8-Мавзу. Сунъий йўлдошли алоқани янги тизимларини яратишни
тенденциялари.
Режа:
1.Янги тизимларини яратишни тенденциялари.
2. Inmarsat тизимлари.
ТВ, телефон телеграф ва бошқа телекоммуникация каналларини ташкил
қилишда Ернинг сунъий йўлдошларидан алоқа воситаси сифатида кенг
фойдаланилади.
Йўлдошли алоқа тизимни барпо этишнинг асосий тамойили бўлиб ЕСЙ
да ретранслятор жойлаштириш ҳисобланади. Демак, йўлдошли алоқа тизимни
ЕСЙ да жойлаштирилган битта оралиқ станцияли радиорелей линия (РРЛ)
касб этади. Радиорелей линиялар (РРЛ) сингари тармоқларни барпо қилиш
ғоялар ва тамойиллар йўлдошли алоқа тизимларни яратишда ҳам ишлатилади.
Сигнални ретрансляция қилиш усулларига қараб йўлдошли алоқа
тизимлари пассив ва актив турларга бўлинади. Йўлдош бортида аппаратура
қўлланилмаса тизим пассив йўлдошли ёки пассив ретрансляцияли алоқа тизим
деб аталади. Бу ҳолда Ердан жўнатилган сигналлар ЕСЙ сирти билан
кучайтирилмаган ҳолда ёҳуд акс эттирилиб орқага қайтарилади. Пассив
йўлдошлар сифатида турли хил шаклага эга бўлган махсус қайтаргичлар
(сферик баллонлар, кўп қиррали ҳажмга эга бўлган қурилмалар ва бошқалар),
ҳамда Ернинг табиий йўлдоши – Ойдан ҳам фойдаланиш мумкин. Ерда
жойлашган станция (ЕС) антенналарининг кучайтириш қобилияти етарли ва
қабул қилгичининг сезгирлиги юқори даражада бўлган ҳолда мазкур
радиоалоқа усул кам канал ўтказувчи тизимларда фойдаланилиши мумкин.
Хозирги замон техника шароити даражасида шу сингари алоқа тизимларнинг
хабар ўтказиш қобилияти 2-3 та телефон каналидан ошмайди.
Йўлдош бортида махсус радио аппаратура ўрнатилган радиоалоқа тизим
сигнални актив ретрансляция қилувчи тизим ёки актив йўлдошли тизим деб
аталади. Мазкур тизимда борт ретрансляторнинг электр қувват таъминоти
ЕСЙ да ўрнатилган қуёш батареяси билан қопланади. Ҳозирги даврда
йўлдошли алоқа тизимларда кенг қўлланилувчи актив ретрансляция асосий
усул бўлиб ҳисобланади.
Йўлдошли ТВ ва радиоэшиттириш деганда бир ёки бир нечта Ер
узатгичлари орқали ТВ сигналларни (товуш билан биргаликда) ҳамда
радиоэшиттиришнинг товуш сигналларини ЕСЙ ёрдамида кенг қамровли
худудга узатиш тушунилади. Мазкур узатгичлар ТВ ва радиодастурларни
тайёрловчи марказлар билан боғланган ҳолда ахборотни махсус ЕСЙ ларга
узатади ва улар воситасида Ердагиқабул қилиш қурилмаларга тарқатилади.
ЕСЙ дан қабул қилинган теле- ва радиодастурлар турли хил қувватдаги
ретрансляторлар, махсус кабель телекўрсатув (СКТВ), жамоа ва хусусий қабул
қилиш воситалари ёрдамида абонентларга (телетомошабинлар ва
радиотингловчилар) етказилади. Одатда ЕСЙ нинг алоқа хизмат кўрсатиш
зонасида турли хил қабул қилувчи ЕС тармоқлари жойлашади. ЕС ва ЕСЙ
орасидаги масофа жуда катта бўлганлиги сабабли қабул қилинувчи ТВ ва
товуш сигналларининг сифатини юқори даражада таъминлаш мақсадида
йўлдошли тизимларда қуйидаги чоралар амалга оширилади:
1). ЕС узатгичининг қуввати 5...10 kW гача оширилади;
2). ЕС қабул қилиш-узатиш антенналари янада такомиллаштирилади;
3). Кам шовқинли кучайтиргичлар қўлланилади (қабул қилгич киришида
аралаштиргичлар);
4). Частоталар оғишининг (девиация) кўпайиши ҳисобига ЧМ ли қабул
қилиш эффективлиги оширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |