Шу асосда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 февралдаги “Қонун ҳужжатларини тарқатиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
ПҚ-2761-сонли қарори қабул қилинди. Унда қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни, уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни ижрочиларга ўз вақтида етказишни таъминлаш, уларнинг моҳияти ва аҳамиятини тушунтириш, шунингдек тегишли қонун ҳужжатлари матнидан монеликсиз фойдаланиш имконини яратиш ва ўз таркибий ва ҳудудий бўлинмаларида қонун ҳужжатлари нормаларининг бир хилда қўлланилиши устидан доимий назоратни амалга ошириш вазирлик, давлат қўмиталари, идоралар, хўжалик бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг муҳим вазифалари белгилаб берилди.
Олтинчидан, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашни амалга оширадиган органлар фаолиятини мувофиқлаштиришнинг тартиби ва механизмларини белгилаб беришга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси ишлаб чиқилади.
Еттинчидан, ҳуқуқий таълим ва ҳуқуқий тарбия тизимини такомиллаштириш ва кучайтириш механизмини ўз ичига олган давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурларини ишлаб чиқилишини назарда тутувчи Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси тайёрланади. Қарор асосида ҳуқуқий таълимнинг давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурлари қайта кўриб чиқилади; узлуксизлик ва узвийлик тамойиллари асосида ҳуқуқий таълим модели ишлаб чиқилади; оила, мактабгача таълимдан бошлаб ҳуқуқий таълим-тарбия тизимининг сифати яхшиланади.
Саккизинчидан,фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан аҳолининг ҳуқуқий фаоллигини, ҳуқуқбузарликларга нисбатан муросасиз муносабатда бўлиш даражасини оширишга қаратилган “Мен ҳар қандай ҳуқуқбузарлик ҳолатларига қарши курашда фаол иштирок этаман”, “Маҳалламиз жиноятчиликка қарши туради” акциялари ўтказилади. Бунда, биринчи навбатда, маҳаллаларда ҳуқуқбузарлик ва жиноят содир этган фуқароларнинг хатти-ҳаракатларини муҳокама қилиш амалиётини кенг жорий этиш кўзда тутилган. Бунинг натижасида жамиятда қонунларга ҳурмат, ҳуқуқбузарлик ҳолатларига муросасиз муносабатда бўлиш борасида фуқаролик позициясининг кучайишига ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга эришилади.
Тўққизинчидан, аҳолини, айниқса, ёшларни диний экстремизм, ақидапарастлик каби бузғунчи ҳаракатлар таъсиридан асраш мақсадида маҳаллаларда ва таълим муассасаларида “Ислом маърифати ақидапарастликни қоралайди”, “Диний экстремизм ва терроризм – ёшлар келажагига таҳдид” мавзуларида учрашув ва давра суҳбатларини ташкил этиш бўйича махсус дастур ишлаб чиқилади. Ушбу дастурнинг жорий этилиши асносида ёшларда динлар бўйича тўғри ва ҳаққоний маълумотлар шаклланишига, уларнинг саволларига мутахассислар томонидан ҳаққоний фактларга асосланилган жавоблар берилишига, миллий анъаналарга, бой маданий меросига таянган ҳолда маънавий ва маърифий ишларни тизимли олиб боришга эришилади.
Ўнинчидан, кўрик танловларини ўтказиш режаси асосида таълим муссасалари ўқувчи ва талабаларининг ҳуқуқий билимлари ва саводхонлигини янада ошириш ва мустаҳкамлашга қаратилган “Ҳуқуқ билимдонлари”, “Сиз қонунни биласизми?”, “Тафаккур синовлари”, “Конституция – бахтимиз пойдевори” республика кўрик танловлари ўтказилади. Танловлар орқали ўқувчи талабаларда ҳуқуқий билимларни янада ошириш ва мустаҳкамлашга эришилади ҳамда бу соҳада иқтидорли ёшлар аниқланади. Шунингдек, танлов иштирокчи жамоалари билан бирга, тингловчи сифатида жалб қилинган кенг ёшлар қатламини ҳам ҳуқуқий онгини оширишга эришилади.
Ўн биринчидан, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган ҳаётий мисолларга асосланган, ҳуқуқий-маърифий йўналишдаги “Жиноятдан сақланинг!” рукнида оммабоп рисолалар тайёрланади ва нашр этилади, уларнинг тақдимотлари ўтказилади. Мазкур адабиётлар “Ёшлар Иттифоқи” ЁИҲ орқали ёшларга, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари орқали эса кенг аҳоли оммасига етказилади. Жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича профилактика ишлари самарадорлигини оширишга эришилади.
Ўн иккинчидан, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимлари ҳамда аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, уларга қабул қилинган янги қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини тушунтириш мақсадида маҳаллаларда ҳафтада бир марта “Ҳуқуқий билимлар” ўқув машғулоти жорий этилади ва доимий ўтказиб борилади. Бунинг натижасида аҳолига амалдаги қонун ҳужжатларининг, айниқса янги қабул қилинаётган қонун ҳужжатларинининг мақсади, мазмун-моҳиятини ўз вақтида етказишга эришилади.
Жамоат тартибини сақлаш, авваламбор, вояга етмаган ва ёшлар ўртасидаги ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш самарадорлигини ошириш, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи тузилмаларнинг бузғунчи таҳдидларни барвақт аниқлаш бўйича якдил ҳаракатларни, уларни ҳамкорликда ва сифатли бартараф этилишини таъминлаш бу борадаги энг муҳим вазифалардир.
Республикамизда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи тузилмаларнинг жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасидаги фаолиятини келгусида ташкил этишнинг устувор йўналишлари деб қуйидагилар ҳисобланади:
Do'stlaringiz bilan baham: |