8-МАВЗУ: ИЛМИЙ ИШЛАРНИ БАДИИЙ ЖИҲАТДАН РАСМИЙЛАШТИРИШ ВА ҲИМОЯ ҚИЛИШ
Режа:
1. Илмий ишнинг кириш ва хулоса қисмларини тайёрлаш ҳамда унинг таркибий қисмларини расмийлаштириш.
2. Илмий ишни ҳимояга ҳамда илмий иш ҳимояси тақдимотини тайёрлаш.
3. Афторефератни ёзиш тартиби ва уни тайёрлаш.
Илмий ишнинг кириш ва хулоса қисмлари диссертациянинг барча боблари ёзилиб бўлингандан кейин ёзилишга киришилади. Тадқиқотнинг ҳар бир бобини қисқача хулоса билан якунлаш мақсадга мувофиқдир. Ана шу бобда жуда қисқа қилиб, ишдаги энг муҳим янгиликни ажратиб кўрсатиш лозим, бу эса тадқиқотнинг илмий маҳсули (натижаси) ҳисобланади.
Диссертациянинг хулоса қисмида асосий қоидалар, эришилган натижалар 5-6 саҳифада баён этилади. Бунда қатъий ва белгиланган шаклда муаллиф эришган илмий натижалар баён этилади. Бунда тадқиқот материалларидан янгиликнинг моҳияти, назарий ва амалий аҳамияти, унинг натижаларининг татбиқ этилиши алоҳида ажратиб кўрсатилади.
Библиографик рўйхатнинг мавжуд бўлиши бу шунчаки формал талаб, расмиятчилик эмас, балки диссертациянинг муҳим таркибий қисми бўлиб, ёш тадқиқотчининг мустақил ижодий ишини акс эттиради. Библиографик кўрсаткич одатда икки бўлимдан иборат бўлади:
1. Ватанимиз олимларининг асарлари.
2. Чет тилидаги ҳорижий олимларнинг асарлари.
Ҳар бир бўлим остидаги адабиётлар (китоблар, мақолалар, қўлёзмалар) алифбо тартибида ёзилади ва номерланади.
Библиографик кўрсаткичда айни бир хил журнал ва тўпламнинг номи такрорланиши мумкин. Уларнинг номи тўлиқ кўрсатилиши лозим. Библиографик кўрсаткичда диссертация текстида цитата берилмаган, автор томонидан фойдаланилмаган адабиётларни бериш тавсия этилмайди. Библиографикга дарслик, энциклопедия, маълумотнома (справочник), илмий оммабоп нашрлар, газеталар киритилмайди. Агар бундай нашрдан фойдаланишга зарурият туғилган бўлса, уларни қўлёзманинг саҳифаси остида бериши лозим.
Диссертацияда библиографиянинг биринчи бўлимида манбалар ажратилади: конституция, ҳукумат қарорлари, қонунлари, мамлакат президентининг фойдаланилган асарлари. Техника фанлари бўйича тайёрланган диссертациялар библиографияси қўшимча авторлик гувоҳномалари ва патентлар рўйҳати берилади (улардан муаллиф ишда фойдаланган бўлса).
Тадқиқотнинг ҳар бир бобини қисқача хулоса билан якунлаш мақсадга мувофиқдир. Ана шу бобда жуда қисқа қилиб, ишдаги энг муҳим янгиликни ажратиб кўрсатиш лозим, бу эса тадқиқотнинг илмий маҳсули (натижаси) ҳисобланади. Ўз фикрингни қисқа ва аниқ ифодалай олиш катта санъатдир. Диссертациянинг махсус “Якунлаш” қисмида муаллиф илмий ишнинг энг муҳим қоидаларини кенг планда умумлаштириши, мавзу бўйича қилинган тадқиқотга якун ясаши, ҳал этилмаган муҳим масалаларни кўрсатиши лозим. Диссертациянинг хулоса қисмида асосий қоидалар, эришилган натижалар 5-6 саҳифада баён этилади. Бунда қатъий ва белгиланган шаклда муаллиф эришган илмий натижалар баён этилади. Бунда тадқиқот материалларидан янгиликнинг моҳияти, назарий ва амалий аҳамияти, унинг натижаларининг татбиқ этилиши алоҳида ажратиб кўрсатилади.
Ёш тадқиқотчилар кўпинча мавзуга оид барча кўриб чиққан адабиётлар ва ҳатто ҳар қандай адабиётлар мазмунини диссертацияда баён этишга, ҳатто бу асарларга ёзилган тақризларни келтиришга харакат қиладилар, лекин энг ачинарлиси шундаки, бу асарлардаги бош ғояни, мавзуга тегишли бўлган илмий ечимни топа олмайдилар, қонунятлар қандай шаклланганини била олмайдилар. Бинобарин, тадқиқотчи мавзунинг адабиётларда ёритилиш хронологиясини унутмагани ҳолда бутун эътиборини ўрганилаётган ҳодисанинг моҳиятини унинг ривожланиш тарихида очиб бериши зарур. Тадқиқотдаги илмий янгилик, унинг назарий ва амалий аҳамияти худди шу ердан бошланади. Диссертациянинг фактлар уюми ичидан иккинчи даражали, номуҳимларини чиқариб ташлаши, илмий асарни кераксиз цитаталар юкидан озод қила олиши айниқса муҳимдир.
Ўз фикрингни қисқа ва аниқ ифодалай олиш катта санъатдир. Диссертациянинг махсус “Якунлаш” қисмида муаллиф илмий ишнинг энг муҳим қоидаларини кенг планда умумлаштириши, мавзу бўйича қилинган тадқиқотга якун ясаши, ҳал этилмаган муҳим масалаларни кўрсатиши лозим.
Одатда диссертациянинг биринчи боби конкрет соҳа бўйича илмий билимларнинг ривожланиш тарихини ёритувчи илмий асарлар шарҳига бағишланади. Зеро, тадқиқотчи ўрганишга киришаётган муаммо, шубҳасиз, жаҳондаги кўплаб олимлар томонидан у ёки бу даражада албатта, ўрганилгандир. Муаммонинг ўрганиш тарихини билмай туриб, илғор илмий ғояни яратиб бўлмайди.
Танланган илмий ишни расмилаштиришда энг керакли, энг муҳим материалларни танлаш мақсадга мувофиқдир. Энг аввало, тадқиқотчи керакли манбааларни ҳисоб олиши ва мунтазам равишда ёзиб боришга одатланиши лозим. Ҳар куни қадам бақадам тадқиқотнинг бориши, ютуқ ва камчиликларни, қўлланилаётган усулларнинг хусусиятларини белгилаши лозим. Диссертациянинг ҳар бир боби ва параграфлари бўйича алоҳида папка юритиб, тўпланган маълумотларни тегишли папкаларга солиб бориш, махсус дафтар тутиши лозим.
Диссертацияни ҳимоя қилишга тайёргарлик кўриш тадқиқотчидан кўпчилик олдида нутқ сўзлаш кўникмалари ва нутқмаданиятига эга бўлишни талаб этади. Диссертант ҳимоя ўтадиган хонани кўриши, ҳимоя жараёнини аниқ тасаввур этиши ва ўзидан илгари бўлиб ўтган ҳимоя жараёнида иштирок этиши, ўзида муайян кўникмаларни шакллантириши мақсадга мувофиқдир. Зеро, ҳар қандай ижод тадқиқотчидан ҳам маънавий руҳий, ҳам жисмоний куч-қувватни бир нуқтага тўплашни талаб этади.
Тадқиқотчи диссертациянинг техник томонларини бажариб, ишни илмий раҳбар ва соҳа мутахассисларининг муҳокамасидан ўтказиб, кўрсатилган камчиликларни бартараф этганидан сўнг ишнинг сўнгги ҳал қилувчи босқичи-диссертацияни ҳимоя қилишга қаратиши ва бунинг учун пухта тайёргарлик кўриши лозим. Зеро, яхши диссертацияни ёзишнинг ўзи етарли эмас, балки уни муваффақиятли ҳимоя қилиш муҳимдир.
Диссертация ҳимояси куни Ихтисослашган илмий Кенгаш аъзоларининг учдан икки қисми кенгаш йиғилишида иштирок этса, кворум бор деб эълон қилинади ва илмий кенгаш раиси мажлисни очиқ деб эълон қилади ва кунтар тибини маълум қилади. Сўнг илмий кенгаш котиби диссертантнинг таржимаи ҳоли ва ҳимояга чиқиш учун зарур бўлган барча хужжатлар билан таништиради. Сўнг диссертантга бажарилган ишниг моҳияти, мазмуни, эришилган илмий натижалар, хулоса ва тавсиялар ҳақида гапириш учун(йигирма дақиқа) сўз берилади. Доклад тугаганидан сўнг илмий кенгаш котиби диссертация бўйича олинган ёзма тақризларни ўқиб эшиттиради. Сўнг илмий раҳбарга сўз берилади. Сўнг диссертацияни муҳокама қилиш бошланади. Музокарада расмий оппонентларнинг диссертациядаги ютуқ ва камчиликларга оид мулоҳазалари ҳамда диссертантнинг жавоб нутқи эшитилади. Шундан сўнг илмий кенгаш аъзолари сўзга чиқиши ёки диссертантга савол билан мурожаат қилишлари мумкин.
Шундан сўнг илмий кенгаш аъзоларига яширин овоз бериш учун варақалар тарқатилади. Илмий кенгаш раиси овоз бериш натижаларини ўқиб эшиттиради. Агар илмий кенгаш аъзоларининг учдан икки қисми фан доктори илмий даражасини олишга даъвогар бўлган тадқиқотчини ёқлаб овоз берса, илмий кенгаш қарори ҳақиқий ҳисобланади. Диссертацияни ҳимоя қилиш қуйидаги босқичдан иборатдир: 1) диссертация мавзуи бўйича 20 дақиқалик доклад текстини тайёрлаш; 2) доклад учун безакли кўргазмалар ҳозирлаш; 3) тақризчилар ва оппоненларнинг энг муҳим эътирозларига жавоб бериш учун тайёрланиш.
Доклад текстини тайёрлашда авторефератда ўз ифодасини топган диссертациянинг энг муҳим қоидалари: олинган натижа, илмий янгилик, ишнинг назарий ва амалий аҳамияти, хулоса ва тавсиялар баён этилади. Докладни тайёрлашда тадқиқотчидан ишнинг мазмун-моҳиятини аниқ, лўнда ва равон баён этиш талаб этилади. Бу ерда докладчи сўзларининг тушунарли, равон ва таъсирчан бўлиши, ҳимояда ишторок этаётган номутахассислар учун ҳам тушунарли бўлиши муҳимдир. Лекин бундан доклад соддалаштирилиши керак экан, деган хулоса чиқариш ярамайди, балки, аксинча, доклад мазмунан қатъи йилмий, кенг аудитория учун тушунарли бўлиши лозим. Тадқиқотчиниг нотиқлик маҳоратига эга бўлиши унинг кейинг иилмий педагогик фаолияти учун ҳам фойдалидир. Нотиқлик маҳоратининг энг муҳим қоидалари сифатида қуидагиларни кўрсатиш мумкин:
1. Нотиқ ўзи фикр юритаётган предметни қанча чуқур билса, шунча кам ҳаяжонланади.
2. Бир хил ва зерикарли оҳангда минғирлаб эмас, балки, баланд, тиниқ ва равон гапиринг. Сўз оҳангида ишонч, умид ва куч-қудратингиз яққол жарангласин.
3. Сўзнинг маъноси ва аҳамиятига боғлиқ равишда нутқ оҳанги кўтарилиши ёки пасайиши мумкин. Сўз оҳанги ибора ёки сўзнинг муҳимлигини таъкидлайди.
4. Қўл ҳаракатлари, имо-ишоралар нутқни жонлантиради, лекин ундан ўта эҳтиёткорлик билан фойдаланиш лозим.
5. Сўзлаётганингизда саҳна бўйлаб юрманг, бир хилда харакат қилманг.
6. Бир хил андозада гапирманг. Ижодий ишда андозаларга асло йўл қўйиб бўлмайди.
7. Нутқда бир хил иборани такрорламанг.
8. Нутқ шакли оддий ва тушунарли бўлсин. Оддий қиёслаш, образли ифода.
9. Тингловчига кучли таъсир кўрсатади.
10. Маъруза маваффақиятли бўлиши учун:
а) тинговчилар диққатини ўзингизга тўла жалб этинг;
б) маъруза охиригача уларнинг диққатини ушлаб туринг.
Бунинг учун нотиқнинг сўзлари тингловчи учун оддий, тушунарли, таъсирчан ва қизиқарли(улар учун фойдали) бўлиши керак.
11. Нутқ ортиқча сўз ва тафсилотлардан ҳоли бўлсин.
12. Нутқ якуни айтилган фикр, ғояни умумлаштириши, нутқ ибтидоси билан боғланиши керак.
13. Нутқнинг муваффақиятли бўлиши учун нотиқ мантиқан изчилликка қатъий амал қилиши, бир предметдан бошқасига сакраб ўтмаслиги, асосий мавзудан четга чиқмаслиги керак. Нутқ шундай изчилликка асосланиши керакки: биринчи фикрдан иккинчи фикр, иккинчисидан учинчи фикрва ҳ.о. табиий равишда келиб чиқсин. Бундай нутқ тингловчига интеллектуал завқ бағишлайди ва унда унутилмас таассурот қолдиради.
Мамлакатимизда қабул қилинган тартибга кўра, олий ўқув юрти ёки тадқиқот институти қошида ташкил этилган Ихтисослашган илмий Кенгаш ҳимояга қўйилиши мўлжалланаётган диссертацияни тадқиқотчидан ишни расман қабул қилиб олгандан сўнг бир ой мобайнида диссертация бўйича оппонентларни, етакчи илмий муассасани ва ҳимоя кунини аниқлаб, диссертацияни уларнинг муҳокамасига жўнатади ва улардан белгиланган шаклдаги тақризларни олади; тадқиқотчига диссертация бўйича автореферат чоп тишга рухсат беради.
Автореферат – муаллифнинг ўзи томонидан ёзиб тугалланган диссертациянинг қисқа баёни бўлиб, 100-150 нусхада босмахонада чоп этилади. Одатда бундай автореферат фан доктори илмий даражасини олишга даъвогар тадқиқотчи томонидан ёзилади ва у икки босма табоқ (34 саҳифа) атрофида бўлади.
Автореферат сарлавҳаси ва мазмуни иссертацияга тўла мос бўлиши зарур. Бундан ташқари, унда ҳимоя қилинадиган вақт, жой ва илмий раҳбар, расмий оппонентларнинг фамилияси кўрсатилади. Унда диссертацияниг ҳажми, номи, илова, муаллифнинг диссертация мавзуи бўйича илгари чоп этган монография, илмий мақолалар рўйхати албатта кўрсатилиши шарт.
Автореферат сарлавҳаси ва мазмуни диссертацияга тўла мос бўлиши зарур. Бундан ташқари, унда ҳимоя қилинадиган вақт, жой ва илмий раҳбар, расмий оппонентларнинг фамилияси кўрсатилади. Унда диссертацияниг ҳажми, номи, илова, муаллифнинг диссертация мавзуи бўйича илгари чоп этган монография, илмий мақолалар рўйхати албатта кўрсатилиши шарт.
Рецензия (тақриз) – (лотинча “recensio” сўзидан олинган бўлиб, “кўриб чиқиш”, “текшириш” маъноларини англатади) – унда тадқиқот анализи берилиб, танқидий баҳоланади. Бирон бир асар ва мақолани танқидий нуқтаи назардан кўриб чиқиб, унга тақриз ёзиладиган бўлса тадқиқотчидан илмий асарга фан, техника, маданиятнинг муайян соҳаси бўйича яхши малакага эга бўлишни, кўриб чиқилаётган масаланинг ҳозирги ҳолати ва чоп этилган янги адабиётлар билан яхши хабардор бўлишни талаб этади. Шу боисдан ҳам тақриз у ёки бу соҳага яқин мутахассислар томонидан берилади (ёзилади).
Do'stlaringiz bilan baham: |