Ердан фойдаланувчи уни ҳақиқий ўзиники, деб ҳисоблайдими ёки йўқ? Стратегияда шу борадаги ишларни янада такомиллаштириш белгиланган. Ваҳолонки, таҳлилларда битта фермер ердан бир, бир ярим йил фойдаланган ҳолатлари ҳам кузатилган. Бу нимадан далолат? Агар ердан фойдаланувчи уни ўзиники, деб билмаса, қандайдир “қўрқув” бўлса, муносабат ҳам худди шундай бўлади. Ерга нафақат қараш, балки маблағларни ҳам сарфлаш керак. - Ердан фойдаланувчи уни ҳақиқий ўзиники, деб ҳисоблайдими ёки йўқ? Стратегияда шу борадаги ишларни янада такомиллаштириш белгиланган. Ваҳолонки, таҳлилларда битта фермер ердан бир, бир ярим йил фойдаланган ҳолатлари ҳам кузатилган. Бу нимадан далолат? Агар ердан фойдаланувчи уни ўзиники, деб билмаса, қандайдир “қўрқув” бўлса, муносабат ҳам худди шундай бўлади. Ерга нафақат қараш, балки маблағларни ҳам сарфлаш керак.
- Шу билан бирга, соҳага ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш ҳам устувор вазифалардан биридир. Яъни ундан фойдаланмас эканмиз, вақтни ҳам, маблағни ҳам йўқотамиз.
Бугун Ўзбекистонда мавжуд ер майдонларидан, сувдан самарали фойдаланиш масаласи Президентимиз томонидан соҳа ходимлари, олимлари олдига қўйилаётган энг долзарб вазифа этиб белгиланди. Сабаби ер чекланган. Ана шу чекланган ердан фақатгина меҳнат унумдорлигини, ҳосилдорликни ошириш орқали кўпроқ даромад олиш лозим. Агар ривожланган мамлакатлар билан солиштирадиган бўлсак, ердан, сув ресурсларидан фойдаланиш даражаси бўйича қатор тизимли муаммолар борлиги кўринади. Шунинг учун стратегияда қишлоқ хўжалигида меҳнат унумдорлигини юксалтириш, мавжуд ресурслардан самарали фойдаланиш, инновацион технологияларни кенг қўллашга алоҳида урғу берилган.
Бугунги кунда мавжуд суғориладиган ер майдонлари 3 миллион 200 гектарни ташкил этадиган бўлса, унга сарфланадиган сув жуда катта миқдорда исроф қилинишига олиб келаётгани мутахассислар томонидан қайд этилмоқда. Шунинг учун стратегиянинг алоҳида йўналиши сув ресурсларини тежашга қаратилган.
Яна бир муҳим йўналиш, бу — мавжуд ер ресурсларидан бир неча марта ҳосил олиш бўйича амалий чора-тадбирлардир. Бу, биринчи навбатда, ғалла эккан фермерларимиз даласида такрорий экинлардан қўшимча маҳсулот олиш. Бу орқали ҳам ички, ҳам ташқи бозорга маҳсулот чиқариш имконияти кенгаяди. Жорий йилда ғалладан бўшаган 860 минг гектар майдонга такрорий экинлар экилди. Бунинг натижасида деҳқон ва фермерларимизнинг манфаатдорлиги янада ошиш имконияти пайдо бўлди.
Do'stlaringiz bilan baham: |