8 Мавзу. Электр ёритиш тармоқларида электр энериясини тежаш


Юқорида келтирилганларни эътиборга олиб люминесцент лампаларни қўйидаги ҳолларда тадбиқ этиш мумкин



Download 218 Kb.
bet3/7
Sana09.07.2022
Hajmi218 Kb.
#759365
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
8 Мавзу

Юқорида келтирилганларни эътиборга олиб люминесцент лампаларни қўйидаги ҳолларда тадбиқ этиш мумкин:

  • Юқорида келтирилганларни эътиборга олиб люминесцент лампаларни қўйидаги ҳолларда тадбиқ этиш мумкин:
  • а) рангларни фарқлаш талаб қилинадаган ишлар бажариладиган хоналарда;
  • б) узоқ вақт кўриш билан боғлиқ ишлар бажарилаётган хоналарда;
  • в) табиий ёруғлик тушмайдиган ва одамлар узоқ турадиган хоналарда;
  • г) чорвачилик ва паррандачилик хоналарида, агарда у хайвон ва паррандалар ҳолатига яхши таъсир этишни таъминласа ва маҳсулдорлигини оширса.
  • ДРЛ туридаги лампаларни шипи баланд ишлаб чиқариш хоналарини, очиқ майдонларни, кўча ва йўл қисмларини ёритишда ишлатиш мақсадга мувофиқ бўлади.
  • Ёритиш қурилмасини лойиҳалаётганда ёритгич турини танлашда унинг ишидаги ишончлилиги, самарадорлиги ва иқтисодий кўрсатгичлари муҳим рол ўйнайди.
  • Ёритгичларни танлашда қўйидагилар эътиборга олиниши керак:
  • 1) атроф- муҳит шароити;
  • 2) ёруғлик тарқатиш таснифига талаблар;
  • 3) иқтисодий кўрсатгичи.

Ёритгични эксплуатация қилиш даврида атроф - муҳитнинг таснифига қараб қуйидаги ҳоллар бўлиши мумкин:

  • Ёритгични эксплуатация қилиш даврида атроф - муҳитнинг таснифига қараб қуйидаги ҳоллар бўлиши мумкин:
  • а) ёритгич металл қисмларининг емирилиши ва уни тез ишдан чиқиши;
  • б) сим ҳимоя қобиқларини шикастланиши ва натижада уларни ўзаро ёки корпусга қисқа туташиши;
  • в) ёруғлик оқимини қайтарувчи ва ўтказувчи юзаларнинг чангланиши ёки бузилиши;
  • г) буғлар, газлар, чангларнинг ёниши ёки портлаши.
  • Ёритиш қурилмаларини лойиҳалаётганимизда ёритгичларни ҳар хил шароитларда эксплуатация қилишга тўғри келади: яъни қуруқ иситиладиган хоналаридан тортиб, то портлаш хавфи бор хоналаргача.

Тўғри ёруғлик тақсимловчи ёритгичлар кўпроқ иқтисодлироқдир, чунки улар майда нуқсонлари бўлган юзаларни ҳам яхши фарқлайдилар. Умуман олганда қайтарилган ёруғлик тақсимланишида ёритиш сифати тўғри тақсимланганга қараганда юқори бўлади, чунки бунда:

  • Тўғри ёруғлик тақсимловчи ёритгичлар кўпроқ иқтисодлироқдир, чунки улар майда нуқсонлари бўлган юзаларни ҳам яхши фарқлайдилар. Умуман олганда қайтарилган ёруғлик тақсимланишида ёритиш сифати тўғри тақсимланганга қараганда юқори бўлади, чунки бунда:
  • 1) ёритиш бир текисда юқори даражада таъминлади;
  • 2) горизонтал ва вертикал юзалар ҳам яхши ёритилади;
  • 3) тўғри ёрқин нур сочиш максимуми камаяди;
  • 4) қўл ва одам сояси ҳам камайиб боради.
  • Юзаларни кераклича ёритиш масаласи одатда ёритгичларнинг жойлашиши, ишлатилаётган ёруғлик манбаларининг қуввати ва тури билан боғлиқ бўлган кўп ечимларга эга. Лойиҳаланаётганда ҳамма ечимлардан энг қулайи танланади, унда берилган ёритилганликни ва керакли ёритиш сифатини таъминлаш учун энг кичик ёруғлик оқимининг йиғиндиси, яъни минимал ўрнатилган қувват талаб қилинади. Ёритилаётган юзада ёритилганликнинг тақсимланиши ёритгичларнинг ёруғлик кучи эгри чизиқларининг таснифи ва улар орасидаги нисбий масофа билан аниқланади. Ёритгичлар орасидаги нисбий масофа λ, улар орасидаги масофанинг L ёритгични илиш баландлигига h бўлган нисбатидир L/h.
  • Ёритгичлар орасидаги энг қўлай нисбий масофа ҳамма вақт ҳам минимал ўрнатилган қувватни кафолатламайди. Бу биринчи навбатда чўғланма лампали ёритгичларга таъалуқли бўлиб, уларнинг қуввати ошиши билан ёруғлик бериши ҳам ортиб боради. Чўғланма лампаларда минимал ўрнатилган қувватни олиш учун нисбий масофа, энг қўлай бир текис ёритиш шартидаги катталикдан бир мунча ортиқ бўлиши керак.

Download 218 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish