Иқтисодий қонунчиликни такомиллаштириш.
Иқтисодий қонунчиликни такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари қуйидагиларни:
-иқтисодий процессуал қонунчилиги нормаларини кўриб чиқиш ва унификациялаш;
-иқтисодий-процессуал қонунчилик нормаларини тизимлаштириш ва уйғунлаштириш;
-иқтисодий процессда юридик шахсларнинг ҳуқуқларини таъминлаш;
-биринчи инстанция судида, апелляция ва кассация инстанциясида иш юритиш;
-чет эллик шахслар иштирокидаги ишларни юритиш;
-иқтисодий судларнинг суд ҳужжатларини қайта кўриш бўйича иш юритиш, иқтисодий судларнинг суд ҳужжатларини ижро этиш механизмларини такомиллаштириш ва бошқаларни ўз ичига олади
3. Жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш тизимини такомиллаштириш йўллари, жамоатчилик назорати ва кафолатланган хавфсизлик
Ҳаракатлар стратегиясининг иккинчи йўналиши 2.4-бандида “Жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш тизимини такомиллаштириш” масаласи назарда тутилган. Унда қуйидаги устувор вазифалар белгилаб берилган:
жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасидаги фаолиятни мувофиқлаштиришнинг самарадорлигини ошириш;
диний экстремизм ва терроризмга, уюшган жиноятчиликнинг бошқа шаклларига қарши курашиш бўйича ташкилий-амалий чораларни кучайтириш;
коррупцияга қарши курашишнинг ташкилий-ҳуқуқий механизмларини такомиллаштириш ва коррупцияга қарши курашиш тадбирларининг самарадорлигини ошириш;
аҳолининг ҳуқуқий маданияти ва онгини юксалтириш, бу борада давлат тузилмаларининг фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари билан ўзаро самарали ҳамкорлигини ташкил этиш.
Жиноятчиликка қарши кураш борасидаги фаолиятни мувофиқлаштиришнинг моҳияти нималардан иборат?
мувофиқлаштириш моҳияти. Умуммақсадга эришиш йўлида жиноятчиликка қарши курашни амалга оширадиган органлар фаолиятини тартибга солиш, самарадорлигини янада ошириш йўлида ўзаро келишув мувофиқлаштиришнинг моҳиятини белгилайди. Модомики, мақсад умумий, яъни жиноятчиликка қарши курашиш экан, демак, шу фаолиятни амалга оширадиган органлар ишини мувофиқлаштириш шартми? Ҳаммаси ҳам ягона умуммақсадга хизмат қилади-ку. Тўғри, лекин уларнинг ҳар бири мустақил ҳолда ўз ваколати доирасидагина ўзларига хос шакл ва усуллар билан жиноятчиликка қарши курашади. Афсуски, жиноят турлари шу даражада хилма-хилки, уларга қарши самарали курашиш, олдини олиш ва йўл қўймаслик мавжуд бутун имкониятни бевосита ишга солишни, барча кучларни бирлаштиришни талаб қилади. Айнан ана шу талабни жиноятчиликка қарши курашни амалга оширадиган органлар фаолиятини мувофиқлаштириш орқалигина амалга ошириш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |