Ташкилот тушунчаси ва институт билан ташкилот ўртасидаги чегара
Принципиал жиҳатдан янги ҳолат – шахс томонидан ёллаш тўғрисидаги шартнома доирасида ўз ҳаракатларини назорат қилиш ҳуқуқининг ихтиёрий равишда топширилиши – бозор конституцияси меъёрларига тузатишлар киритишни талаб қилади. Биринчидан, мураккаб утилитаризм меъёрига фақат ёллаш тўғрисидаги шартноманинг томонларидан бири – унга назорат ҳуқуқи топширилаётган томон амал қилади.
Ташкилот - ҳукмронлик муносабатлари, яъни иштирокчиларининг айримлари - «агентлар» томонидан ўз ҳаракатлари устидан назорат қилиш ҳуқуқининг унинг бошқа иштирокчиси – «принципал»га топширилиши асосида қурилган мувофиқлаштириш бирлиги.
Ташкилот доирасида трансакция харажатларини тежаш борасидаги ишлар эса бошқача кўринишга эга. Трансакция харажатлари миқдорларининг ўсиши, яъни ташкилий доираларда битимлар кўпроқ амалга оширилиши билан ушбу соҳада унинг самарадорлиги камаяди. Ташкилот ичида битимларни амалга ошириш ҳамон ахборотни қидириш харажатларини, шунингдек музокаралар юритиш харажатлари ва шартнома тузиш харажатларини пасайтириш имконини берса-да, бунда бошқа хилдаги харажатларнинг ўсиши юз беради. Ташкилот ўлчамларининг ортиши билан, биринчи галда, мониторинг ва оппортунизмни олдини олиш харажатлари ошади. Биринчидан, ташкилот иштирокчилари сонининг ўсиши билан улар манфаатларининг бирлигига, аниқроғи улар манфаатларининг «принципал» манфаатларига мос келишига эришиш қийинлашади. Шунинг учун «принципал» мониторингни ва «агентлар» ҳаракатини назорат қилиш учун катта саъй-ҳаракатларни амалга оширишга тўғри келади.
5. Қишлоқ хўжалигида шартнома муносабатлари Ўзбекистонда ҳар йили қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиш, моддий-техника ресурсларини етказиб бериш ва хизматлар кўрсатиш учун кўп сонли шартномалар тузилади. Томонлар шартномалар бўйича ўз зиммасига олган мажбуриятларининг ўз вақтида бажриши қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларининг якуний натижаларига ва уларнинг самарадорлигига жидий таъсир кўрсатади. Шунинг учун давлат томонидан шартномалар мониторингини юритиш йўли билан шартномалар шартларининг бажарилишини назорат қилишга катта эътибор қаратилади.
Қишлоқ хўжалиги корхоналари билан тузиладиган шартномалар қуйидаги таснифга эга:
(а) давлат эҳтиёжлари учун маҳсулотлар учун шартномалар;
(б) моддий-техника ресурсларини етказиб бериш учун шартномалар;
(в) контракция шартномалари;
(г) хизматлар кўрсатиш учун шартномалар.