Муомала фондлари корхонанинг тайёр махсулот захирасини яратиш учун мўлжалланган пул маблағлари, акциядорларнинг қарзлари, турли хил дебиторлик қарзлари, банк ва кассаларнинг хисоб рақамларидаги маблағлардан иборат бўлади. Муомала фондлари ва айланма фондлари биргаликда корхонанинг айланма маблағларини ташкил қилади.
Айланма маблағлардан куйидаги холларда фойдаланилади:
" хомашё, материал, эхтиёт қисмлар хамда ишлаб чиқаришни ташкил қилишда, зарур бўлган меҳнат предметлари сотиб олишда;
" ишлаб чиқариш жараёнида истеъмол қилинувчи электр энергияси, ёқилғи каби ресурслар учун хақ тўлашда;
" корхонани ташкил этиш ва фаолият юритиш даврида ойлик иш хақи тўланиши;
" солик ва бошқа тўловларни тўлашда.
8.1-расм. Айланма маблағлар таркиби
Айланма ишлаб чиқариш фондлари айланма маблағларнинг энг фаол қисми бўлса, муомала фондлари ишлаб чиқариш жараёнида бевосита иштирок этмайди хамда янги истеъмол қийматини яратмайди. Айланма маблағлар доимо айланишда бўлиши зарур, уларнинг самарадорлиги ва корхона иктисодига таъсири шунда кўзга ташланади.
Айланма ишлаб чиқариш фондлари таркибий қисмлари ёки элементлари ўртасидаги фоизларда ифодаланувчи ўзаро муносабатлар айланма ишлаб чиқариш фондларининг тузилмасини ташкил қилади. Айланма ишлаб чиқариш фондлари ва муомала фондлари ўртасидаги фоизлардаги муносабатлар корхона айланма маблағларининг тузилмаси деб аталади.
Айланма маблағларни доиравий айланиши. Айланма маблағларни айланиш даври. Айланма капиталдан фойдаланиш самарадорлиги ва унга таъсир этувчи омиллар.
Айланма маблағларнинг тўлиқ айланиши уч босқичдан иборат бўлиб, бу жараёнда махсулот ишлаб чикарилади ва сотилади.
" айланма маблағлар пул шаклидан товар захираларига айланади (П - Т);
" ишлаб чиқариш, яъни махсулотни тайёрлаш жараёни ( Т );
" товар сотилади ва яна пул шаклини олади ( Т - П) .
Айланма маблағлар шаклланиш манбаига кўра хусусий ва қарз маблағларга бўлинади.
Хусусий айланма маблағлар доимо корхона ихтиёрида бўлиб, хусусий ресурслар, фойда хисобига шаклланади (иш хақи бўйича қарзлар, таъминотчилар ёки хамкорлар қарзлари, буюртмачилар тўлаган пуллар). Бу маблағлар хусусий маблағларга тенглаштирилган маблағлар ёки корхонанинг барқарор пассивлари деб аталади.
Қарзга олинган айланма маблағлар доимо харакатда бўлмайди хамда корхонанинг махсулотларни сотишдаги қийинчиликлар, моддий-товар бойликлар билан таъминлаш, махсулот ишлаб чиқаришни ошириш, вақтинчалик эхтиёжларни қоплаш учун фойдаланилади (банк кредитлари, кредиторлик қарзлари).
Айланма маблағлардан самарали фойдаланиш кўрсаткичи:
" айланиш коэффициенти;
" юкланиш коэффициенти;
" бир марта айланиш давомийлиги.
Do'stlaringiz bilan baham: |