8-мавзу: тарбия турлари ва вазифалари режа


Эстетик тарбия (лотинча “estezio” “гўзалликни ҳис қиламан”)



Download 201,93 Kb.
bet13/17
Sana05.04.2022
Hajmi201,93 Kb.
#529677
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
8-мавзу маъруза

Эстетик тарбия (лотинча “estezio” “гўзалликни ҳис қиламан”) ўқувчиларни воқелик, табиат, ижтимоий ва меҳнат муносабатлари, турмуш гўзалликларини англаш, идрок этиш ва тўғри тушунишга ўргатиш, гўзалликка муҳаббат уйғотиш, уларнинг бадиий дидини ўстириш, гўзалликни яратиш қобилиятларини
тарбиялашга йўналтирилган педагогик жараён

Эстетик тарбия вазифалари қуйидагилардан иборатдир:


Кишилар гўзалликни идрок қилиш қобилиятига эга бўлганликлари учун ҳаяжонланиш, қўйғуриш, дарғазаб бўлиш, қувониш, завқланиш каби ҳис-туйғуларни бошдан кечирадилар. Бундан ташқари киши юксак бадиий маҳорат билан яратилган образни ёки табиат, ҳаётдаги гўзал ҳодисани идрок қилганидан завқ-шавққа тўлади.


Нафосат ҳақидаги тушунчаларни ўзлаштириб олиш, ажаойиб санъат асарини саёз, паст савияда ёзилган асардан фарқлаш, ўз фикр-мулоҳазаларини тўғри эканлигини қаттиқ туриб, ҳимоя қилишга ёрдам беради.
Эстетик дид ўз табиатига кўра шахсга хос бўлган психологик ҳодисадир. Аммо шахс ижтимоий муносабатларнинг фаол иштирокчиси бўлганлиги учун у гўзалликни баҳолаш мезонларини пухта ўзлаштира олади. Эстетик дид шахснинг буюм ёки ҳодисага нисбатан муносабат билдириш тури, объектив нафосат ўлчови бўлиб, гўзаллик, хунуклик ва тубанликка баҳо беришда субъектив ёндашувни ифодалайди. Дид саналади. Хуллас, мактаб ўқувчилари ўртасида нафосат тарбиясини ташкил этишда самарали шакл, метод ва воситалардан оқилона фойдаланиш ижобий натижалар беради.
Эстетик тарбия шахсда гўзалликни ҳис қилиш туйғусини шаклланишига ёрдам беради. Инсон доимо ўз ҳаётини гўзаллик асосида қуришга интилади. Эстетик тарбия ахлоқий, ақлий, ҳуқуқий, экологик, жисмоний ва меҳнат тарбияси билан чамбарчас боғлиқдир. Табиат, адабиёт, театр, мусиқа, шеърият, тасвирий санъат ва бошқаларга бўлган муҳаббат шахснинг ҳар томонлама ривожланишига хизмат қилади. Эстетик тарбия ахлоқий тарбияни самарали ташкил этишда катта аҳамиятга эга. Эстетикадан роҳатланишда фақат санъат асарларигина эмас, балки эзгу ишлар, жамоага ҳурмат, садоқат, виждонан меҳнат қилиш муҳим ўрин тутади.
Эстетик билимлар танлови, викторина, байрам, кўргазма ва ҳоказоларни ташкил этиш асосида ҳосил қилинади. Ўқувчилар ўз қобилиятларини турли хил бадиий-ижодий фаолиятларда намоён этадилар.
Эстетик тарбия шахснинг эстетик онги, муносабатлари ҳамда нафосат фаолиятининг вужудга келиши ва такомиллашувидан иборат узоқ давом этадиган жараён бўлиб, бу жараён ёш ва ижтимоий омиллар билан белгиланадиган турли босқич ҳамда даражаларга эга. Эстетик тарбияси шахснинг эстетик маданиятини эгаллашига йўналтирилган бўлиб, турли шакл ва методлар ёрдамида амалга оширилади.
Жамият ва айрим шахснинг эстетик маданияти тушунчалари мавжуд. Жамиятнинг эстетик маданияти деганда инсоният бутун ривожланиш тарихи жараёнида тўпланган моддий ва маънавий қадриятлари мазмуни тушунилади. Ўқувчи шахсининг эстетик маданияти унинг жамият маданий меросини фаол, ижодий ўзлаштириши натижасида ҳосил бўлади. Шахснинг гўзаллик билан ўзаро муносабати, шунингдек, шахснинг айрим сифатларини ўзаро таъсири натижасида эстетик маданияти доимо ўзгариб туради.



Download 201,93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish