Апопласт транспортини асосий йўли юмшоқ бирламчи ҳужайра девори ҳисобланади. Бироқ, апопластда эркин ҳаракатланиш чегараланган, бу холатнтни шунинг билан тушинтриладики, ҳужайра деворда манфий зарядланган корбоксил (С00-) группалари бўлади, шунинг учун ҳам катионлар унинг юзасига осон адсорб-цияланади ва кейин илдизнинг чуқур жойларига миграция бўлиши мумкин, анионлар эса, бир хил зарядланган ионлар борлиги учун ҳужайра деворидан итарилади, шунинг учун ҳам апопластга кириш қийин кечади. Катион ва анионларни ҳужайра деворидан бир хил ўтмаслиги натижасида илдиз ичидаги ҳужайраларда ортиқча катионлар ҳосил бўлиб колади ва бу ўз навбатида мусбат потен-циал уларни киришига тўсиқ бўлиб қолади. Сув ва унда эриган модда молекулалари апопластда эндоднрмагача ҳаракатланиши мумкин. Эндодермада ионлар апопласт йўлдан симпласт йўлга ўтиши шарт. Бунинг учун моддалар плазмалем-малар орқали эндодермага ўтади бу асосий фаол жараён ҳисобланади. Апопласт-дан симпластга ўтиш йўлига утиш катта аҳамиятга эга сабаби, ҳар қандай фало жараённи нофаолдан фарқи уни ҳужайрада бошқариш мукин.Апоплас ҳаракатни асосий механизми ҳам диффузия ва оммавий оқим ҳисобланади. Ўз навбатида апопласт йўлида моддалрни транспорт тезлиги транспирация тезлигига боғлиқ.
Моддаларни апопласдан чиқиб симпласт бўйлаб ҳаракатланишини қуйидаги оммиллар билан исботлаш мумкин.
1.Апоплсатдан чиқиб симпласт йўли билан ҳаракатланишига асисий сабаблардан бири Каспарий боғларини мавжудлиги.
2.Ионларни ҳаракти жараёнида уларда ўзгариши рўй беради, бу жараён фақат симпластда рўй беради.
3.Ионлар ўз жойин тез ўзгартириш, ва оммавий оқим бўлмаса ҳам узоқ масофаларга, ва ҳолангки, сув ва моддалар турли тезликда ҳаракатланади.
4.Симпласт бўйлаб моддаларни ҳаракатланиш жараёни ҳароратга, ассимятлар билан таъминланишга, ёруғлик интенсивлигига ва метаболизм муҳитида ингибторлар борлигига боғиқ. Илдиздан моддаларни транспорт жараёнида асосий йўл қандай бўлмасин хох -симпластми ёки апопластми қаттий назар, симпластдан чиқишда ҳам киришда ҳам икки марта плазмалемма орқали ўтиш керак. Мураккабоқ холатларда симпласт орқали ҳаракат эндоплазматик тўр мембраналар орқли ёки бўлмаса, қандайдир бошқа органеллалар билан боғланагн бўлиши ҳам мумкин.
Шундай қилиб, қуйидаги шароитларда: яъни, транспирацияни юқори ҳароратда ортиши, ўғитлашда ташқи эритманинг концентрациясини юқори бўлиши, юқори даражада тўқмаларни тузлар билан тўйинганлиги апопласт бўйлаб транспортда чексиз муҳим рол ўйнаши мумкин.
Илдиздаги ионларнинг яқин транспортининг умумий характерини қуйидагича кўрсатиш мумкин: анионлар ва маълум шароитларда калий ионлари оқсил транспортлари ёрдамида найларда фаол ҳаракатланади, натрий, кальций, магний катионлари эса, бу ҳаркатлар натижасида келиб чиққан насослар орқали электрокимёвий градиент бўйлаб нофаол киради. Шундай қилиб, ион ва молекуллар ксилема найларга на фақат нофаол, оқсил транспортлари орқали фаол кириши ҳам мумкин экан.
Do'stlaringiz bilan baham: |