4. Бизнес-режа тузилмасини танлаш
Бундан олдинги материаллар шундан далолат берадики, бизнес-режа бу одиий бир ҳужжат эмас. У корхонанинг конституцион асосини ташкил этиб, унинг ишлаб чиқариш бизнесини, келгусида ривожланиш стратегиясини белгилаб беради. корхона стратегияси эса, маълумки, турли хил бўлади: кимдир маҳсулдор, яъни ишлаб чиқариш стратегиясини афзал кўрса, бошқаларга молиявий стратегия кўпроқ тўғри келади. Бозорга янги маҳсулдор ғоя билан киришга ҳаркат қилаётган янги корхона ва фирмалар одатда молиявий стратегияга катта эътибор қаратадилар. Бозорда маълум маънода барқарор ўринга эга бўлган бошқа корхоналар эса асосий эътиборни ишлаб чиқариш стратегиясига қаратадилар.
Ҳамма корхоналар бир хил эмаслиги сабабли уларнинг ҳар бири учун бизнес-режани ишлаб чиқиш бўйича деталли тавсия беришнинг имкони йўқ. Шундай бўлсада, замонавий иқтисодиёт фанида бизнес-режанинг тахминий структураси ишлаб чиқилган бўлиб, қуйида унинг айрим вариантлари келтирилган.
I вариант
|
II вариант
|
III вариант
|
IV вариант
|
V вариант
|
Бўлажак бизнесни қисқача таърифлаш
Бозор
Ходимлар малакаси ва тажрибаси, мавжуд молиявий воситалар
Таклиф қилинаётган маҳсулот устунликлари
Бўлажак бизнесни ташкил қилиш
Келажакка назар
Молиявий вазифалар
Пул маблағларидан фойдаланиш
Илова
10. Бизнес тарихи
|
Бизнес-режага кириш
Бизнесни идентификациялаш
Мақсад
Бизнесни таърифлаш
Бозор
Рақобат
Менежмент
Ходимлар
Жойлашув
Молиявий маълумотлар
Ҳисобот
Қисқача мазмун
|
Танланган бизнес концепцияси
Айни пайтдаги вазият
Яратилаётган корхона тавсифномаси
Бошқарув
Бозор таҳлили ва тадқиқотлари
Маркетинг ҳаракатлари режаси
Ишлаб чиқариш режаси
Рискни баҳолаш
Молиявий режа
|
Кириш
Корхонани таърифлаш
Маҳсулотни таърифлаш
Маркетинг режаси
Ишлаб чиқариш режаси
Ташкилий режа ва менежмент
Молиявий режа
Лойиҳа самарадорлиги
Илова
|
Фирма имкониятлари (резюме)
Товар (хизмат) турлари
Товар (хизмат) сотув бозори
Сотув бозорида рақобат
Маркетинг режаси
Ишлаб чиқариш режаси
Ташкилий режа
Фирма фаолиятининг ҳуқуқий таъминоти
Рискни баҳолаш ва суғурталаш
Молиявий режа
Молиялаштириш стратегияси
|
Келтирилган вариантлардан кўриниб турибдики, бизнес-режанинг қатъий тартибга солинган тузилмаси мавжуд эмас. Бироқ бизнес-режаларнинг ҳар бир тури учун характерли бўлимлар мавжуд бўлиб, уларда танланган бизнес (ишлаб чиқариш) концепцияси, таклиф қилинаётган маҳсулот ёки хизматнинг ўзига хосликлари, маркетинг ва менежмент, рискни баҳолаш, молиявий таъминот ва натижалар акс эттирилади. Қабул қилинган ҳар бир бизнес-режа тузилмаси қуйидаги саволларга жавоб бериши лозим: ишлаб чиқаришни нимадан ёки қандай бошлаш керак, ишлаб чиқаришни қай тарзда самарали ташкил қилиш мумкин, илк даромад (фойда) қачон олинади, инвесторлар ва кредиторлар билан қанчалик тез ҳисоб-китоб қилиш мумкин, риск даражаси ва уни камайтириш имкониятлари қандай.
Бизнес-режанинг ҳар бир бўлими ўз мазмунига, кўрсаткичлар тизими ва уларни ҳисоб-китоб қилиш усулларига эга бўлади. Бироқ, бу бизнес-режанинг яхлит ва тўлиқлигига путур етказмайди. Барча бўлимлар ўзаро боғлиқ бўлиши ҳамда корхонанинг потенциал ишлаб чиқариш имкониятларини амалга оширишга хизмат қилиши лозим. Бизнес-режанинг бўлимларини мазкур қўлланманинг мос келувчи бобларида алоҳида кўриб чиқишни назарда тутамиз. Бозор муносабатлари шароитларида қонун мақомига эга бўлмаслиги ҳамда бозордаги вазиятга боғлиқ бўлган ҳолда турли ўзгаришларга учраши, истеъмолчиларнинг ҳали қондирилмаган эҳтиёжларига мослаштирилиши лозим. Бироқ бун тарзда қайта кўриб чиқиш ҳар бир ҳолатда жидий равишда етарлича асослаб берилиши зарур.
Айтиш керакки, шўролар даврида амал қилган иқтисодиётдан фарқли ўлароқ, замонавий бизнес-режаларда асосий эътибор молиявий-иқтисодий, ундан кейин эса илмий-техник ва технологик муаммоларга қаратилади, гарчи илмий-техник ва технологик муаммоларсиз ҳеч бир корхона, ҳеч бир бизнес кўнгилдагидек ривожлана олмасада. Шу сабабли бизнес-режаларда илмий-техник муаммоларга ҳам етарлича эътибор қаратилиши, улар умумий жиҳатдан акс эттирилиши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |