Bog'liq Masulot (is, hizmat) islab cikaris va uni sotis isobi-ma"ruza
Чакана сотиш – бу товарларни охирги истеъмолчига сотиш. Ушбу савдо турини олиб борувчи хўжалик юритувчи субъектлар чакана савдо корхоналари деб аталади. Чакана савдо корхоналарига овқатланиш корхоналари ҳам тенглаштирилади. Чакана савдонинг характерли хусусиятларига қуйидагилар киради:
товарларни нақд пулга сотилиши;
товарларни савдо шаҳобчаларида савдо устамалари билан бирга ҳисобга олиниши;
товарларни нақдсиз майда улгуржи сотилишини чегараланганлиги;
ҳар бир товарнинг сотилишини ҳужжатли расмийлаштирилмаслиги, лекинда касса аппарати паттаси билан сотиш суммасини қайд этилиши;
Чакана савдо фаолиятини олиб бориш республикамизда Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 февралдаги 75-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасида чакана савдо Қоидалари» тартибга солинган.
Товарлар бўйича бухгалтерия ҳисобининг асосий вазифалари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:
товарларни уларнинг моҳиятини очиб берувчи мезонларига мос равишда ҳисобга олиш;
товарларни тўғри туркумлаш ва гуруҳларга ажратиш;
товарлар кирим ва чиқим қийматларини тўғри баҳолаш;
товарлар ҳолати ва ҳаракатини тўғри, ўз вақтида тегишли бошланғич хужжатлар билан расмийлаштириш ва ҳисоб регистрларида акс эттириш;
товарлар харидига кетган харажатларни тўғри ҳисоблаш ва улар таннархини тўғри аниқлаш;
товарлар сотилиши ва улардан олинган тушумларни ҳисоб ва ҳисоботда тўғри акс эттириш;
товарлар бутлигини таъминлаш, бунинг учун уларни белгиланган муддатларда қайта рўйхатдан ўтқазиш (инвентаризация қилиш), унинг натижаларини тўғри аниқлаш ва ҳисобга олиш;
товарларни бепул бериш ва бошқа чиқимларини тўғри ҳисобга олиш ва бошқалар.
Товарлар ҳисобини тўғри ташкил қилишнинг муҳим шартлари бўлиб улар бўйича омбор хўжалигини тўғри ташкил этиш, қатъий моддий жавобгарликни ўрнатиш, моддий ҳисоботлар ва ҳужжатлар айланишини рационал ташкил қилиш, синтетик ва аналитик ҳисобни тегишли счётлар бўйича юритиш ва бошқалар ҳисобланади.
4-сон БХМСга мувофиқ товарлар қуйидаги баҳоларда ҳисобга олинади:
баҳосини реал аниқлаш қийин бўлган буюмлар бўйича- режали (норматив) баҳода.
харидоргирлигини йўқотган, сифати паст ёки шикастланган ҳолларда- соф сотиш қийматида ( таннархдан паст бўлган қийматда).
Товарлар чиқим қийматини баҳолаш корхона ҳисоб сиёсатида белгиланган ФИФО ёки АВЭКО усуллардан бирида амалга оширилади.
Товарлар бўйича моддий жавобгар шахслар бўлиб омбор мудирлари, савдо шаҳобчалари мудирлари ҳисобланади. Корхона раҳбарлари ушбу моддий жавобгар шахслар билан қатъий моддий жавобгарлик тўғрисида шартномаларни тузишлари ва уларга амал қилиш устидан доимий назоратни ўрнатишлари лозим.
21- сон БҲМСда товарлар ҳисобини олиб бориш учун қуйидаги счётлар тизими кўзда тутилган: