8-мавзу. Коррупцияга қарши кураш фуқаролик жамияти ривожланишининг устувор шарти режа


Коррупцияга қарши кураш тўғрисида



Download 36,92 Kb.
bet5/6
Sana21.02.2022
Hajmi36,92 Kb.
#47393
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
8-МАВЗУ

Коррупцияга қарши кураш тўғрисида”ги Ўзбекистьон Республикаси қонуни қонунчилик палатаси томонидан 2016 йил 24 ноябрда қабул қилиниб, Сенат томонидан 2016 йил 13 декабрда маъқулланган. Президент томонидан 2017 йил 3 январда тасдиқланиб, 4 январдан кучга кирди. Қонун 34 моддадан иборат. Ушбу қонуннинг 4-моддасида коррупцияга қарши курашишнинг асосий принциплари, яъни:



  • Коррупцияга қарши курашишнинг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:

  • қонунийлик;

  • фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг устуворлиги;

  • очиқлик ва шаффофлик;

  • тизимлилик;

  • давлат ва фуқаролик жамиятининг ҳамкорлиги;

  • коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирлар устуворлиги;

  • жавобгарликнинг муқаррарлиги.

Қонуннинг 5-моддада эса коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари берилган.

  • Коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:

  • аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш;

  • давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирларни амалга ошириш;

  • коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш, уларга чек қўйиш, уларнинг оқибатларини, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлиги принципини таъминлаш.

Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонуни давлат органлари фаолиятининг очиқлигини ва ҳисобдорлигини таъминлаш, давлат бошқаруви тизимининг самарадорлигини ошириш, давлат органлари, мансабдор шахсларнинг ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажариши юзасидан масъулиятини кучайтиришга, коррупцияга қарши курашиш соҳасида парламент ва жамоатчилик назоратини амалга ошириш мақсадларига хизмат қилмоқда. 
Қонунда коррупция, коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик, манфаатлар тўқнашуви каби ибораларнинг мазмуни ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлаб қўйилди. 
Қонун асосида давлатимиз раҳбари Ш.Мирзиёевнинг 2017 йил 2 февралдаги «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Мазкур ҳужжатлар ўз мазмун моҳияти, мақсади билан мамлакатимизда коррупцияга қарши курашнинг янги босқичини бошлаб берди.
Президентимизнинг 2017 йил 7 февралдаги «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги фармони билан тасдиқланган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида амалга оширишга оид давлат дастурида ҳам коррупцияга қарши курашишнинг ташкилий-ҳуқуқий механизмларини такомиллаштириш ва коррупцияга қарши курашиш самарадорлигини ошириш бўйича тадбирлар белгиланганлиги алоҳида қайд этилди. 
Қонун нормаларини ҳаётга татбиқ этиш мақсадида юқорида кўрсатилган Президентимиз қарори билан 2017-2018 йилларга мўлжалланган коррупцияга қарши курашиш бўйича давлат дастури, Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси таркиби тасдиқланди. Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссиясининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

  • коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат дастурларининг ва бошқа дастурларнинг ишлаб чиқилиши ҳамда амалга оширилишини ташкил этиш;

  • коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи органлар ҳамда ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш ва ҳамкорлигини таъминлаш;

  • аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришга доир чора-тадбирларнинг ишлаб чиқилиши ҳамда амалга оширилишини ташкил этиш;

  • коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга, уларни аниқлашга, уларга чек қўйишга, уларнинг оқибатларини, шунингдек уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этишга доир чора-тадбирлар самарадорлиги оширилишини таъминлаш;

  • коррупциянинг ҳолати ва тенденциялари тўғрисидаги ахборотни йиғиш ҳамда таҳлил этиш;

  • коррупцияга қарши курашиш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилиши юзасидан мониторингни амалга ошириш, ушбу соҳадаги мавжуд ташкилий-амалий ва ҳуқуқий механизмларнинг самарадорлигини баҳолаш;

  • коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш ва ушбу соҳадаги ишларни яхшилаш юзасидан таклифлар тайёрлаш;

  • коррупцияга қарши курашиш бўйича ҳудудий идоралараро комиссиялар фаолиятини мувофиқлаштириш.

Давлат дастури 51 банддан иборат чора-тадбирларни қамраб олган. Унда коррупцияга бевосита ёки билвосита қарши қаратилган, унинг тизимли сабаблари ва шароитларини олдини олишга йўналтирилган 10 қонун, қатор қонуности ҳужжатлари, чора-тадбирлар режалари лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш, туркум тарғибот тадбирларини амалга ошириш кўзда тутилган. 
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва уларнинг ҳудудий бошқармаларида давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирларни амалга ошириш ҳамда коррупцияга оид хуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш, уларга чек қўйиш, уларнинг оқибатларини, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда. 
Қонундан кўзланган мақсад коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборатдир. Ҳужжатда “коррупция”, “коррупцион ҳуқуқбузарлик”, ва “манфаатлар можароси” каби тушунчаларга изоҳ берилган.
Қонун ҳужжатида коррупцияга қарши курашишнинг асосий тамойиллари сифатида:
қонунийлик;
фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари устуворлиги;
очиқлик, шаффофлик ва тизимлилик;
давлат ва фуқаролик жамиятининг ўзаро ҳамкорлиги;
коррупциядан огоҳлантириш ва жавобгарликнинг муқаррарлиги бўйича чоралар устуворлиги келтириб ўтилган.
Шу муносабат билан Коррупцияга қарши курашиш бўйича Республика идоралараро комиссияси томонидан “Коррупциясиз таълим” деб номланган рангли, ўқув кўргазма нашр этилиб, республикамиздаги барча таълим муассасаларига етказилди. Жумладан, бизнинг вилоят ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ҳам мазкур кўргазма билан таъминланди. Бундан кўзланган асосий мақсад:
ёш авлоднинг ҳуқуқий саводхонлиги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш;
давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида коррупциядан огоҳлантириш бўйича чораларни амалга ошириш;
коррупцион ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш, улар оқибатлари ва келтириб чиқарган шароитларни бартараф этиш ҳамда коррупцион ҳуқуқбузарликлар содир этилгани учун муқаррар жазолаш тамойилини татбиқ этишдан иборатдир.
Таълим муассасаларида коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги ҳуқуқий таълим ва тарбия масалалари Қонуннинг 16-, 17-, 18-моддаларида ўз ифодасини топган. Таъкидлаш жоизки, ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданияти юксак бўлган, ҳуқуқий таълим ва тарбия жиҳатидан етук бўлган инсонлар салбий иллат бўлмиш коррупцияга йўл қўймайдилар.
2017 йил 4 январь куни Президентимиз Ш.Мирзиёев ташаббуси билан қабул қилинган “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонун кенг жамоатчилик томонидан катта қувонч билан кутиб олинди. Сабаби, бундан олдин айнан Коррупция ва унга қарши кураш соҳасидаги амалий чора-тадбирлар мазмун-моҳиятини тубдан ёритиб берувчи ва давлат органларининг умумий ҳолатда вазифа ва мажбуриятларини узвий ҳолатда белгиловчи норматив-хуқуқий ҳужжат мавжуд эмас эди. Қонун ижтимоий-адолат руҳида тузилган бўлиб, ислоҳотлар самарадорлиги ва натижадорлигига салбий таъсир кўрсатаётган омилларни ўрганиб, халқаро амалиёт билан таққослаш ва уни одамларимиз, айниқса, жойлардаги тадбиркорлар, жамоатчилик ташкилотлари билан кенг муҳокама қилиш асосида ишлаб чиқилди. Шунингдек, жамиятда коррупцияга қарши кураш бўйича барча ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, давлат ҳокимияти органлари қолаверса ҳар бир фуқаро масъул эканлигини чуқур изоҳлайди.
Аҳамиятли томони, Қонун барча давлат органлари ва жамоат бирлашмалари ўзаро бааҳамжиҳатликда фаолият юритиши лозимлигини, шахсларни бирлаштириш, ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат ташкилотлари, оммавий ахборот воситаларининг давлат идоралари билан биргаликда иш олиб бориши ва ҳуқуқий тарғибот самарадорлигини кучайтиришни тақазо этмоқда. Чунки фақат кучли фуқаролик жамияти барпо қилиб ва астойдил курашибгина коррупциянинг олдини олишга эришишимиз мумкинлиги яна бир карра эслатилди.
Ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш Қонунда алоҳида боб билан белгиланди ва мазкур иллатга қарши курашиш соҳасида фақат айрим давлат идоралари эмас, балки ҳар бир фуқаро фаол иштирок этиши лозимлиги ва ўзини бу борада масъул эканини ҳис этиб ҳаракат қилиши даркорлиги кўзда тутилди. Бинобарин фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқароларнинг коррупцияга қарши курашишда иштирок этиши тартибга солинган. Унга кўра, ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролар коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат дастурларини ва бошқа дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда иштирок этади, аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришда қатнашади. Шунингдек, улар бу борада жамоатчилик назоратини амалга ошириши, коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритиши ҳамда давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 февралдаги ПҚ-2752-сонли «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонунни қоидаларининг самарали ижросини таъминлаш, жамият ва давлат ҳаётининг барча соҳаларида коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш мақсадида Қарор қабул қилинди.
Иқтисодиётни янада ўстириш, халқ фаровонлигини ошириш, мамлакатда инвестиция муҳитини яхшилаш борасидаги стратегик вазифаларни ҳал этиш коррупцияга қарши курашиш соҳасида давлат сиёсатининг самарали амалга оширилишини таъминлаш ҳамда коррупция кўринишларининг сабаб ва шарт-шароитларини бартараф этиш бўйича янги тизимли чоралар кўрилишини таъминлаш мақсадида
Download 36,92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish